5-боб. Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда бюдни тўлдириш
) 31-графа. «Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор — контейнерлар рақами — товар тавсифи»
Download 479.21 Kb.
|
26) 31-графа. «Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор — контейнерлар рақами — товар тавсифи».
Графада декларацияланаётган товар ҳақида маълумот кўрсатилади. Товар ҳақидаги маълумотлар ТИФ ТН асосида таснифлаш қоидаларига мувофиқ декларацияланаётган товарларни муайян ўн рақамли подсубпозицияда аниқ таснифлаш имконини бериши лозим. Маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади: 1 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: товарнинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари (давлат стандартлари, техник регламентлар ҳамда стандартлар ва ҳ.к.) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек декларацияланаётган товарнинг миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловасида кўрсатилган товарлар учун энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот кўрсатилади. электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брендининг номи, энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади (товар маркаси ёки брендининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда «маркасиз», «брендсиз» деб кўрсатилади); агар божхона тўловларини ҳисоблаш ҳамда ундириш ва (ёки) иқтисодий сиёсат чораларини (тақиқлар, чекловлар ва ҳ.к.) қўллаш учун зарур бўлса, товарнинг асосий ва қўшимча ўлчов бирликларидан фарқ қилувчи ўлчов бирликларидаги тавсифи ва кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (миқдори ва шартли белгиси), шунингдек товар ишлаб чиқарилган (тайёрланган) сана кўрсатилади. Декларацияланаётган товарларни товар позициясининг ТИФ ТНда келтирилган умумий номланиши билан кўрсатилишига йўл қўйилмайди. 2 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: ўрамга эга бўлган товар учун — товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони, товар ўрами тури ва ўрамлар миқдори. Агар ушбу графада декларацияланаётган товар юк жойларининг ҳаммасини эгалламаса графада «қутининг бир қисми» ва шунга ўхшаш ёзувлар ёзилади. Бунда ўрам деганда товарларни ўраш, ҳимоялаш, жойлаштириш ва мустаҳкамлаш ёки ажратиш учун мўлжалланган ҳар қандай буюм ва материаллар тушунилади, уюм ҳолда олиб ўтиладиган ўраш материаллари (сомон, қоғоз, шиша тола, қипиқ ва шу кабилар) бундан мустасно; сочилган, уюмланган, қуйилган ҳолатда ўрамсиз олиб ўтиладиган товарлар учун қуйидаги кодлардан бири қайд этилади: «01» — сочилган ҳолда; «02» — уюмланган ҳолда; «03» — қуйилган ҳолда. Электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали ташиладиган товарларни декларациялашда 2 рақами остида маълумотлар тўлдирилмайди. 3 рақами остида контейнерларда ташиладиган товар учун ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган ҳолатларда — орасига вергул қўйилиб контейнер рақамлари кўрсатилади. Агар декларацияланаётган товарлар контейнерни тўлиқ эгалламаган бўлса контейнер рақамидан сўнг: «бир қисми» сўзлари ёзилади. Электрон БЮДда контейнерлар рақамлари алоҳида майдончада ҳар бири алоҳида кўрсатилади. Агар контейнер юк эгаси мулки сифатида қоладиган бўлса контейнер рақамидан сўнг қавс ичида (электрон БЮДда алоҳида майдонда) «Юк эгаси мулки» сўзлари ёзилади. 4 рақами остида акциз маркалари билан маркаланган товарлар учун — ҳар бир серия бўйича акциз маркалар сериялари, рақамлари ва миқдори кўрсатилади. Кетма-кетликда келаётган акциз маркаларининг рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли оралиқдаги биринчи ва охирги рақам ўртасида чизиқча «-» ажратувчисини қўйиш орқали ёзилади. 5 рақами остида қувур транспорти, электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда қуйидаги ёзувлар ёзилади: «XX.XX.XXXX дан XX.XX.XXXX гача бўлган оралиқда етказиб бериш». Бу ерда рақамли белгилар билан товарларни етказиб бериш бошланган «кун, ой, йил» ва тугалланган «кун, ой, йил» кўрсатилади. 6 рақами остида (электрон БЮДда алоҳида аниқлаштирилган жадвалда) товарларнинг агрегацияланган импорт коди кўрсатилади. 7 рақам остида озиқ овқат маҳсулотлари ва дори воситаларининг яроқлилик (фойдаланиш) муддати кўрсатилади. Электрон БЮДда ушбу маълумотлар алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади; 8 рақами остида қуйидаги кодлар кўрсатилади: «101» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «102» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига киритилган Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида жалб қилинган халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «103» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига киритилган мазкур кичик банднинг йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «201» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «202» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш бўйича маҳаллий банкларнинг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «203» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган мазкур кичик банднинг йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса; «301» — агар товарлар мазкур кичик банднинг йигирманчи — йигирма бешинчи хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция дастури лойиҳаси доирасида олиб кирилаётган бўлса; «000» — агар товарлар инвестиция дастури лойиҳасига алоқадор бўлмаса. 9 рақами остида ТИФ ТНнинг 8401 — 8414 (8414 20 200 0, 8414 20 800 0, 8414 51 000 0 дан ташқари), 8415 (8415 10 100 0, 8415 10 900 0 дан ташқари), 8416 — 8418 (8418 10 — 8418 50 дан ташқари), 8419 — 8422 (8422 11 000 0 дан ташқари), 8423 (8423 10 100 0 дан ташқари), 8424 — 8450 (8450 11 — 8450 19 дан ташқари), 8451, 8452 (8452 10 дан ташқари), 8453 — 8466, 8474 — 8480, 8486, 8501 — 8504, 8514, 8515, 8526, 8530, 8531, 8537, 8538, 8543, 9006 — 9008, 9010 — 9016, 9018 (9018 31 100 1, 9018 31 100 9, 9018 31 900 1, 9018 31 900 9, 9018 32 100 0, 9018 32 900 0, 9018 39 000 0, 9018 49 100 0, 9018 49 900 0, 9018 90 500 1 дан ташқари), 9019, 9020, 9022 — 9024, 9027, 9030 — 9033 товар позициялари билан таснифланувчи технологик асбоб-ускуналарнинг қайси соҳа учун олиб кирилаётганлиги мазкур Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган Асосий соҳалар таснифлагичига мувофиқ учта рақамдан иборат коди кўрсатилади. Агар товар олиб кирилаётган соҳа Асосий соҳалар таснифлагичида белгиланмаган бўлса «000» кўрсатилади. 10 рақами остида мазкур кичик банднинг йигирма еттинчи хатбошисида назарда тутилган технологик асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йили, сўнгра «/» белгисидан кейин техник таснифи кўрсатилади. 11 рақами остида қуйидаги кодлар кўрсатилади: «01» — импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлса; «02» — импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлмаса. Товарларнинг бир қисми давлат харидларига алоқадор бўлмаган ҳолларда улар алоҳида товар сифатида декларацияланади. Электрон БЮДда товарга оид маълумотлар БЮДнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади. Графанинг пастки чап бурчагида алоҳида ажратилган майдончада декларацияланаётган товарни истеъмол қилувчи шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра «/» белгисидан кейин юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. Агар мазкур товарнинг истеъмолчиси номаълум ёки истеъмолчилар бир нечта бўлса, ушбу товарни қабул қилаётган шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) ва туман (шаҳар) коди кўрсатилади. Графанинг пастки ўнг бурчагида алоҳида ажратилган жойда товарларнинг қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори ва ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши кўрсатилади (қўшимча ўлчов бирлигининг коди 41-графада акс эттирилади). Электрон БЮДда ўлчов бирлигининг шартли белгиланиши кўрсатилмасдан, фақатгина товарларнинг қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори ёзилади. Товарларнинг қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори вергулдан кейинги иккинчи белгигача аниқликда кўрсатилади. Агар қўшимча ўлчов бирлигидаги товар миқдори «0,01» дан кам бўлса графада товарнинг қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори вергулдан кейинги олтинчи белгигача аниқликда кўрсатилади. Фақатгина асосий ўлчов бирлиги «кг» қўлланилган ҳолатларда — графанинг пастки ўнг бурчаги тўлдирилмайди. Download 479.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling