5-Ферментлар
Ферментларнинг таъсир этиш механизми
Download 1.33 Mb.
|
6-7 Ферментлар
Ферментларнинг таъсир этиш механизми
Ферментларнинг таъсир қилиш механизмини ўрганиш ХХ аср бошларида бошланган. 1902 йилда инглиз кимёгари А.Броун фермент субстратга таъсир қилганда ўртада оралиқ модда фермент-субстрат комплекси ҳосил бўлади, дейди. 1913 йилда эса Л.Михаэлис ва М.Ментенлар юқоридаги ғояни тасдиқлаб, ферментларнинг таъсир қилиш механизмини қуйидаги чизмада тасвирлайди:
Мазкур чизмани қуйидаги мисоллар орқали аниқлаштириш мумкин. Аминокислоталарни переаминланиш реакциясини амалга оширувчи аминатрансфераза ферментининг фаолиятида намоён бўлади. Энзим маҳсулоти сифатида амино- ва кетокислота ҳосил бўлади. Аминотрасфераза бу холофермент, унинг коферменти пиродаксальфосфат бўлиб, ковалент боғи орқали апофермент билан боғланган. Ферментатив реакцияда коферментнинг фаол қисми, унинг альдегид гуруҳи бўлгани учун холофермент таъсир механизмини қуйидагича ёзиш мумкин:Шуни хам эсда тутиш керакки, фермент-субстрат комплекси [ES] ҳосил бўлиши жуда тез кетиши туфайли, у ҳар доим Е ва S билан мувозанатда бўлади. [ES]' унинг Е ва Р га парчаланиши эса нисбатан секин боради ва амалиётда фермент-субстрат комплекси концентрациясига таъсир қилмайди. Шу ғояга асосан Михаэлис ва Ментенлар реакция тезлиги (V) ни субстрат концентрацияси S билан боғловчи тенгламани ишлаб чиққанлар. Тенгламанинг ифодаси қуйидагича:
Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling