5-Ферментлар
Ферментнинг ўзига хос хусусияти Ферментлар фаоллигига ҳароратнинг таъсири
Download 1.33 Mb.
|
6-7 Ферментлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ферментларнинг активатор ва ингибиторлари
Ферментнинг ўзига хос хусусияти Ферментлар фаоллигига ҳароратнинг таъсири.
Водород ионлари концентрациясининг таъсири. Организмдаги кўпчилик ферментлар рН-7 атрофида юқори фаолликка эга бўлади. Водород ионларининг ўзгаришига фермент жуда таъсирчан бўлади. Бунга сабаб ферментнинг фаол марказидаги функциональ гуруҳларнинг ионланишидир. Муҳитда рН-нинг ўзгариши фермент-субстрат комплекси ўртасидаги кимёвий боғланиш даражасига ҳам таъсир қилади. Айрим ферментлар кучли кислота ва ишқорий муҳитларда ҳам фаолият кўрсатадилар. Масалан, ошқозондаги пепсиннинг таъсири рН=1,5- 2,5 атрофида бўлади. Ичаклардаги ферментлар эса ишқорий муҳитда “ишлайди”. Ҳар бир ферментнинг рН яратган оптимал қиймати ўзгарса, энзимнинг учламчи структураси ҳам ўзгариб, фаоллиги пасаяди. Ферментларнинг таъсир этиш характери кўпинча субстрат ва реакцияда иштирок этадиган бошқа моддалар хусусиятига ҳам боғлиқ бўлади. Сабаби, бу моддалар ҳам кучсиз электролитлар бўлиб, табиий ионланиш хусусиятига эга бўлишидир. Демак, муҳит рН нинг ўзгариши моддаларга ва фермент фаоллиги таъсир этади.Ферментларнинг активатор ва ингибиторлари
Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling