5-лаборатория иши термоэлэктрик термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш
АВТОМАТИК ПОТЕНЦИОМЕТРНИНГ ЎЛЧАШ СХЕМАСИНИ ҲИСОБЛАШ
Download 304.25 Kb.
|
5 лаборатория иши... (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
АВТОМАТИК ПОТЕНЦИОМЕТРНИНГ ЎЛЧАШ СХЕМАСИНИ ҲИСОБЛАШ. Кўп ҳолларда температурани стандарт термопаралар билан ўлчаш учун типавий ўлчаш схемали потенциометр танлаш мумкин. Ностандарт термопаралардан фойдаланганда ёки потенциометрнинг даражаланишини ўзгартириш зарурати туғилганда автоматик электрон потенциометрнинг ўлчаш схемасини ҳисоблаб чиқишга тўғри келади. Потенциометрнинг ўлчаш схемасини температуранинг берилган бошланғич ва сўнгги қийматлари tн ва tк бўйича ҳисоблашда термопаранинг даражалаш характеристикасидан ТЭЮКлар Ен ва Ек нинг қийматлари топилади. Юқориги ва пастки ўлчаш шохобчаларидаги токлар (6-расмга қаранг) реохорд ва резисторлардаги кучланиш тушувининг миқдори етарли бўлиши шартидан, шу билан бир вақтда резисторлар схемасининг сезиларли қизимаслиги шарти билан танланади. Одатда J1 = 3 мА ва J2 = 2 мА деб қабул қилинади. ТЭЮК диапазони: Е=Ек - Ен . (21) Сўнгра таянч (таққословчи) резисторнинг Rс қаршилигини ундаги кучланиш тушуви нормал элементнинг ЭЮК ига тенг бўлиши шартидан топамиз:
бунда Енэ = 1,019В — нормал элемент ЭЮКи. Балласт ва бошқариш резисторларининг таъминлаш манбаи занжиридаги қаршилиги қийматини мос равишда Rрт= 750 Ом ва Rрт=56 0м қабул қилинади. Шунтловчи резистор Rш орқали уланган реохорд Rp нинг эквивалент қаршилиги Rэ қуйидаги формула билан ифодаланади:
Эквивалент қаршилик берилган бўлса (90, 100, 300 Ом), Rш осонгина ҳисобланади: (24) Реохорд занжирининг келтирилган қаршилиги Rп параллел уланган қаршиликлар Rр, Rш ва Rк лардан тузилган бўлади. Шунинг учун J1 ток оқаётган Rп қаршиликдаги кучланиш тушуви ўлчаш диапазонига (Е кучланиш тушувига; мое ке- лиши, яъни J1 Rп = E бўлиши лозим, бундан . (25) Иккинчи томондан, реохорд занжири қаршилигининг келтирилган қийматини реохорднинг эквивалент қаршилиги RЭ ва шкала учи қаршилиги RK лар орқали ифодалаш мумкин: (26) Энди (25) ва (26) формулаларнинг ўнг томонларини мос равишда тенглаштириб қуйидагини топамиз: (27) Резистор Rм ва Rн ларнинг қаршилиги бошланғич температура (tн) ўлчаганда ўлчаш схемасининг мувозанат шартидан топилади (реохорд сирпанғичи четки чап ҳолатда бўлади(6-расм). Ўлчаш схемасининг чап шохобчасида а ва b нуқталар орасида Rм ва Rн резисторлардаги кучланиш тушуви ТЭЮК билан компенсацияланади, яъни (28) Термопара эркин учлари температураси ўзгаришининг чегара қиймати 50°С дан ортмайди. Атроф-муҳит температураси ўзгаришининг шу диапазонида (28) тенглама қуйидаги кўринишни олади: (29) бунда эркин учлар температураси дан га кўтарилганда термопара ТЭЮКи нинг тушуви: ∆Rм — эркин учлар температураси дан гача ўзгарганда резистор қаршилиги Rм нинг орттирмаси. Мис резистор қаршилигининг орттирмаси: (30) бунда α — мис учун электр қаршиликнинг 4,26•10—3K—1 га тенг бўлган температура коэффициент. Энди (28) дан (29) тенгламанинг чап ва ўнг томонларини мос равишда айириб, J2 ва ∆R ларга (22) ва (30) лардан фойдаланиб алмаштирсак, эркин учлар температураси = 0°Сга тенг бўлганда Rм қаршилик қуйидаги формуладан топилади: (31) Агар (29) тенгламани Rн га нисбатан, Rм = () + ∆Rм= Rм () эканини эътиборга олиб ечсак, қуйидаги муносабатни оламиз:
балласт резистор қаршилиги Rd ни ўлчаш схемаси ўнг шохобчаси мувозанати шартидан фойдаланиб топилади, яъни (33) Ушбу = Ес ва тенгликлардан фойдаланиб, қуйидаги муносабагни топамиз: (34) Ўлчаш схемаси ИПС-148П типли стабиллашган манбадан таъминланади. Ucт=5В ўзгармас токнинг кучи I = 5mA бўлганда барқарор (стабиллашган) кучланиш бўлишини таъминлайди. Агар термопара температура компенсациясини талаб этмаса, унда 5 Ом ли Rм қаршилик манганиндан тайёрланади. Иш ток кучини чеклаш ва бошқариш учун балласт қаршиликлардан фойдаланилади: Rpm =750Ом ва Ом. Схеманинг кириш фильтрида Rф =500 Ом қаршилик ва сф=30 мкФ ли конденсатор бўлади. Назорат саволлари 1. Термоэлэктрик термометрларини ишлаш принципини тушунтиринг. 2. Термоэлектр материаллар ва термоэлектр ўзгарткичларни танлашда қўйиладиган талаблар ҳақида нималарни биласиз? 3. Милливольтметрларнинг ишлаш принципини тушунтиринг. 4. Потенциометрнинг ўлчаш усули ва ишлаш принципини тушунтиринг. Download 304.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling