5-маъруза. Iso 9001 стандарти талаблари асосида сифат менежменти тизими ва тамойиллари режа
Сифат менежменти тизими принциплари
Download 36.38 Kb.
|
№4
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Сифат менежменти тизимининг “Раҳбарнинг пешқадамлиги” принципи.
- 3. Сифат менежменти тизимининг “Ходимларни жалб қилиш” принципи.
Сифат менежменти тизими принциплари
1. Сифат менежменти тизимининг “Истеъмолчига мўлжаллаб иш қилиш” принципи. Ташкилот ўзининг истеъмолчиларига тобе бўлади ва шунинг учун уларнинг жорий ва келгусидаги эҳтиёжларини тушуниши ва уларнинг талабларини бажариши ва кутганларига эришишини таъминлаши лозим. Ихтиёрий корхонанинг фаровонлиги ишлаб чиқараётган маҳсулотни ишлатилиш ҳажмига, яъни истеъмолчилар ўйлаган (кутган) ва бу маҳсулотга эҳтиёжларни мувофиқлигига боғлиқ бўлади. Истеъмолчилар истаги (умиди) нафақат маҳсулот сифати билан ва балки, нархи, етказиб бериш шароити ва тартиблари, маҳсулотни фойдаланишда хизмат кўрсатиш шароитлари ва ҳ.к.лар билан боғлиқ бўлади. Барча қизиқувчи томонларнинг эҳтиёжлари ва истеъмолчиларнинг сўровларига тенглаштирилган ёндашишни таъминлаш зарур. Ташкилотнинг барча ходимлари истеъмолчилар фикрини ва эҳтиёжини тушиниши ҳамда билиши лозим. 2. Сифат менежменти тизимининг “Раҳбарнинг пешқадамлиги” принципи. Раҳбарлар ташкилотнинг мақсади ва фаолияти йўналишини ягоналигини таъминлайди. Раҳбарлар ташкилот олдига қўйилган вазифаларни бажаришга ходимларни жалб этиш мумкин бўладиган ички муҳитни яратиш ва сақлаши лозим. Сифатни бошқариш бўйича мажбурият барча даражадаги маъмуриятга, аммо, уларни бошқарган ҳолда юқори раҳбарият зиммасида бўлади. Сифатни бошқариш тизими сифатида - бу восита, раҳбарият ёрдамида ўзининг жавобгарлигини бажариш ёрдамида амалга оширилади. Бизнинг асримиз ҳар қандай жиддий ишларни пешқадамларни жалб этмасдан ва уларнинг вазифаларидан фойдаланмасдан туриб янада самарали ҳолда бажариб бўлмайди. Ҳаммадан олдин юқори звено раҳбарлари сифатга шахсий қарашлари билан ўзининг тарафдорлигини намойиш этиши лозим. Раҳбариятнинг вазифалари ишончлилик муҳитини ва ишлардан қўрқмаслик, қизиқиши, тан олиши ва одамлар қўшадиган улушини кенгайтириш, очиқ ва ойдин ўзаро муносабатни таъминлаши бўлиб ҳисобланади. Бундай муҳит сифат масалаларида шахсий қарорлари ва ходимларни ижодий имкониятларини масимал очиши имкониятини беради. Раҳбар доимий равишда ходимларни ўқитиш ва мутахассисларни “ўстириш” ҳақида қайғуриши ва сифат масалаларида зарурий ресурсларни таъминлайди. 3. Сифат менежменти тизимининг “Ходимларни жалб қилиш” принципи. Барча поғона ходимлари ташкилот асосини ташкил этади ва уларни ишга тўлиқ жалб этилиши ташкилотга ходимлар қобилиятларидан унумли фойдаланиш имконини беради. Сифатни бошқариш тизимига жалб қилинган қатнашчилар нафақат раҳбарият вазифасини бажариши балки, ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилишда қизиққан қатнашувчилари барча даражадаги қатнашчиларга ташкилот раҳбари шароитни яратади. Ходим ташкилотнинг энг катта бойлиги деб қаралади. Шунинг учун уларнинг ижодий потенциалини очиш ва фойдаланиш учун барча зарурий шароитлар яратилади. Раҳбарият ташкилот мақсадларига максимал яқинлашган алоҳида ходимларнинг мақсадалари, шартсиз равишда ишлаб чиқариш меҳнатини ошириш ва сифатли фаолиятига моддий ва маънавий (номоддий) рағбатлантиришни акс эттиришига интилиши лозим. Download 36.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling