5-маъруза. Iso 9001 стандарти талаблари асосида сифат менежменти тизими ва тамойиллари режа


Сифат менежменти тизимининг “Доимий яхшлаш” принципи


Download 36.38 Kb.
bet4/5
Sana28.10.2023
Hajmi36.38 Kb.
#1731291
1   2   3   4   5
Bog'liq
№4

6. Сифат менежменти тизимининг “Доимий яхшлаш” принципи. Ташкилотнинг фаолиятини доимий яхшилашга ўзгармас мақсад деб қаралиши лозим.
Сифат йўқолишини олдини олиш ва корхона менежментининг амалга оширилмаган имкониятларидан фойдаланиш мақсадида СМТ энг муҳим принципи бўлган “сифатни доимий яхшилаш” принципини амалда қўлланилишини таъминлаш лозим. Яъни бунга корхона истеъмолчилар ва бошқа қизиқувчи томонлар учун, ҳамда корхона учун ва даромад олиш учун жараёнлар ва фаолиятларнинг натижавийлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳамма жойида қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади.
ISO 9000 серияли стандартларнинг талабларига мувофиқ “сифатни доимий яхшилаш – бу истеъмолчилар ва бошқа қизиқувчи томонлар учун, ҳамда корхона учун ва даромад олиш учун жараёнлар ва фаолиятларнинг натижавийлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳамма жойида қабул қилиган чора-тадбирлардир”.
Фаолият натижалари устидан ички назорат ва ички аудит тизими самарали бўлганда сифатни таъминлаш тизимининг ишчи ҳолати натижавийлиги ва самаралигига эришиш мумкин. Натижалар яхшилаш учун келгусида мақсадларни ўрнатиш учун таҳлил қилинади. Шу тарзда, доимий ҳаракат (фаолият) яхшиланиш бўлиб ҳисобланади. Бунда, натижавийлик деганда - режалаштирилган натижаларга эришиш ва режалаштирилган фаолиятларни амалга оширилиши даражаси тушунилади. Самарадорлик деганда эса, - эришилган натижалар ва фойдаланилган ресурсларнинг ўзаро боҳлиқлиги тушунилади.
ISO 9000 серияли стандартлар юқори раҳбариятга ўз-ўзини баҳолаш масалаларини кўриб чиқишни тавсия этади. Ўз-ўзини баҳолаш – сифат менежменти тизимини етишиб бориш даражасини ва ташкилотнинг натижавийлиги ва самарадорлиги тўғрисида муҳокама қилиш ёки якуний фикр, одатда, ташкилот раҳбариятининг ўзи ўтказадиган синчиклаб баҳолаш бўлиб ҳисобланади.
“Доимий яхшилаш” принципини жорий этиш такомиллаштиришнинг энг яхши хусусиятлари ва янги усулларини қидириб топиш ва амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Бошқарув тизимини яхшилаш ва сифатини ошириш бўйича мавжуд воситалардан бири бошқа компанияларнинг яхши тажрибаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш бўлиб ҳисобланувчи бенчмаркингдир. Одатда, бу олинган натижалардан фойдаланиш, хулосаларни таҳлил қилиш ва шакллантириш, бошқа компаниянинг энг яхши тажрибаларини ўрганиш, хусусия жараёнларни моделлаштириш, яхшилаш кўзланган ва жараёнларни аниқлашдан таркиб топган фаолиятдир.
Доимий яхшилаш принципи мувофиқ усулларни ва ёндашишларни, яъни Деминг цикли, Парето таҳлили, назорат хариталари ва бошқаларни билишни ва қўллашни талаб қилади. Тизимда жараёнларни яхшилашга қизиқишни ошириш учун унга тўғри муҳит яратилиши лозим.

Download 36.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling