4. Сифат менежменти тизимининг “Жараёнли ёндашув” принципи. Ташкилотнинг фаолияти ва мавжуд ресурслар жараён тарзида бошқарилганда кутилган натижа самарали бўлади.
Сифат тизимини қуришда жараёнли ёндашиш жараёнларни чиқишларидан бири кейингисининг киришлари бўлиб ҳисобланиши ва корхонанинг барча жараёнларини домий яхшилаш назарда тутилган. Бунинг учун юқори раҳбарият СМТнинг барча жараёнларини доимий таҳлил қилиши, зарурият бўлганда корхона ривожининг динамикасини ривожлантириш учун тезкор тартибда тўғрилашлар, энг муҳимларини жой-жойига қўйиши, ресурсларни қайта тақсимлаши лозим.
Ташкилотнинг функционал тузилмасидан жараёнли бошқаришга босқичма-босқич ўтиш бошқарув қарорларини қабул қилиш ва ҳисоботларни юритиш учун ахборотлар, ресурслар, ўзаро фаолият ва жавобгарликларини аниқ ва равшан тақсимланиши билан мавжуд бўлади.
5. Сифат менежменти тизимининг “Менежментга тизимли ёндашиш” принципи. Тизим сифатида ўзаро боғлиқ жараёнларнинг аниқланиши, англанилиши ва менежменти ташкилот ўз мақсадларига эришишида унинг натижалилиги ва самарасига хисса қўшади.
“Менежментга тизимли ёндашиш” принципи сифат менежментининг “Жараёнли ёндашиш” принципи билан тўғридан-тўғри алоқадор. Ташкилотнинг мақсадларига эришишда уни натижавийли ва самарадорли бўлишида менежментнинг ўзаро боғлиқ жараёнларини аниқлаш ва тушунишни тизим сифатида қаралади.
Бошқарувга тизимли ёндашиш – бу ташкилотни бошқаришда ҳар қандай ихтиёрий бошқарув таъсирларининг бир қисми бошқаларининг қисмига таъсир этувчи ўзаро боғлиқ жараёнларни ягона тизими сифатида кўзда тутилади.
5.1-расм. Сифат менежменти тизимини бошқа менежмент тизимлари билан боғлиқлиги.
“Менежментга тизимли ёндашиш” тушунчасининг ўзини 5.1-расмда келтирилган бошқа бошқарув тартиблари билан сифатни бошқариш моделида куриш мумкин. ISO серияли стандартларида бошқа менежмент тизимларига тааллуқли муайян тавсиялар берилмаган, бироқ, улар мувофиқ менежмент тизимлари билан сифат менежменти тизимини хусусий бирлаштириш ёки ташкилот билан бир тўхтамга келиб келишишда фойдаланилади ва шундай қилиб, сифат менежменти принциплари барча ташкилотларда тизимли қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |