5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа
Download 273.92 Kb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу. Маъруза матни
Ақлий хулосанинг, мантиқий натижанинг чинакам тўғри бўлиши учун икки шарт
зарур. Биринчиси: мантиқ илмида асослар деб аталган дастлабки ҳукмлар ҳақиқий бўлмоғи, яъни воқеликка мос келмоғи лозим. Иккинчиси: бошланғич асослардан ақлий хулоса чиқариш жараѐнининг ўзи мантиқ илмининг қонунларига мувофиқ тўғри бўлмоғи лозим. Мантиқ илмининг асосчиси Аристотель силлогизмга классик мисол келтиради: Ҳамма одамлар ўлади} асос Суқрот одам} асос Суқрот ўлади – ақлий хулоса Агар биз мантиқ қонунига амал қилсагу, лекин бошланғич ҳукм ҳақиқий бўлмаса, у ҳолда силлогизм ҳам ҳақиқий бўлмайди, балки сохта бўлади. Масалан: Суқрот – одам Ҳамма одамлар ўлмайди Суқрот ўлмайди – сохта ақлий хулоса Инсоннинг оламни билиш жараѐни унинг сезгилари ва онги зўр бериб ишлашини талаб қилибгина қолмасдан, унинг узлуксиз қизғин ғайришуурий фаолият кўрсатишини ҳам тақозо этади. Инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда хақиқат деб билишдир. Интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг ҳиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради. Инсон бирон-бир ҳодисани ғайришуурий тарзда олдиндан сезган оддий, кундалик ҳаѐтда ҳам, олим билиб олинмаган жабҳада узоқ вақт адашиб толиқиб юрганидан кейин тўсатдан унинг кўз ўнгида ѐришиш, инсайт содир бўлиб, шу аснода илмий кашфиѐт юзага келадиган илмий-тадқиқот фаолиятида ҳам интуициянинг роли жуда каттадир. Интуиция тасаввур билан узвий боғлиқдир, чунки биз бирор нарсани тасаввур қилар эканмиз шу тасаввур қилинаѐтган образга илгари билиб олинган объектлар белгиларини, томонларини интуитив тарзда нисбат берамиз. Download 273.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling