Билишнинг бош вазифаси хақиқат излашдир. Хақиқат масаласи бутун билиш
назариясининг энг муҳим вазифасидир. Файласуфлар орасида хақиқат ва
унинг
билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ.
Субъектив идеализм учун хақиқат субъектив нарсадир. Масалан, нимаики фойдали
бўлса у хақиқат деб даъво қилувчи прагматизмда, ѐки ҳамма эътироф этган, ҳамма учун
аҳамиятли бўлган нарса хақиқатдир деб ҳисобловчи конвенционализм ва
неопозитивизмда ҳам хақиқат субъектив нарсадир. Материализм учун хақиқат – бу ташқи
дунѐнинг
онгимизда адекват, тўғри акс этишидир.
3. Хақиқат, бу – бизнинг дунѐ тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг
дунѐнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Хақиқатни нохақиқатдан,
янглишувдан, ѐлғондан фарқлаштириш, ажратиш учун бизнинг билимимиз объектив
воқеликка, унинг яшаш ва ривожланиш қонунларига қанчалик мос келишини аниқлаб
олмоқ керак. Аристотель хақиқатнинг «классик» концепцияси муаллифидир. У ўзининг
«Метафизика» сида бундай деб ѐзади: «Бор нарсани йўқ дейиш ѐки йўқ
нарсани бор
дейиш ѐлғон гапиришдир; борни бор ва йўқни йўқ дейиш эса хақиқатни гапиришдир»
1
.
Ҳозирги замон фалсафий ва илмий адабиѐтида объектив хақиқат тушунчаси тез-тез
учраб туради.
Объектив хақиқат – бу билимларимизнинг шундай мазмуники, у
бир
кишига ҳам, бутун инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Хақиқатнинг объективлигини у мавжуд
оламнинг инъикоси бўлиши белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: