5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа


Download 273.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana02.04.2023
Hajmi273.92 Kb.
#1321737
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-мавзу. Маъруза матни

Абсолют хақиқат – бу билиш объекти ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган тўлиқ ва 
тугал билимдир, нисбий хақиқат эса – билиш предмети тўғрисидаги нотўлиқ ва нотугал 
билимдир. Абсолют хақиқат тўлиқ ҳажмдаги объектив хақиқатдан бошқа нарса эмас
нисбий хақиқат эса – нотугал шаклдаги, нотулиқ ҳажмдаги объектив хақиқатдир.
Абсолют хақиқатни абсолютлаштириш догматизмга, нисбий хақиқатни 
абсолютлаштириш релятивизмга олиб келади. Релятивизм ва догматизмнинг 
чекланганлигига сабаб уларда абсолют хақиқат билан нисбий хақиқат бир-биридан 
ажратиб олинганлиги ва қарама-қарши қилиб қўйилганлигидадир. Бизнинг билимларимиз 
айни бир вақтнинг ўзида ҳам абсолют, ҳам нисбийдир. Эгаллаган билимларимиз ва 
тажрибамиз асосида биз билиб олган ва тасвирлай оладиган нарса, содир бўлган, инкор 
этиб бўлмайдиган нарса бизнинг билимларимизнинг абсолют жиҳатини ташкил этади. 
Лекин, шу билан бирга, биз ҳар бир босқичда ҳамма нарсани ҳам билавермаймиз. Бизнинг 
билимларимиз айни бир вақтнинг ўзида узлуксиз кенгайиб ва чуқурлашиб боради. Шу 
маънода улар абсолют эмас, балки нисбийдир, шу боисдан абсолют хақиқатнинг ўзи 
нисбий хақиқатлар йиғиндисидан таркиб топишини эътироф этмоқ керак.
Билимларимизнинг хақиқат ѐки ѐлғонлигини, уларнинг абсолютлик ва нисбийлик 
даражасини конкрет жой ва вақт шароити белгилаб беради. Жой ва вақт шароити 
алмашиниб, ўзгариб турадиган омил эканлиги сабабли бир шароитда хақиқат бўлган нарса 
ўзгарган шароитда янглиш ѐки ѐлғон бўлиб чиқади. 
Агар хақиқатга жараѐн деб қараб унга унинг ривожланиши нуқтаи назаридан 
ѐндашиладиган бўлса, бу ҳолда конкрет хақиқатга абстракт хақиқат қарама-қарши 
қўйилади. Абстракт хақиқат – бу тўлиқ бўлмаган, ривожланмаган, биртомонлама 
хақиқат, конкрет хақиқат эса, аксинча, - тўлиқ, ривожланган, кўптомонлама хақиқат. Ҳар 
қандай хақиқат, у билиш жараѐнида ривожланиб борганлиги сабабли, абстрактликни ҳам, 
конкретликни ҳам ўз ичига олади.
1
Аристотель. Сочинения в 4 т. М., 1975, т.1. 141. -б. 
Хулоса 



Download 273.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling