5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа
Download 273.92 Kb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конвенционализм
Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунѐ ҳақида ҳақиқий, ишончли
билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади. Материалистлар Кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. Агар Кант наздида «ўзида нарса» ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар. XIX-XX асрлар чегарасида агностицизмнинг яна бир тури – конвенционализм шаклланди. Конвенционализм (лотинча конвенцио – шартнома, келишув, битим) – бу фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунѐнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. Конвенционализмнинг энг йирик вакили француз математиги ва философи Анри Пуанкаредир (1854-1912). Илмий-техникавий тараққиѐт ва информацион цивилизация даврида ҳозирги замон гносеологиясида шуни ҳисобга олмоқ муҳимки, билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи прибор, тадқиқот қурилмаси туради. Бу ўзига хос гносеологик вазиятни вужудга келтиради. Прибор объектни адекват, айнан акс эттириш жараѐнига муайян узлуксиз ва тасодифий хатолар киритиши сабабли, тадқиқотчи уларга зарур корреляция қилмоғи лозим. Бироқ бу агностицизмнинг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. Бизни қуршаб турган дунѐни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг хақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунѐни онгли равишда акс эттиришидир. Download 273.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling