Оғишларнинг сабаблари
Оғишлар юзага келишининг бир қатор сабаблари мавжуд:
(a) асосланмаган мақсад,
(b) фаолиятнинг кучсиз кўрсаткичлари,
(c) тасодифий тебранишлар.
Мақсад, агар хақиқатда эришиш мумкин бўлган нарсани акс эттирмаса асос-ланмаган ҳисобланади. Бундай холат қачонки ўрнатилган меъёр ёки идеал ёки , ташқи ва ички шароитлар ўзгариши даврида эскириб қолган бўлса юзага келади.
Ички холатлар ишлаб чиқариш технологияси, материаллар ёки ишлатилаётган ишчи кучи ўзгарганда ўзгариши мумкин. Ташқи шароитлар эса иқтисодий шароитлар ўз-гарганда ўзгариши мумкин, ва бунинг натижасида харажатларга, тушумга ва истеъ-молчи талабига таъсир қилиши мумкин.
Фаолиятнинг паст кўрсаткичлари назорат қилинувчи хамда назорат қилинмай-диган сабаблар оқибатида юзага келиши мумкин. Назорат қилинадиган сабабларга мисол қилиб ўкитишнинг етишмаслиги оқибатида паст мехнат унумдорлигини келти-риш мумкин. Назорат қилинмайдиган сабабларга эса етказиб берувчининг транспорт воситасини бузилиб қолиши натижасида юзага келган туриб қолишлар вақтини кел-тириш мумкин, ва бунинг натижада материалларни етказиб берилишини кечиктирили-ши юз беради.
Тасодифий тебранишлар одатда маълум бир даврга ўртача қиймат белгиланиши натижасида юзага келади. Бу эса ўз навбатида бир ҳисоб давридан иккинчисига тебра-нишларни келтириб чиқаради. Бундай тебранишлар олдиндан тўлов ва ҳисоблашларни тегишли тартибда аниқлашда омадсиз уриниш натижасида юзага келиши мумкин.
Мисол 1.
Талаб килинади, Келтирилган маълумотлардан фойдаланиб келгуси йил учун қуйида-ги хужжатларни тайёрланг:
(а) ишлаб чиқариш дастурини;
(б) сотиб олиш учун харажатлар сметасини;
(с) ишлаб чиқариш харажатлари сметасини;
Меъёрий харажатлар бўйича маълумотлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |