5-мавзу. Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш Режа


Смета назорати тизимига кириш


Download 101.96 Kb.
bet6/13
Sana27.01.2023
Hajmi101.96 Kb.
#1133105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бошкарув хисоби 5-маввзу

Смета назорати тизимига кириш
Смета назорати билан танишишдан олдин қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
(a) таклиф қилинаётган тизим буйича мажбуриятларни асосий бажарувчилар мажбуриятларни ўз зиммасига олганлигига;
(b) ташкилотнинг узоқ муддатли мақсадлари аниқланганлигига;
(c) харажатлар ва тахминлар асосланадиган маълумотларнинг адекват базаси мавжуд бўлишига;
(d) ваколатлар ва масъулиятлар сохаси аниқланган ташкилий схема тузилганлигига. Ундан кейин ташкилот смета марказларига шундай тарзда бўлиниши мумкинки, бунда хар бир бошлиқ ўзининг сметасига эга бўлади ва ўзининг бўлими хақида назорат маълумотларини олиши мумкин;
(e) режали молия комиссияси шакллантирилган бўлиши лозим ва сметаларни ишлаб чиқилган йўриқнома чиқарилиши лозим;
(f) чекловчи омил аниқланган бўлишига.
Режа - молия комиссияси
Режа- молия комиссияси бюджет тузишга рахбарлик қилувчи менежерни тайин-лаши лозим. Одатда бундай вазифани ҳисобчи бажаради.
Режа- молия комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади :
(a) бюджетни тузиш учун масъул бўлган шахсларга бюджетларни тузиш сиёсати ва асосий йўналишлар хақида хабар бериш;
(b) чеклов омилини аниқлаш;
(c) сотиш дастурини тайёрлаш;
(d) бюджетларни дастлабки тайёрлаш;
(e) юқори рахбарият билан бюджетларни мухокама қилиш;
(f) кўриб чиқилган бюджетларни тахлил қилиш ва харакатларни координациялаш;
(g) бюджетларни якуний қабул қилиш;
(h) бюджетларнинг кейинги тахлили ва тавсия қилинаётган тузатувчи харакатларни (зарур бўлган тақдирда) ишлаб чиқиш.
Сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома
Сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўлланма ходимлар масъулиятини, шунингдек, бюджетлардан фойдаланиш ва уларни тайёрлаш борасида ёзув ва шаклларни тартибга солувчи доимий йўриқномани белгилаб берувчи хужжат сифатида каралади. Шунинг-дек, мазкур йўриқномада сметаларни тузиш тартиби, хар бир масъулият юкланган шахслар ва вақтинчалик жадвал белгиланади.

Download 101.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling