5-мавзу. Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш Режа
Download 101.96 Kb.
|
Бошкарув хисоби 5-маввзу
Талаб қилинади: Мазкур даврга корхонанинг асосий бюджетини тузиб чиқинг.
Ечим: 1-қадам «Сотиш бюджети »
Сотиш дастури компания сотишни режалаштираётган махсулот миқдори ва бу махсулотни сотиш баҳосини кўрсатади. Дастурда ялпи даромад тахмини кўрсатилган бўлиб, унинг асосида сотиб олувчилардан тушган нақд пуллар баҳоланади ва ишлаб чиқариш, сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар бюджетини тузиш учун асосий маълумотлар кўрсатилади. Сотиш дастури – бошқа барча бюджетларнинг асосидир, чунки барча харажатлар сотиш хажмига боғлиқ. 2 - қадам «Ишлаб чиқариш бюджети »
Ишлаб чиқариш дастури миқдорий кўрсаткичларда шаклланади ва ишлаб чиқа-риш рахбарининг масъулияти доирасига киради. Дастурни ишлаб чиқишдан мақсад сотиб олувчилар талабини қондириш учун етарли бўлган ишлаб чиқариш хажмини таъминлашдан иборат. 3 Кадам «Асосий материаллар бюджети »
4- кадам «Иш вақти сарфи бюджети»
Стандарт махсулотлари ишлаб чикарувчи тармокларда бир бирлик махсулотга тугри мехнат харажатлари эхтиёжи аникланади ва улар асосида умумий мехнат харажатлари белгиланади. Алохида буюртмалар буйича махсулот ишлаб чикарувчи тармокларда эса тугри мехнат харажатларини режалаштираётганда купрок кийинчиликлар юзага келади. тугри мехнат харажатлари сметаси буюртмалар китоби асосида тайёрланади, акс холда сметании режалаштирилган сотишнинг умумий кийматидан фоиз асосида тайёрлаш зарурияти юзага келади. 5-кадам «Ишлаб чиқариш устама харажатлари бюджети» Ёрдамчи материаллар Эгри иш хақи Бошқа харажатлар Энергия (ўзгарувчан қисми) Хизмат кўрсатиш (ўзгарувчан қисми) Жами ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари: Энергия (доимий харажатлар) Хизмат кўрсатиш (доимий қисми) Амортизация Асосий воситалар ижараси Мулк суғуртаси Назоратчиларнинг иш хақи Жами доимий ишлаб чиқариш устама харажатлари: Ишлаб чиқариш устама харажатлари хаммаси: Асосий мехнат соатларининг умумий миқдори Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш ставкаси Ишлаб чиқариш устама харажатлари сметаси ишлаб чиқариш хажмига нисбатан доимий ва ўзгарувчан элементларини тахлил қилган холдаги устама харажатлари қийматини кўрсатади. 6- кадам « Бир бирлик махсулот таннархи ва давр охирига тайёр махсулот колдиги бюджети»
7 - қадам «Сотилган махсулот таннархи бюджети » Асосий материаллар: Давр бошига захира Ҳисобот даврида сотиб олинди Давр охирига захира Сарфланган материаллар Мехнат харажатлари Ишлаб чиқариш устама харажатлари Ишлаб чиқарилган махсулот таннархи Давр бошига тайёр махсулот қолдиғи Давр охирига тайёр махсулот қолдиғи Сотилган махсулот таннархи Харажатлар даражасини назорат килиш учун асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг мехнат харажатлари буйича смета, материаллар сарфи сметаси ва ишлаб чиқариш устама харажатлари сметаси битта сметага бирлаштирилган. Мазкур сметалар одатда 12 та ойлик сметаларга бўлинади ва хақиқий ойлик харажатлар режадаги билан модами –модда солиштириб борилади. Бундай солиштириш цех бошликлари фаолия-ти самарадорлигини таҳлил қилиш учун амалга оширилади. 8-қадам «Тижорат ва маъмурий харажатлар бюджети» Тижорат харажатлари:
Маьмурият харажатлари
9-қадам «Фойда бюджети»
Эгилувчан бюджет хақида тушунча Эгилувчан бюджет - бу шундай бюджетки, доимий ва ўзгарувчан харажатлар чекланаиши натижасида махсулот ишлаб чиқариш хажми ўзгаришига жавобан ўзгариши учун ишлаб чиқилган. Масъулият марказлари бўйича ҳисоб тушунчаси назорат мақсадида эгилувчан бюджетлардан фойдаланишни талаб этади. Кўп харажатлар Бошқарув назорати дои-расида ўзгарувчандир, шундай қилиб улар фаолият даражаси бюджетда кўрсатилган даражага нисбатан ўзгарганда ўзгаради. Харажатлар хажми ошиб кетганда агар бун-дай харажатлар бюджетда белгиланган ишлаб чиқариш хажмидан юқори бўлган нати-жа бўлса рахбарни танқид қилиш нотўғридир. Ва аксинча, агар фаолият даражаси паст бўлса, у холда харажатлар даражаси хам пасайиши кутилади ва ўзгарган маълумот-ларни акс эттириш учун бошланғич бюджет ўзгартирилиши лозим. Эгилувчан бюджетга асосланган огишлар хақидаги ҳисобот хақиқий эришилган фаолият даражаси бўйича бюджетда белгиланган харажатлар билан хақиқий нати-жаларни солиштиради. Мазкур ҳисобот алохида таькидланиши керак бўлган смета хажмидаги ўзгаришларга тушунтир иш бермайди. Эгилувчан бюджетни тузиш Эгилувчан бюджетни тузишда эьтиборга олинадиган асосий холатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (a) эгилувчан бюджет дастлабки ҳисобланган ишлаб чиқариш даражаси асосида белгиланади. Бу бошланғич бюджет ҳисобланади. (b) сўнгра,унга фаолиятнинг хақиқий даражасига мувофиқ келиши учун ўзгартириш киритилади. натижа хақиқий харажатлар билан солиштирилади ва оғишлар (фарқ) тегишли рахбарларга тақдим этилади. Эгилувчан бюджетлар ва оғишлар Эгилувчан бюджетлардан фойдаланиш фаолиятнинг турли даражаларини прогноз қилишга, хақиқий натижаларни кўпрок ахамиятга эга бўлган солиштиришларни амал-га оширишга имкон беради, лекин эгилувчан бюджетни тузиш механикаси ташкилотда мавжуд бўлган холатларни осонлаштиради. Эгилувчан бюджетни тузиш ва ташкилот фаолияти Эгилувчан бюджетлар ягона фаолият ўлчовига нисбатан доимий ва ўзгарувчан харажатларин тан олади. Хақиқатда эса харажатларга бир қанча ўлчов бирликлари таъсир қилиши мумкин ва барча харажатларга бир хил ўлчов бирлиги таъсир қилмай-ди. Оғишлар Огишлар харажатларни назорат қилиш мақсадида эгилувчан бюджет ишла-тилганда хақиқий натижалар билан эгилувчан бюджет маълумотлари солиштириш натижасида ҳисобланади. Керакли ўлчов бирликларидан фойдаланиш натижасида ха-ражатларни аниқ ўзгариши аниқланади. Унга қарши холатда қатъий тузилган бюджетлар хақиқий ва смета фаолияти ўртасидаги фарққа ўзгартириш қилишга имкон бермайди. Бу шундан далолат Бера-дики, харажатлар доимий бўлади ва бу холда солиштиришлар фойдасиз бўлиши мумкин. Download 101.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling