5-мавзу. Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш Режа


Смета назорати муаммолари


Download 101.96 Kb.
bet5/13
Sana27.01.2023
Hajmi101.96 Kb.
#1133105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бошкарув хисоби 5-маввзу

Смета назорати муаммолари


(a) смета назорати мақсадларига нисбатан тушунмовчилик ва эхтиёткорликлар мав-жуддир. Одатда бу ташкилот тузилишининг барча даражаларини бошқариш қу-роли эмас, балки «очкўзликка қарши Машқ» сифатида кўриб чикилади. Агар шун-дай тушунмовчилик фикрга алмашинса, у холда синчковлик билан смета назора-тини нима эканлигини тушунтириш учун йўналтирилган режалаштирилган компа-нияни ўтказиш лозим.
(b) хамкасблар рахбариятга қарши бирлашиб олишлари мумкин ва мақсадлар нимага амалга оширилмаётганлигининг сабабларини излаб топишга бор кучини сарфлаш-лари мумкин. Реал мақсадлар қўйилиши ва бу талабларни ишчилар реал деб ҳисоблашлари талаб этилади. Маслахатлар ва иштирок этишлар билан боғлиқ бўлган яхши алоқа муаммони минималлаштиришга ёрдам бериши керак.
(c) хар бир ташкилотнинг асосий ролларидан бири шуки, бунда рахбарият ва ишчилар ўртасида узлуксиз алоқа мавжуд бўлади. Бирон бир ишни қилишда ва мақсадларга эришишда рахбарият ва бўлим бошлиғининг ривожлантирувчи вазифалари жуда мухимдир.
(d) агар бюджетлар ташкилий тузилишнинг энг қуйи погонасидан бошлаб тузилса ва бўлимлар томонидан тайёрланган алохида сметалар кейин умумий бюджетга киритилса, у холда тартибсиз тузилган бюджет тенденциясини синчковлик билан кузатиш лозим.
(e) баъзи бир керакли лойихалар кўзланмаганлиги учун йўқотилиши мумкин, шунинг
учун бу лойихаларга мўлжалланган пул маблаглари сметага киритилган бўлиши
мумкин.
Юкорида санаб ўтилган муаммолар хақиқатда хам смета назоратини ўзига тегишли эмас, балки смета назорати тизими юритилиши учун тегишлидир.
Смета назорати муаммолари
Бюджет - бу келгусида белгиланган маълум бир давр учун корхона ёки унинг бўлимлари бўйича молиявий ёки миқдорий жихатдан кўрсатилган режадир. Бюджетлар компания рахбарияти томонидан аниқланадиган сиёсат ва вази-фалардан келиб чиққан холда тузилади.
Бюджет (смета) тузиш марказлари ва смета даврлари
Смета тузиш марказлари бу режа назорати тизимини юргизиш мақсадида шакл-лантирилган ташкилотнинг аниқ белгиланган қисмидир. Ташкилот доирасидаги хар бир вазифа тегишли смета тузиш марказларига тегишли бўлиши лозим. Бундай мар-казларни аниқлаётганда бошлиқларнинг масъулиятини эътиборга олиш лозим. Смета тузиш марказига масъул бўлган Бошқарувчи сметани тузиш жараёнига ўзининг мас-ъулияти доирасидан келиб чиққан холда жалб қилиниши ва ўз вақтида назорат маъ-лумотларини олиб туриши лозим.
Смета даври бу бюджет тузилаётган давридир ва назорат предмети бўлиб ҳисобланади. Смета даври давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
(a) Бизнеснинг табиати – кемасозлик ёки электрэнергия таъминоти сохасида смета даври 10 йилдан 20 йилгача бўлади ва бу давр мазкур сохалар учун меъёрий бўлиб ҳисобланади. Енгил саноати учун эса (кийим тикиш ёки мода) смета даври бир йилдан кам бўлиши талаб этилади.
(b) Смета тузилаётган компания бўлимлари бўйича тузилаётган капитал харажатлар бўйича смета одатда ишлаб чиқариш хажмига нисбатан кўпрок даврга тузилади.
(d) Назорат асослари – куп компаниялар асосий смета даври сифатида 12 ойлик даврни оладилар, лекин йиллик бюджет кварталларга ёки ойларга бўлинади. Бу энг аввало назорат мақсадларида ўринлидир, сабаби смета ва хақиқий натижалар узлуксиз назорат қилиниши лозим. бу холатда натижаларни солиштириш учун смета йилини тугашини кутиш шарт эмас.

Download 101.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling