5-мавзу. Генларнинг комплементар, эпистатик ва полимер таъсири. Структуравий ва модификацион генлар


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana27.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1657229
1   2   3   4
плейотропия деб аталади. 
Бунга мисоллар келтирайлик. Гулли ўсимликларда гулларининг тўқ қизил 
(антоциан) рангда бўлишини таъмин этувчи ген уларнинг поя ва шохларининг 
ҳам тўқ қизил рангда бўлишига сабабчи бўлади. Одамларда учрайдиган 
Марфан синдроми (касаллиги) битта доминант ген томонидан бошқарилади. 
Марфан синдромига эга одамларда қўл-оёқ бармоқлари жуда узун бўлади. 
Бармоқларнинг узун бўлишини бошқарувчи ген бир вақтнинг ўзида иккинчи 
бир белги-кўз гавҳарида нуқсон пайдо бўлишига олиб келади. Бундай 
одамларда кўз гавҳари нуқсонга чалинганлиги туфайли кўриш қобилияти анча 
суст бўлади. Ғарбий Покистонда яшовчи айрим одамларда танасининг баъзи 
қисмларида тер безлари йўқ. Бу белгини назорат қилувчи ген бир вақтнинг 
ўзида жағларда айрим тишларнинг бўлмаслигини белгилайди. 
Юқорида биз ноаллел генларнинг ўзаро таъсири натижасида 
ривожланувчи белгиларнинг ирсийланиши ва келгуси авлодда фенотипик 
намоён бўлиш ва ажралиш қонуниятлари билан танишдик. Бундай генлар 
ҳозирги замон генетикасида структуравий генлар деб аталади. Улар 
организм белгиларининг ривожланиши ва ирсийланишида ҳал қилувчи 
аҳамиятга эгадир. Дурагайлаш орқали, генетик таҳлил қилиш методи 
ёрдамида турли биологик объектлардаги белгиларнинг онтогенез жараёнида 
ривожланишини текшириш натижасида уларда яна бир гуруҳ генлар 
мавжудлиги аниқланди. Бу генлар модификацион генлар деб аталади. Улар 
мустақил равишда организм белги ва хусусиятларини ривожлантирмайди. 
Модификатор генлар юқорида қайд этилган асосий яъни структуравий 
генларнинг фаолиятига қўшимча таъсир кўрсатади. Улар асосий генларнинг 
фенотипик намоён бўлишини кучайтиришлари ёки сусайтиришлари мумкин. 
Бу жиҳатдан модификатор генлар икки гуруҳга бўлинади: а) асосий 
генларнинг таъсирини кучайтирувчи модификатор генлар; б) асосий 
генларнинг таъсирини сусайтирувчи модификатор генлар. Модификатор 
генлар, айниқса, миқдор белгиларнинг ирсийланишини таъмин этувчи 
структуравий генлар фаолиятига кучлироқ таъсир кўрсатади. Плейотропия 
туфайли организм белгиларининг ривожланишида тўлиқ корреляция 
(боғлиқлик) намоён бўлади. 
Хулоса: Демак ноаллел генларнинг ўзаро таъсирига кўра белгиларнинг 
ирсийланишида комплементар,эпистатик ва полимер типдаги таъсир хиллари 
фарқланиб,дурагайлардаги ажралишнинг фенотипик нисбати генларнинг 
ўзаро таъсир хилига кўра турлича бўлади.Белгининг ривожланишида бир 


вақтнинг ўзида бир ёки бир неча ген иштирок этгани ҳолда улар ўртасидаги 
ўзаро таъсирнинг юзага келишини муносабатига кўра келгуси бўғинда икки 
ёки ундан ортиқ фенотипик гуруҳларни фарқлаш мумкин,бу эса одатда 
фенотипик радикал ёрдамида амалга оширилади.Шунингдек,белгиларнинг 
ирсийланишида структуравий ва модификатор генлар фарқланиб,биринчи 
тоифа генлар бевосита белгининг ривожланишига жавобгар бўлса иккинчи 
тоифа генлар эса структуравий генларнинг фаолиятини кучайтириши ёки 
аксинча сусайтириши мумкин. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling