5-мавзу. Харид логистикаси
-Расм. Бозор талабига қараб амал қилувчи логистик тизим
Download 0.66 Mb.
|
6-mavzu. Xarid logistikasi
13-Расм. Бозор талабига қараб амал қилувчи логистик тизим
Агарда этказиб берувчи ишлаб чиқариш корхонаси бўлса, у оператив тарзда ўз ишлаб чиқаришини, янги маҳсулот чиқариш мақсадида, қайтадан ташкил этиши лозим. Этказиб берувчи бозордаги реал талаб хақидаги ахборотни тезда олиш имкониятига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқарувчи корхонадан савдо корхонасига бирор-бир маҳсулот, ўша маҳсулотга реал эҳтиёж пайдо бўлиши эхтимоли юқори бўлгандагина этказиб берилади. Буюртмани топшириш ва маҳсулотни этказиш ҳеч қандай тутилишсиз амалга ошиши керак. Масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхонани оладиган бўлсак, у ўз ишлаб чиқаришини тезда бир маҳсулотдан иккинчи маҳсулотга ўтказа олса мақсадга мувофиқ бўлади. Тез амал қилиш услуби учта технология ва бизнеснинг янги консепсиясини қўллашга асосланган: Биринчи технология: маҳсулот штрих кодларини автоматик равишда аниқлаш. Хозирги вақтда нима сотилаётгани тўғрисида аниқ маълумотни тез йиғишга имкон беради. Иккинчи технология: маълумотларнинг электрон алмашинуви. Бу нафақат интернет, балки корхоналарга ҳужжатланган маълумотлар билан оператив алмашиш имконини берувчи бошқа стандартлар мажмуаси ҳамдир. Учинчи технология: юк бирликларини (масалан, ташиш контейнерларини) автоматик аниқланиши. Бизнеснинг янги консепсияси, бу товар ҳаракатида иштирок этувчи ташкилотлар орасидаги ҳамкорлик туйғусидир. Иштирокчиларнинг ўзаро келишуви ниҳоятда катта рол ўйнайди. Масалан, 80чи йилларнинг охирида А+Шда 90%товарларда штрих код мавжуд эди. Аммо тез амал қилиш технологияси билан атиги бир неча юзта ҳамкорлар ўзаро боғланган эдилар холос. Жорий этишнинг секинлигига технология янгилиги эмас, балки иштирокчилар (чакана савдогарлар, дистрибюторлар, ишлаб чиқарувчилар) орасидаги бир-бирига бўлган ишончсизлик туйғуси сабаб. Тарихан шундай бўлганки ҳар бир ташкилот кўпроқ фойда олишни, ва бу ишни бошқа ташкилот фойдаси ҳисобига амалга оширишни кўзлайди. Ушбу рақиблик муносабатларини енгиш, техник-технологик масалаларни ечишдан ҳам мураккаброқдир. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling