5-мавзу. Харид логистикаси


-Расм. Бозор талабини қондиришнинг икки варианти


Download 0.66 Mb.
bet6/9
Sana14.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1003406
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-mavzu. Xarid logistikasi

11-Расм. Бозор талабини қондиришнинг икки варианти



12-Расм. Оддий таъминот билан «аниқ муддатга» тизими бўйича таъминот схемаларининг таққослама тавсифи

«Аниқ муддатга» тизими этказиб берувчиларни, оддий таъминот шароитидагига нисбатан, камроқ захира билан ишлашини кўзда тутади. Демак, логистик жараённинг барча иштирокчиларига қўйилган талаб янада кучаяди, шу жумладан транспортчиларга ҳам. Шунинг учун ҳам оддий шароитда ташувчи танлаётганда асосий эътибор ташиш нархига қаратилса, «аниқ муддатга» тизимида ташувчини белгиланган муддатга этказиб бера олиш кафолатига эътибор берилади.


«Аниқ муддатга» тизимини қўллаш ишлаб чиқариш ва товар захираларини кескин камайтиришга имкон яратиб, омбор қувватлари ва ходимларига бўлган талабни камайтиради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишда бу тизим қуйидаги схемаларнинг бири бўйича амалга ошади:

  • Чакана савдо корхонаси омбори – дўкон

  • Улгуржи савдо корхонаси омбори – дўкон

  • Хўжалик хўжалиги – дўкон

«Аниқ муддатга» тизимини қўллаш жуда ҳам машаққатли ишдир. Уни қўллашдан олдин, «аниқ муддатга» тизими услуби бўйича ишлаш энг катта самара бериши мумкин бўлган аҳамиятли позицияларни аниқлаш мақсадида, этказиб берилаётган товар ёки ишлаб чиқариш ресурслари ассортиментини дифференсиациялаш керак. Дифференсиация қуроли сифатида турли таҳлил усулларини қўллаш мумкин.
«Аниқ муддатга» тизимини қўллашдан олинадиган асосий самарани қуйидагича ифодаласак бўлади3:

  • етказиб беришларнинг технологик занжиридаги бир қатор операциялар чиқариб ташланади;

  • жорий захиралар камаяди, чунки меҳнат буюмлари тўғридан-тўғри сехга ёки дўконга бориб тушади;

  • яхши маълум бўлган этказиб берувчилар ва ташувчилар билан узоқ муддатли муносабатлар ўрнатилиши ҳисобига этказиб беришларнинг ишончлилиги ошади, бу эса суғурта харажатлари камайишига олиб келади;

  • яқин масофада жойлашган ёки омборлари мавжуд этказиб берувчилар билан ишлаш натижасида йўл харажатлари ҳам камаяди;

  • маҳсулоти сертификатланган этказиб берувчилар билан ишлаш натижасида, маҳсулот сифати ҳам ошади;

  • «аниқ муддатга» тизимини қўллашдан икки томонлама манфаат кўзланади, бу эса этказишлар ишончлилигининг ошишига олиб келади.

«Аниқ муддатга» тизимини қўллаш олдида турган айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтиш лозим.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling