Корхонанинг тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини амалга ошириш имкониятларини, уларнинг кўлами ва қамровини аниқловчи омил сифатида корхонанинг инсон капитали (интеллектуал, таълим савияси ва кадрлар малакаси) майдонга чиқади, иш ўринларининг техник жиҳозланганлиги, ишлаб чиқариш фондлари ва экспериментал база ҳолати, инновацион жараёнларни молиялаштириш – булар барчаси корхонанинг асосий ресурсларидан ҳисобланади. 11. Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий усуллари(1) 1. Истеъмолчининг (ички ва ташқи) эҳтиёжини қониқтирадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни рағбатлантириш; 2. Банк-кредит муносабатларини такомиллаштириш (имтиёзлар бериш); 3. Инновацион маҳсулот яратадиган юқори малакали кадрлар меҳнатидан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш; 12. Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг иқтисодий усуллари(2) 5.Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларни қониқтирадиган нарх сиёсатини йўлга қўйшиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш; 6.Корхоналарда инновацион фаолиятни ривожланишига йўналтирилган солиқ имтиёзларидан фойдаланишни; 7.Хорижий инвесторлар ва республикамиздаги тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай инвестицион муҳит яратиш; 8.Инновацион иқтисодий ривожланиш учун корхонанинг фойдаси ва рентабеллигини ошириш. 13. Инновацион бошқарув усуллари Инновацион бошқарув деганда инновацияларни жорий этиш ҳисобига корхонанинг доимий ривожланишини таъминлаш тушунилади. Корхоналарда инновацион менеджментни икки турга ажратиш мумкин: 1. Анъанавий репродуктив менеджмент – корхона фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган ресруслардан максимал фойда олиш ва ишлаб чиқаришни бошқаришга катта эътибор қаратилади. Бунда рентабелликни ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш бош мақсад қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |