5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа


Инновацион фаолиятга таъсир этувчи ташкилий инновациялар


Download 86.99 Kb.
bet6/7
Sana18.02.2023
Hajmi86.99 Kb.
#1213501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-мавзу (6)

18. Инновацион фаолиятга таъсир этувчи ташкилий инновациялар

Инновацион фаолиятга таъсир этувчи ташкилий инновациялар – бу бизнесни юритишда, иш ўринларини ёки ташқи алоқаларни ташкил этишда янги услубларни ишлаб чиқишдир. Бундай инновациялар бошқарув ва трансаксион харажатларни қисқартириш, корхона томонидан ишчиларнинг иш ўринлари (иш вақтлари) билан таъминланганлик даражасини ошириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, бозорда мавжуд бўлмаган активларга йўл топиш ёки етказиб бериш нархини камайтириш йўли билан корхона фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлади.

19. Бизнесни юритишдаги инновациялар

Бизнесни юритишдаги инновациялар тадбиркорлик фаолиятининг янги ташкилий усулларини ишлаб чиқишни билдиради ва улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • билимларни бошқаришнинг корпоратив усулларини жорий этиш;
  • ходимларнинг савиясини оширишга ва кўчиб юришини камайтиришга мўлжалланган ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;
  • ишлаб чиқариш ва етказиб беришни тўлиқ бошқариш, жумладан етказиб бериш занжирини, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилишни, шунингдек сифатни бошқариш тизимини жорий этиш.

20. Инновацион фаолиятда иш ўринларини ташкил этиш бўйича инновациялар

Инновацион фаолиятда иш ўринларини ташкил этиш бўйича инновациялар – бу корхонанинг алоҳида фаолият тури доирасида ёки турли фаолиятлари (таркибий бўлинмалари) ўртасида ишларнинг бажарилиши бўйича ходимлар орасида жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлашнинг янги усулларини йўлга қўйишдир. Шунингдек, фаолият таркибини белгилаш, яъни фаолиятнинг турли йўналишларини интеграциялаштириш бўйича янги концепцияларини жорий этишдир.

21. Корхона инновацион салоҳиятининг таркибий қисмларини ўрганиш асосида, уларга нисбатан ҳосил бўладиган қарашлар

  • инновацион фаолиятни амалга оширишга жалб қилиниши мумкин бўлган ресурслар мажмуи сифатида;
  • инновацион фаолиятни амалга ошириш имконияти сифатида;
  • инновацион фаолиятни амалга оширишга тайёргарлик сифатида;
  • инновацион фаолиятни амалга ошириш қобилияти сифатида.

Download 86.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling