5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа


Инновацион жараёнларда салоҳиятнинг иқтисодий моҳиятига мувофиқ келадиган таъриф


Download 86.99 Kb.
bet7/7
Sana18.02.2023
Hajmi86.99 Kb.
#1213501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-мавзу (6)

22. Инновацион жараёнларда салоҳиятнинг иқтисодий моҳиятига мувофиқ келадиган таъриф

Инновацион фаолиятда салоҳият – турли хил самараларга эга бўлиш мақсадида инновацияларни мавжуд ресурс базаси ёрдамида яратишни ва улардан фойдаланишни таъминлашга корхонанинг қобилияти, имконияти ва тайёргарлик даражасидир.

23. Корхоналарда инновацион фаолиятнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар

Инновацион фаолиятда салоҳият омили деганда, корхона инновацион ўсишининг жадаллиги ва тавсифига таъсир ўтказувчи шартлар, сабаб ва кўрсаткичларни тушунамиз. Бунда инновацион жараён, кўплаб омилларнинг ўзаро таъсири натижаси сифатида майдонга чиқади.

Инновацион салоҳиятни белгиловчи омиллар:

  • ресурслар;
  • имконият;
  • тайёргарлик;
  • қобилият.
  • Булар инновацияларни яратиш ва улардан фойдаланиш имкониятини туғдиради. Натижада иқтисодий ва социал самарадорликка эришилади.

24. Саноат корхонасининг инновацион фаолият салоҳиятини ошириш учун нималар қилиш зарур?

Саноат корхонаси инновацион салоҳиятини ривожлантиришни фақатгина унинг таркибий қисмларини ривожлантириш орқалигина амалга ошириш мумкин. Шу сабабли, ҳар қандай корхона инновацион салоҳиятини ошириш учун унинг биринчи даражали таркибий қисмларини ривожлантириши лозим:

  • кадрлар салоҳияти;
  • молиявий-иқтисодий салоҳият;
  • илмий-техник салоҳият;
  • ташкилий-бошқарув салоҳият;
  • ишлаб чиқариш-техник салоҳият.

25. Корхоналарнинг инновацион салоҳиятни ташкил этувчи билвосита таркибий қисмлар

Корхоналарда инновацион салоҳиятни ташкил этувчи билвосита (иккинчи даражали) таркибий қисмларини ҳам шакллантиришга ҳам эътибор қаратиш зарур.

Улар қуйидагилар:

  • имконият;
  • тайёргарлик;
  • қобилият.

26.Хулоса

Саноат корхонаси инновацион салоҳиятини ривожлантиришни фақатгина унинг таркибий қисмларини ривожлантириш орқалигина амалга ошириш мумкин.

Корхона инновацион салоҳиятининг шаклланиши ва амалга оширилиши - илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларидан то маҳсулотнинг оммавий ишлаб чиқариш ёки инновацион технологияларни қўлланилишигача, инновацион жараённи жадаллаштирувчи омиллар ва шароитлар мажмуининг ўзаро тизимли таъсири билан боғлиқ.


Download 86.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling