5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа


Download 86.99 Kb.
bet3/7
Sana18.02.2023
Hajmi86.99 Kb.
#1213501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-мавзу (6)

Инновацион фаолиятда агар улар янги ёки сезиларли яхшиланган маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш усулларини жорий этишга бевосита боғлиқ бўлмаса, булар технологик инновациялар ҳисобланмайди. Ташкилий ва бошқариш бўйича ўзгартиришлар (бошқаришнинг илғор усулларига ўтиш, жиддий ўзгартирилган ташкилий тузилишни жорий этиш, корхонанинг иқтисодий стратегиясида янги ёки сезиларли ўзгартирилган йўналишларни амалга ошириш) ҳамда сифат стандартларини жорий этиш билан боғлиқ бўлади.

8.Корхоналарнинг янги технологияларни жорий қилишга рағбатлантирувчи куч

Корхоналарни янги маҳаллий ва хорижий технологияларни жорий қилишга рағбатлантирувчи, асосийси бунинг учун имконият тақдим этувчи ташкилий ва институционал муҳит яратиш бирламчи аҳамият касб этади. Инновацион бозорда реал фойда олиш имконияти тадбиркорликнинг ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади. Буни амалга ошириш эса икки томоннинг, яъни ҳам давлат, ҳам тадбиркорлик субъектларининг саъй-ҳарактларига боғлиқ.

Давлатнинг иқтисодий сиёсатида “top-dovn” ва “bottom-up” ёндашувлари имкониятларини бирлаштирувчи комплексли инновацион сиёсат зарур бўлади. Маҳаллий компаниялар, илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртлари бу фаолият жараёнларида фаолликни ошириши лозим.

9. Инновацион фаолият жараённинг босқичлари

Инновацион фаолиятни амалга оширувчи корхоналар инновация ҳаётий цикли бўйича турли хил вазифаларни бажарадилар. Инновацион фаолият жараённинг ўзи ҳам 5 та босқичдан ташкил топади:

  • инверсия (йўналишни ўзгартириш);
  • новация;
  • инновация;
  • диффузия;
  • рутинизация (эски қолипда қолиш).

10. Корхоналарда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини амалга ошириш

Бугунги кунда энг кенг тарқалган вариантда тадқиқот ва техник босқич вазифалари илмий-тадқиқотларни амалга оширишга мўлжалланган корхоналар томонидан амалга оширилса, ишлаб чиқариш корхоналари инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш вазифаларини бажаради.


Download 86.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling