5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари Режа


Download 86.99 Kb.
bet2/7
Sana18.02.2023
Hajmi86.99 Kb.
#1213501
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-мавзу (6)

Ишга кирганда ундай одамларнинг фикри-хаёли фақат пул топиш бўлиб қолади. Камига, илмий нуфузни кўтариш учун диссертацияни ҳам пулга ёздириб, фан арбобига айланишади. Кошки, натижада меҳнат бозорига булар рақобатбардош мутахассис бўлиб кириб борса.

Шундай қилиб, занжир узилмайди, қийшиқ ғилдирак айланаверади, айланаверади.

Шубҳасиз, тўғри ва ҳалол ҳаракат қиладиганлар ҳам кўп. Ундайлар виждонан меҳнат қилиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга уринишади. Лекин бояги қийшиқ ғилдирак, бузуқ тизим буларни ё босиб кетади, ёки четга чиқариб юборади.

5.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги маҳсулотлар ва жараёнлар бўйича инновациялар

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги маҳсулотлар бўйича инновациялар - принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мавжуд хизматларга янги функциялар ва хусусиятлар қўшиш орқали уни такомиллаштириш, хизматлар билан таъминлашда (масалан, уларнинг самарадорлиги ва тезлиги нуқтаи-назаридан) сезиларли даражада яхшиланишларни ўз ичига олади.

Ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги жараёнлар бўйича инновациялар - маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш ва тақдим этишнинг янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олади

6.Инновацион жараён – бу воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кетликдаги занжири

Инновацион жараён давомида янгилик оддий бир ғоядан муайян маҳсулот, технология ёки хизматгача “пишиб етади” ва хўжалик амалиётида тарқалади.

Бу жараённи қуйидаги схема кўринишида акс эттириш мумкин:

Фт ↔ Ат ↔ И ↔ Л ↔ Қ ↔ Ў ↔ Си ↔ М ↔ С;

Бу ерда:

Фт - фундаментал тадқиқотлар;

Ат - амалий тадқиқотлар;

И - ишланмалар;

Л - лойиҳалаштириш;

Қ - қурилиш;

Ў - ўзлаштириш;

Си - саноат ишлаб чиқариши;

М - маркетинг;

С - сотув.

7.Қандай ҳолатда “технологик инновациялар” , деб тан олинмайди?


Download 86.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling