5-мавзу: Кредитнинг бахоси ва унга таъсир килувчи омиллар Режа
биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олди олинади; иккинчидан
Download 50.64 Kb.
|
5(s)-mavzu.Kreditning bahosi va unga ta\'sir qiluvchi omillar
биринчидан, фондлар айланиши жараёнида четга чиқиб, бўш қолган маблағларнинг ҳаракатсиз туриб қолишининг олди олинади;
иккинчидан, такрор ишлаб чиқаришни кенг доирада узлуксиз давом эттиришга имконият яратилади. Кредитнинг вужудга келиши реалликка айланиши учун муайян шароитлар бўлиши зарур. Шу масала бўйича баъзи иқтисодий адабиётларда келтирилган фикрларни таҳлил қилиб, иқтисодчилар томонидан кредит юзага келишининг қуйидаги шартларига кўпроқ эътибор берилганини кўрсатиб ўтиш мумкин. Кредит муносабати бўлиши учун: биринчидан, кредит муносабати иштирокчилари – қарз берувчи ва қарз олувчи – ҳуқуқий жиҳатдан мустақил субъект бўлиши керак. Мустақил субъект сифатида ҳар иккала томон бирбири билан ўзаро алоқалардан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажаришини моддий жиҳатдан кафолатлай олиши керак. Мажбуриятларни бажара олиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда мустақил ҳуқуқий субъект сифатида томонлар иқтисодий муносабатга киришишлари керак. иккинчидан, қарз берувчи ва қарз олувчи манфаатлари бирбирига мос тушган тақдирдагина кредит заруриятга айланади. Бу манфаатлар, авваламбор, объектив жараёнлар, ўзаро манфаатларни тақозо этувчи аниқ вазият билан боғлиқ. Кредитор(қарз берувчи) томонидан пул маблағларини қарзга бериш бўйича, қарз олувчи томонидан эса шу маблағларни олиш бўйича қизиқиш туғилган тақдирдагина кредит муносабатлари вужудга келади. Кредитнинг вужудга келиши кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатларининг йўналишига боғлиқ. Томонлар манфаатларининг мос келиши кредит шартномаси тузилишини таъминлайди. Лекин кредит муносабатлари иштирокчилари манфаати нафақат вақт ва макон жиҳатдан, шунингдек, сифат жиҳатдан ҳам мос тушган тақдирдагина бу муносабатлар реалликка айланади. Шу билан бирга, кредитнинг бу муҳим сифатлари кредит муносабатлари содир бўлишининг асосий сабаби бўлолмайди. Кредит вужудга келиши учун, юқорида айтилгандек, аниқ бир иқтисодий асос фондларнинг доиравий айланиши ва шунга ўхшаш бошқа аниқ шароитлар бўлиши зарур. Фақатгина ана шу таъсир этувчи омиллар бўлган тақдирдагина кредитнинг вужудга келиши реалликка айланади. Баъзи иқтисодий адабиётларда кредитнинг зарурлиги хусусида бир неча бошқа фикрлар ҳам учрайди. Масалан, кредит корхоналар фаолиятини назорат қилишни амалга ошириш учун зарур, деб таъкидланади. Агар бу фикр тўғри деб қарайдиган бўлсак, кредитнинг зарурлиги фақат кредитор учун тушунарли бўлади, чунки у қарз бериш орқали қарз олувчи фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Бундай шароитда кредитнинг чегараси ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишига асосланган объектив жараёнларга эмас, балки банкнинг кредит оператсиялари орқали қарз олувчининг фаолиятини назорат қилиш истагига боғлиқ бўлиб қолади. Бу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, кредитнинг объектив зарурлиги такрор ишлаб чиқариш жараёнида фондларнинг доиравий айланиши қонуниятларига асослангандир. Кредитга зарурат туғилганда қуйидаги манбалардаги бўш маблағлардан кредит ресурслар сифатида фойдаланиш мумкин. Бу манбалар асосан қуйидагилардир: асосий фондларни тиклаш, капитал тамирлаш учун ажратиладиган амортизатсия сифатидаги пул маблағлари; товарларни сотиш ва янги моддий ресурсларни сотиб олиш вақтларининг бирбирига мос келмаганлиги туфайли юзага келган бўш пул маблағлари; товарлар реализатсиясидан тушган тушум билан иш ҳақини тўлаш вақтлари орасида вақтинча бўш туриб қолган пул маблағлари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида йиғиладиган ва капиталлаштириш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар; шахсий сектор даромадлари, жамғармалари ва бошқа бўш пул маблағлари Кредитнинг зарурлигини ифодаловчи омиллар моҳиятини очишда, уларнинг ҳар бирининг аҳамиятини кредит шартномасини тузиш даражасигача олиб келиш хато ҳисобланади. Алоҳида олинган бир омилнинг ўзи кредит берилиши учун у ёки бу даражада этарли бўлмаслиги мумкин. Масалан, айтайлик корхоналарда ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланиши жараёнида уларда кредитга эҳтиёж туғилади. Шунга асосан кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарурлигидан келиб чиқади, деган шартга асосланган ҳолда кредит берилиши керак. Аммо бунда қўшимча ресурсларга муҳтожлик ўзўзидан автоматик тарзда кредит берилиши кераклигини ифодаламайди. Бунинг учун кредитнинг зарурлигини ифодаловчи бошқа шароитлар ҳам мавжуд бўлиши керак. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири кредит муносабатларини ривожлантиришда банклар кредит учун характерли муҳим шартлар ва қонунларга асосланган ҳолда кредитлаш жараёнини амалга оширишлари зарур. Кредит бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Кредит ёрдамида товармоддий бойликлари, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари этарли бўлмаган шароитда тўловни кечиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Кредит иқтисодий категория бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг аниқ бир кўриниши сифатида юзага чиқади. Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодаловчи категориядир. Кредитнинг моҳияти унинг ички белгиларини очиб беришга қаратилган. Кредитнинг моҳиятини очиш – бу унинг сифатларини, муҳим томонларини, иқтисодий муносабатлар тизимининг бир элементи сифатида кўрсатувчи асосларини билиш демакдир. Иқтисодий категория сифатида кредитнинг моҳияти кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан кредитнинг моҳияти бўйича турлича фикр билдирилган. Download 50.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling