Стратегия асосий мақсадга оралиқ тактик вазифаларни ҳал қилиш орқали эришади. Тактика стратегияни амалга ошириш воситаси бўлиб, стратегиянинг асосий мақсадига бўйсунади.
Стратегиянинг моҳияти тактик вазифаларни белгилашдан иборат. Стратегия ва тактика — стратегик раҳбарлик ва бошқарув жиҳатлари билан боғлиқ мустақил категориялардир. Уларнинг фарқи шундан иборатки, стратегия тасдиқланган ва амалга ошириш учун қабул қилинган бўлса, унинг жорий қилиниши стратегиялаштирилаётган объектнинг маёғига айланади. Тактика эса стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади.
Стратегияни амалга ошириш энг масъулиятли жараён. Агар у реал вазиятни тўлиқ қамраб олган яхлит ва бир бутун режа бўлса, унинг муваффақияти таъминланади. Мабодо тескари бўлса, унда турғунлик юзага келади. Бунга сабаб, нотўғри таҳлилий маълумотлар, хулосалар, кутилмаган шароитлар, ресурслардан оқилона фойдалана олмасликдир. Стратегияни баҳолаш ва назорат қилиш стратегик режалаштиришни мантиқий якунловчи омили бўлиб ҳисобланади. У ҳодисаларнинг қайта алоқаланишини таъминлаш жараёнида структуравий бўғинлардаги боғланиш имкониятларини таҳлил қилади, баҳолайди, аниқлайди, хулосалар чиқаради. Заруратда стратегик режаларни ўзгартиради.
Жангни ютиш учун тактика керак. Урушни ютиш учун стратегия керак.
Логистика стратегиялари ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Д.Ж.Бауэрсокс асосий логистика стратегияларининг тўрт турини таъкидлаб ўтган:
максимал устунликка эришишга асосланган стратегия;
қисқа муддатли фойдани максималлаштиришга эришишга асосланган стратегия;
минимал умумий харажатларга эришишга асосланган стратегия;
мижозларга хизмат кўрсатишнинг максимал даражасига эришишга асосланган стратегия.
Ушбу стратегияларнинг ҳар бири учун амалга ошириш схемаси уни яратувчининг қарашлари соҳасида иккита асосий компонентни ўз ичига олади: харажатлар ва хизмат кўрсатиш сифати.
Муайян стратегияни танлаш бўйича якуний қарор қабул қилиш у ёки бу логистика тизимидан фойдаланувчиларига кўрсатиладиган хизматлар даражаси учун сарфланадиган харажатлари билан таққосланади.
Баъзи ҳолларда, энг кенг тарқалган логистика стратегиялари орасида "тежамкор" стратегия, динамик стратегия ва стратегик иттифоқларга асосланган стратегия мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |