5-мавзу. Психологнинг психопрофилактик иши. Режа


Мактабда психологик маърузаларни ўқиш


Download 32.02 Kb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi32.02 Kb.
#1592993
1   2   3   4   5
Bog'liq
mavzu 4

2. Мактабда психологик маърузаларни ўқиш
Мактаб психологи психологик маърузаларни ўқиш мобайнида инсонлардаги психологияга қизиқишини
қондириш мақсадида, мактаб муаммоларини ҳал қилишда амалий психологиянинг имкониятлари ҳақида
сўзлаб беради. Маъруза ўқишнинг ижобий томони шундаки, қисқа вақт ичида барча мактабдаги гуруҳлар
билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Психологик маърузалар ўқишда иложи борича тингловчилар бир хил бўлиши, умумий муаммолар баён
этилиши лозим. Мактабда қуйидаги тингловчилар гуруҳлари ажратилади: мактаб маъмурияти ходимлари,
бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари, болаларининг ота-оналари. Психологик маърузаларни ўқиш учун
кўпинча ўқитувчилар учун қулай вақтни танлаш зарур. Ўқитувчилар учун дарсдан сўнг маъруза ўқиш мумкин.
Ота-оналар мажлисда маъруза тинглашлари лозим. Ўқувчилар эса синф раҳбари билан келишилган ҳолда
дарсларнинг бирида ёки дарслардан сўнг маъруза тинглашлари мумкин.
Психологик маърузалар 15 дақиқадан бир соатгача давом этиши мумкин.
Маъруза ўқиш учун мактабнинг мажлислар зали ёки бир синф хонаси танланади. Ўқитувчилар хонасида
ёки директор хонасида маъруза ўқишга рухсат этилади. Психолог маъруза мавзуларининг дастурини тузишда
тингловчилар таркиби ҳамда уларнинг қизиқишларини ҳисобга олиши зарур. Қуйида ҳар бир тингловчилар
гуруҳининг қизиқишлари рўйхати келтирилади:
Мактаб маъмуриятининг қизиқишлари.
-Мактабдаги ўқув тарбия жараёнининг маҳсулдорлигини ошириш учун амалий психологиянинг
имкониятлари қандай?
-Психолог табақалашган (дифференциалашган) таълимни ташкил қилишда ёрдам бериш мумкинми?
-Психолог махсус синфларни (масалан, иқтисодий педагогик, математик ва бошқалар) ташкил этишда
ёрдам бериши мумкинми?
-Мактаб педагогик жамоасини қандай қилиб маҳсулдор бошқариш мумкин?
-Мактаб маъмурияти билан ўқитувчилар, ота-оналар орасида вужудга келадиган низоларни қандай ҳал
қилиш мумкин?
Бошланғич синф ўқитувчиларининг қизиқишлари.
-Бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялашда қайси дастур маҳсулдор?

-Ривожлантирувчи
адабиётларни ўқиш зарур?

таълим

методикасини

ўзлаштириш

учун

қандай

педагогик

психологик

- Ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатни қандай ташкил этиш мумкин?
- Ўқитувчи тарбияси қийин болаларга қандай ёрдам бериши мумкин?
-Бошланғич синфларни янги педагогик технология бўйича ўқитишни ўрганиш учун қачон, қаерда
семинарлар ташкил этилади?
Ўрта синф ўқитувчиларининг қизиқишлари.
-Ўсмирларни ўқишга қандай қилиб қизиқтириш мумкин?
-Дарсда тўполон қилиб ўтирадиган «қийин» ўсмирни нима қилиш керак?
- Аксил ижтимоий ҳаракат қилган ўсмирларга қандай чора кўриш мумкин?
-Ўсмирларнинг бўш вақтини қандай ташкил этиш мумкин?
-Чекаётган ўсмирларга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?
-Ўсмирларнинг эрта бошланган муҳаббатига қандай муносабатда бўлиш мумкин?
-Ишдан кейинги ҳориш ва чарчашни ўқитувчилар қандай қилиб йўқотишлари мумкин?
Юқори синф ўқитувчиларининг қизиқишлари.
-Юқори синф ўқувчиларига битирув имтиҳонларини топширишда қандай ёрдам бериш мумкин?
-Ўспиринларга қизиқиш ва лаёқатларини ҳисобга олган ҳолда касб танлашда қандай ёрдам бериши
мумкин?
-Юқори синф ўқувчиларини қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
-Илк ўспиринлик давридаги севгига қандай муносабатда бўлиш керак?
-Ўқувчиларнинг ота-оналари билан қандай қилиб, суҳбат ташкил этиш мумкин?
-Агар юқори синф ўқувчиси аксил ижтимоий ҳаракатни амалга оширган бўлса, педагогик таъсир
воситаларидан қандай фойдаланиш мумкин?
Бошланғич синф ўқувчилари ота-оналарининг қизиқишлари.
-Болага яхши ўқиш учун қандай ёрдам бериш мумкин?
-мактабга мослашиш жараёнида бола қийинчиликларни қандай енгиши мумкин?
-бола чарчамаслиги учун унинг кун тартибини қандай тузиш мумкин?
-бошланғич синф ўқувчиси қўшимча қандай секция, тўгараклар, курсларга қатнашиши мумкин.?
-нима учун бола кўпинча касал бўлади?
-оиладаги муносабатлар боланинг ўзлаштиришига қандай таъсир кўрсатади?
Ўсмирларнинг ота-оналари қизиқишлари.
-Ўсмир мактабда оилада ҳеч кимни тингламаса, нима қилиши керак?
-Ўсмирнинг қўполлигига қандай жавоб бериш керак?
-Ўсмир чекадиган бўлса нима қилиш керак?
-Агар ўсмир ёмон улфатларга қўшилиб қолган бўлса, нима қилиш керак?
-Ўсмирни қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
-Агар ўсмир ҳеч нарсага қизиқмаса нима қилиш керак?
-Агар ўсмир қиз ҳаддан ташқари очиқ рангли косметикалардан фойдаланса, нима қилиш керак?
-Ўсмирнинг махсус қобилиятини қандай аниқлаш мумкин ҳамда бўлғуси касбини танлашда қандай
ёрдам кўрсатиш мумкин?
Юқори синф ўқувчилари ота-оналарининг қизиқишлари.
-Битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширишга қандай ёрдам бериш мумкин?
-Ўспиринларнинг қизиқишлари ва касбий йўналганлигини қандай аниқлаш мумкин?
-Фарзандга бўлғуси касбини танлашда қандай ёрдам бериш мумкин?
-Агар юқори синф ўқувчилари турмуш қуришмоқчи бўлишса, нима қилиши керак?
-Агар ўспирин ўғил ва қиз жинсий алоқада бўлишган бўлса, нима қилиш керак?
-Ота-оналар фарзандлариниг наркотик чекаётганлигини билиб қолишса, нима қилиш керак?
Бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқишлари
-Қизиқарли психологик суҳбатни тинглаш .
-Қизиқарли психологик ўйин ўйнаш.
Ўсмирнинг қизиқишлари.

-Психолог ким? У нима билан шуғулланади ва
фарқланади?

психологлар

психотерапевтдан нимаси билан

-Астрологларга ишониш мумкинми?
-Экстраценсларга қандай муносабатда бўлиш керак?
-Қизлар (йигитлар) билан эркин мулоқат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
-Гуруҳ орасида ўз фикрида қолишга қандай ўргатиш мумкин?
-Қўрқинчни енгишга қандай ўргатиш мумкин?
Юқори синф ўқувчиларининг қизиқишлари
-Муҳаббат муамоларини қандай ҳал қилиш мумкин?
-Қандай касбни танлаш мумкин?
-Битирув имтиҳонларини қандай қилиб муваффақиятли топшириш мумкин?
-Йигит ва қизлар билан эркин гаплашишга қандай ўргатиш мумкин?
Юқорида келтирилганлар мактабдаги барча гуруҳларнинг қизиқишларини қамраб олмайди. Бу ерда
психолог маърузаларни ўқишда ҳар бир гуруҳнинг қизиқишларини ҳисобга олса, маърузалар самарали
бўлишини таъкидлаш лозим.

Download 32.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling