5-мавзу. Психологнинг психопрофилактик иши. Режа


Психолог маърузачининг ўзини-ўзи бошқариш психотехникаси


Download 32.02 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi32.02 Kb.
#1592993
1   2   3   4   5
Bog'liq
mavzu 4

3.Психолог маърузачининг ўзини-ўзи бошқариш психотехникаси
Психологик маълумотга эга бўлмаган тингловчилар учун амалий позициядан маърузалар ўқиш қуйидаги
хусусияти билан фарқланади:
Биринчидан, амалий психология инсонларнинг руҳий ҳаётидаги ҳодиса ва фактларни тавсифлашга
йўналтирилгани учун ўқитувчилар, ота-оналар, ўқувчилар, қисқаси барчани қизиқтиради.
Иккинчидан, кўпчилик тингловчилар ўзларини амалий психология соҳасида билимдон ҳисоблайдилар.
Ҳар бир инсоннинг ўз шахсий тажрибаси, қадриятлари, ўз фикрлари мавжуд.
Учинчидан, тингловчилар маърузаларни «психологик» қизиқарли қилиб, эркин, иштирокчиларниг
фикрларини ҳисобга олиб ўтказишини кутади. Улар психологдан ёқимли, мазмунли мулоқотни, ҳаёт ва касб
ҳақида фойдали янгиликларни кутишади.
Бахтга қарши кўпчилик амалий психологлар бу ҳолатга аҳамият беришмайди. Агар психолог фақат
маъруза ўқиш учун келган бўлса, бу вазият кечиримли бўлиши мумкин. Мактабда доимий ишлайдиган
психологларда умуман бошқача вазифалар туради. У психологик маърузаларни «ўзича» қилиб ўқишга ҳаққи
йўқ. Агар психолог аудиторияни мавзуси билан қизиқтира олмаса, унинг шахсий обрўси тушиб кетади,
мактабнинг психологияга умумий муносабати пасайиб кетади.
Психолог касби – сўзлашув касбидир. Мактабда психологик маърузаларни қандай ўқишга
эътиборингизни қаратамиз.
Хавотирланиш ва қўрқувни қандай қилиб енгиш мумкин?
Аввало тингловчилар олдида ортиқча хавотирланиш ва қўрқиш нима сабабдан вужудга келишини
аниқлаш даркор:
-оммавий маърузаларни ўқиш тажрибасининг етишмаслиги.
-сизнинг индивидуал хусусиятларингиз:уятчанлик, тортинчоқлик, юқори хавотирланиш, ўзига
ишонмаслик.
-тингловчиларга қизиқарли бўлишга ишонмаслик?
-ҳиссиётларга ҳаддан ташқари берилмаслик.
-аввал ўқилган маърузаларнинг бирининг яхши чиқмаслиги.
-яна қандай сабабни кўрсатишингиз мумкин?
Сиз аудиториядан қўрқиш ва хавотирланиш вужудга келиш сабабини аниқладингиз? Кўпинча сабаб
онгсизлик соҳасида жойлашади. Кўпчилик олдида нутқ сўзлашдан қўрқиш ва хавотирланишдан қутилиш учун
дастлабки қадам ўзини-ўзи билиш орқали ижобий ўзини ўзгартириш мумкин.
«Ўзини қандай тутиш мумкин» машқи.
Аудиторияда маъруза ўқишдан олдин вужудга келадиган зўриқиш ҳолатини бартараф этишга билимини
фаоллаштиришга йўналтирилган машқдир. Шундай вазиятни кўз олдингизга аниқроқ келтиришга ҳаракат
қилинг. Кўзингизни юминг ва синф хонаси ёки мажлислар зали ва тингловчилар юзларини келтиринг.
Нутқ сўзлайдиган жойга қараб кетаётганингизни кўз олдингизга келтиринг. Чиқаётганингизда нимани
ҳис қиласиз? Ўзингизнинг ички образларингизда секин ҳаракат қилинг, бунда кичик қисмни ҳам эсингиздан
чиқирманг. Ўз ички ҳолатингизни аниқроқ ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
-Сизда қандай образлар вужудга келади?
-Хавотирланишингиз ўтирганлардан ким билан боғлиқ?
-Тингловчилар биланми? («Улар менга қарашади», Улар менга танқид қилиб, қийин саволлар
беришади», «Улар мени тингламайди»)
-Ўзим билан боғлиқ? «Ниманидир бошқача айтиб қўйишдан қўрқаман.
«Тингловчилар мени қабул қилмасликларидан қўрқаман». Энг яхши нотиқ бўлишни ва аудиторияни лол
қолдиришни истайман.
Шундай қилиб, сиз хавотирланиш ва зўриқишингиз қаерда “яшашини” билиб олдингиз?
Аниқ маслаҳатлар
Агар сизнинг хавотирланишингиз тингловчилар билан боғлиқ бўлса:
-маъруза ўқиётганингизда сизни тинглаётган тингловчини танлаб,фақат унинг учун гапиринг
(асосийси-унинг ўзига қарашни ўрганинг);
-Сиз танлаган тингловчи билан алоқа ўрнатилгандан сўнг, кўзингизни унинг ёнидаги кишига
қаратинг, у билан ҳам кўз алоқасини ўрнатинг;
-тингловчиларга очиқ юз билан қарашга уларнинг чақноқ кўзларини кўришга ҳаракат қилинг:
-аудиторияга кулимсираб қарашга ҳамда улардан ҳам шундай жавоб кулгусини олишга ҳаракат
қилинг.
Агар сизнинг хавотирланишингиз ўзингиз билан боғлиқ бўлса:
-маъруза ўқиш тажрибасини эгаллашга ҳаракат қилинг: кўпроқ кўпчилик олдида сўзлашга, саволлар
беришга ҳамда жамоавий баҳсларда иштирок этишга ҳаракат қилинг:
-уриниб кўриш ва хато қилиш йўли билан муваффақиятга эришиш йўлини топиб оласиз. Бундай ҳолат
барча инсонларда ҳар хил, “кимдир қувонганидан учгиси келади”, “кимдир бўлар бўлмасга хавотирланади”.
-психологик маъруза жараёнида нимага эришмоқчилигингизни аудиторияга нима бермоқлигингизни
аниқланг: қаътий маъруза ўқинг, “кичик ақлий байрам ўтказинг”, “аудитория билан мазмунли диалог ташкил
қилинг”.
-ўзингизни актёр деб тасаввур қилинг: қандай ролни ўйнашни хоҳлайсиз, ўтирганларга қандай
образингизни» намоён қилмоқчисиз?
-маъруза ўқишдан олдин «қизиб олинг» - тингловчилардан бири билан суҳбатлашинг, аудиторияда
майда қадамлар билан юринг.

Download 32.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling