5-мавзу: Радиоактивлик. Радиоактивлик ходисасини моҳияти. Радиоактив емирилишнинг асосий қонунлари. Кетма-кет парчаланиш. Альфа емирилиш. Бета емирилиш. Радиоактив қатори ва трансуран элементлар. Ядроларнинг гамма нурланиши
Download 329.44 Kb.
|
4-5-Modul
Бета-емирилиш (қўлёзма)
Радиоактив ядро β-емирилиштуфайли қўшни изобар ядрога ўтади. Бета-емирилишда ядро заряди ∆Z 1 га ўзгаради, масса сони А ўзгармайди. Бета-емирилиш энергияси 18 кеВ дан 16 МеВ гача бўлиб, барча ядролар соҳасида кузатилади. Бета-зарранинг айнан електрон эканлигига β е қуйидаги илмий далилларни келтиришмумкин: 1) -- зарра заряди, массаси, спини, магнит моменти електронникига тэнг; 2) β+- зарра атом қобиқ електронлари билан аннигилляция беради β++е+ (аннигилляциялашувни фақат антизарраларгина вужудга келтиради); 3) Бета-емирилишатом қобиқ електронларини ядро томонидан қамраб олишбилан ҳам бўлади. 4) Бета-зарра електрон каби Паули тамойилига буйсунади, ядродан чиқувчи β–зарра атом қобиғида тўхтаб қолмайди, албатта, атомдан ташқарига чиқиб кетади. Шундай қилиб, айтишмумкинки, β-зарра айнан електрон экан. Иккинчи томондан β-зарра ядрода тайёр ҳолда мавжуд емас. Ядро протон ва нейтронлардан иборатдир. Агар ядрода β-зарра мавжуд дейилса, у ҳолда ядронинг спин ва магнит моментларини тушунтириб бўлмайди. Бундан ташқари, энергиясини ҳам тушунтириб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам импулс ва координата ноаниқлиги тамойилига асосан β-емирилишэнергиясидан катта бўлиб кетади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, β-зарра ядрода тайёр ҳолда мавжуд емас, емирилишвақтидагина пайдо бўлади. Ядрода β-емирилишжараёнини ядродаги нуклонларнинг ўзаро алмашинувчи, яъни протонларнинг нейтронларга ёки нейтронларнинг протонларга алмашинуви туфайли деб қарашкерак. Бета-емирилишнуклонлар алмашинувига хос жараёндир. β -зарралар манбаи нуклонлардир. Ядродан ташқаридаги еркин нейтрон ярим емирилишдаври 11,7 мин. давр билан протон ва бета-заррага емирилади, ядро ичида протон ҳам β-емирилишини вужудга келтиради. Шуни алоҳида таъкидлашмумкинки, еркин нейтрон нп+β- - бўйича β-- емирилар экан. Бу емирилишядро ва електромагнит кучлари туфайли деб бўлмайди, чунки ядро кучлари қисқа масофада таъсирлашув хусусиятига эга бўlgани учун еркин нейтронга таъсир етмайди, нейтрон зарядсиз бўlgани учун електромагнит кучлари ҳам таъсир етмайди. Демак, бета-емирилишалоҳида кучлар, яъни кучсиз таъсирлашув деб аталувчи кучлар туфайли рўй беради. Бета-емирилишнинг уч хили учрайди: β--емирилиш, β+-емирилишва е-қамраш. 1. β-- емирилишядрода нейтронлар ортиқча бўлишса, нп+β- емирилади, бу билан заряди биттага ошади. М: 2.Агар ядрода протонлар ортиқча бўлишса, нп+β+-емирилади, бу билан заряди биттага камаяди. М: 3.Атом қобиғидаги електронни ядро қамраб олиши е-+рн бу билан ядро заряди биттага камайиши мумкин. М: Електрон қамрашеҳтимолияти атом қобиғининг ядрога энг яқин жойлашган К-қобиқ електронлари учун энг катта. Бу жараёнда рентген нурлари ва чет қобиқ електронлари чиқиши кузатилади. Download 329.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling