5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Абу Исо Муҳаммад атТермизий


Download 219.43 Kb.
bet2/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Абу Исо Муҳаммад атТермизий
Дунё илму маърифатида алоҳида обрўга эга бўлган Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо азЗарир атТермизий алБуғий хижрий 209 (милодий 824) йили Шеробод туманидаги Чуқуркўл қишлоғида таваллуд топган. Нуриддин Атар «АлИмом атТермизий валМувазанат байна жомиъихи ва байнассаҳийҳайн» (Дамашқ, 1988) китобида АлИмом атТермизий Шерободдаги Буғ қишлоғида оддий камбағал бир оилада ҳижрий 209 йилда таваллуд топганлигини ёзади. Тарихчи олим Абу Саъад Абулкарим асСамъоний (1113 1167) ўзининг «Китоб аласноб» китобида Имом атТермизий Буғ қишлоғида вафот этганлиги учун алБуғий тахаллуси билан ҳам аталгани ҳақида ёзишига эътибор берсак, Буғ қишлоғи Термиздан шимолишарқца, Шеробод туманида жойлашганлиги, ўша даврда бу қишлоқца таълим олиш учун имконият йўқлиги туфайли илм истаб мадраса бор жойга бориб таълим олганлигини билиш мумкин. Имом атТермизий ёшлигидан ўта зийрак, тиришқоқ, аклидрокли бўлганлиги учун ўз юртини ташлаб, дастлабки савод ва билимларни эгаллаш мақсадида аввал Термизга, кейинчалик Бухоро шаҳрига боради. Ўша даврда йирик илмий марказлардан бўлган Ҳирот, Самарқанд, Марв ва Балҳда ижод қилган олиму фозилларнинг асарларини қунт билан ўрганиб, аклидрок ва одоб маҳсулини мужассамлаштириб, ҳадис илмини ўрганишга дадил киришади. Талабалик йилларида у кишида ислом илоҳиётига, ҳадиснависликка сидқидилдан эътиқод, самимий содиқлик (чунки айрим мусулмонлар, руҳонийлар хурофот, бидъат, жохиллик доирасига кириб кетган эдилар) сифатлари шаклланади. Имом атТермизий ислом илми, ҳадиснавислик билан бир қаторда Ҳижоз, Макка, Мадина, Ироқ, Хуросон, Дамашқ каби шаҳарларда бўлганида илм алқироат, албаён, фиқҳ, тарих, фалакиёт каби фанларни мунтазам ўрганиб, йирик қомусий олим сифатида машҳур бўлади. Ҳадис илмини мукаммаллаштириш, баён этиш, қайтақайта тахлил этиш мобайнида тўпланган тажрибасини умумлаштириб қуйидаги услубда иш юритади, яъни Саҳийҳ (тўғри, ишончли), Ҳасан (яхши, маъқул), Заиф (бўш, ишончсиз), ғарийб (ғалати). Бўлажак олим устози, бутун ислом Шарқида ҳадис илмининг асосчиси ва бобокалони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил алБухорийга эргашиб Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳаёти, ижтимоий фаолияти, нутқ ва кўрсатмаларини тўплаб, ўргана бошлайди. Олим ўз илмини янада ривожлантириш мақсадида кўплаб олиму фозиллар суҳбатида бўлиб, аксар баҳсли масалаларни ҳамкорликда ҳал этиб боради. Шу туфайли Имом Муслим, Абу Довуд, қутайба ибн Саъид, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн ғийлон, Сўфён ибн Вақийъ ва бошқалар Имом атТермизийни яқин шогирд ва дўст тутганлар. Илм ахли ва ислом оламида кенг танилган Исо атТермизий ҳадис илмини халқ орасида тарғиб қилишда, унинг ҳаққоний илмий баёнини тахлил этишда Абу ибн Муҳаммад анНасафий, Ҳамид ибн Шокир, Макхул ибн алФазл, Абу алАббос Муҳаммад йбн Маҳбуб алМаҳбубий каби ўнлаб шогирдларга устозлик қилиб, уларнинг халқ орасида танилишига ҳисса.қўшади.
Абулҳасан Али бинни Муҳаммад Мунжик Термизий ўз даврининг йирик шоири, ҳажвиётда яловбардор, беқиёс машшоқ, хушовоз ҳофиз бўлиб Чағониён амирлари саройида нашъу намо топади. Мунжик манбаларда Чағониён амирлари Тохир ибн Фазл (ҳукмронлиги 988992) ва Абул Музаффар (ҳукмронлиги 9921010)ларнинг маддоҳи сифатида тилга олинади ҳамда қасидаларининг бениҳоя бадиийлиги мақталади. Шоир Термиз атрофидаги Мунжик номли қишлокда туғилган ва тахаллуси боис уни Мунжик Термизий, Мунжикий Термизий, кўпинча Мунжик, гоҳо Мунжикий деб аташади, ўзи эса шеърларида Мунжик сўзини қўллайди. Мунжикнинг ҳаёт йўли ҳақида кўп нарса билмаймиз, унинг* таваллуд ва вафоти санаси, Чағониёнга келгунча маскани, таҳсил йиллари қаерда кечгани, Чағониёнда неча муддат тургани, сўнгра қайси томонларга равона бўлгани аниқ эмас. Шоирнинг бой ижодий меросидан бизгача атиги 517 мисра шеър етиб келган ва булар адиб маҳоратига доир айрим нуқталарни англашда қўл келади.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling