5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Download 219.43 Kb.
bet3/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Абул Музаффар Термизий
У ўз даврининг машҳур шайхи ва тасаввуф олимла РВДан биридир. Алишер Навоийнинг ёзишича, Абул Музаффар Термизийнинг севган сўзлари ушбулар экан: «Кимки сенга яхшилик қилса, сени ўзига яқинлаштиради, демак, у сени ипсиз боғлаб олади, кимки ёмонлик қилса, сени ўзидан узоқлаштиради, узоклаштириш ипсиз боғлашдан авлороқцир. Озодлик яхшими,қуллик?». Абул Музаффарнинг ушбу сўзлари замирида ғоят улкан маъно ва мохдят, мантиқ ва мазмун тажассум, тасаввуф илмида худо васлига етмоқ учун ранжу алам чекиш ғоялари илгари сурилади. Сабаби, мақсадга осонгина етишга интилмаслик мақбул, унинг лаззати, унинг мазаси қийноқларда намоён бўлади, қолаверса, бир инсон бошқасига муте бўлмаслиги лозим.
Оллоҳ таолонинг олий неъматиинсон, у ҳур ва эркин, озод ва беғубор мавжудотлар тоифасига мансуб. Абул Музаффар Термизий машҳур шайх, тасаввуф илмининг таниқли пешвоси Ҳаким атТермизий масжиди (мақбараси)нинг бош шайхулисломи вазифасини бажарган.
АДИБ СОБИР ТЕРМИЗИЙ. Собир Термизий Шаҳобиддин ибн Исмоил (1147 йили вафот этган) машҳур шоир, форс тилида ижод этган. У золим амир деб ном чиқарган Термиз амири Ахтитни майпарастликда айблаб, ҳажвия ёзган. Султон Санжар (11181157) саройида Марвда ҳам яшаган. Умрининг охирида Хоразмга боради ва Хоразм шоҳи Отсиз (11271156) унинг оёққўлини боғлаб, Амударёга чўктириб
ЖАВҲАРИЙ. Заргар Термизий, XIXII асрлар шоири, асли бухоролик, таҳсилни Термизда олади. Адиб Собирнинг шогирди, қасидалари ўзгача услубда битилган. «Машшоқ аёл ва амир Аҳмад» ҳикоятининг муаллифи.
ЖАЛОЛИДДИН. Жалолиддин Жаъфар ибн Ҳусайн Термизий, машҳур фалакиётчи олим.
АЛОВУДДИН ТЕРМИЗИЙ. Саййид лақаби билан машҳур (XIII асрда яшаган). У ҳам замонасининг фиқҳ ва ҳадис илми билимдонларидан бири.
АҲМАД АТТЕРМИЗИЙ. XIII асрнинг иккинчи ярми ва XIV аср бошларида яшаб ўтган. Даврининг йирик ҳакими, заргари, фалакиёт илми ва илми нужумда беқиёс бўлган. Аҳмад атТермизий забардаст шоир, унинг форсий ва туркий тилда битган шеърлар девони мавжуд.
Чағониён тарихига чизгилар. Кўҳна Сурхон воҳаси Бақтрия давлати таркибидаги вилоятлар сирасига кирган, бу мил. авв. IXVIII асрларга тўғри келади. Кейинги асрларда Бақтрия сарҳадларида янги давлатлар барпо бўлиб, Бақтрия шу янги давлатларнинг таркибий қисмларига айлана бошлайди.
Чағониён атамаси ёзма манбаларда VI асрдан бошлаб учрайди ва солномавис адДиноварий (вафоти 952)нинг «Китоб алахбор»да битишича, сосоний Хусрав I Анушервон (ҳукмронлиги 531579) қўшинлари Эфталийлар давлатининг Тохаристон, Кобулистон ва Чағониён вилоятларини босиб олади. Тарихий воқеаларга мурожаат қилсак, 563567 йилларда эфталийлар билан туркий хоқонликлар ўртасида Бухоро ўртасида тўқнашув рўй беради ва уларнинг биринчиси қаттиқ шикаст топади. Шикаст топган эфталийларнинг қолганқутган қисми Чағониёнга чекинади ва асли эфталийлардан бўлган Чағониён ҳокими Фағонишни ўзларига йўлбошчи қилиб кўтарадилар. 571 йили Чағониён Хусрав I Анушервон ихтиёрига ўтади. Бу ҳодиса икки хил изохданади: Фағониш гўё туркий хоқонларга қарши курашда Анушервонга таянмоқчи бўлган ёки турк хоқони Истамий билан Анушервон шартномасига биноан Чағониён сосонийларга тегади. Чағониён Эфталийлар давлати таркибида етмиш йил турди, ҳатто, Чағониён ҳокими эфталийлар уюшмасининг раҳнамосига айланди, кўринадики, Чағониён Сосонийлар ва Эфталийлар давлати таркибида кўп жиҳатдан мустақил бўлган. Чағониёнда VII асрга келиб сулола алмашуви рўй беради эфталийлар ўрнига турк хоқонлиги сулоласи устуворлиги кучайди. Чағониёняи идора қилган эски чағонхудотлар сулоласи ўз мавқеини сақлаб қолган ҳолда Турк ҳоқонларига суяндилар, туркий қабилаларнинг Чағониёнга кириб келиши 589 йиддан бошланади.
Турк хоқони (қоон, қоғон, ҳоқон, хон) Тун Ябғу (Ябу, жабу, хукмдор, бак, бек, бий, 618680 йиллар) даврида Тохаристонни бошқариш унинг ўғли Тарду Шоди зиммасига юклатилади. Чағониёнда туркий қабилалар сулоласи мустаҳкамланиб борди. Чағониён ҳукмрони Тиш Узоқ Шарқ манша (718719)ларида Тохаристон ябғуси, яъни бош ҳукмрони тарзида тилга олинишининг ўзи жиддий воқеадир. Ана шу Тиш Чағониённинг чағонхудоти ўз қўшнилари Шуман ва Ахарун ҳукмрон (қоратоғ дарёси ва Ҳисор воҳаси ўлка)ларини бўйсундириш учун қутайба лашкарларини мададга чақиради. Мовароуннаҳр ерларига ондасонда ҳужум қилиб, талонторожлик юришларини амалга ошириб турган араблар учун бу қулай ҳодиса эди. Шу муносабат билан араб қўшинлари Сурхон воҳасига кириб келди ва Чағониённи эгаллаб олади. Арабларнинг Чағониёнга илк ҳужуми 667 йилда рўй берган эди, 651 йили араб қўшини бошлиғи билан Чағониён шоҳи яккамаякка жанг қилганини яхши биламиз. Бу ҳодиса ва воқеалардан шу нарса аниқки, Чағониён шоҳи, демак, бутун бошли араб босқинига қарши ҳаракатнинг раҳнамоси бўлган. қолаверса, 650 йилларда Чағониён ўлкасининг ҳокими Туронтош эди, унинг исми туркий тилли аҳоли вакили эканини аниқ қўрсатиб турибди. Бинобарин, илк ўрта асрларда Тохаристонда туркий халқпарнинг алоҳида сиёсий ва ижтимоий мавқеини илмий тадқиқотлар исботлаб турибди. Қутайбанинг Чағониёнга кириб келиши билан Чағониён янги ислом дини таъсирига берилиб кетди деб бўлмайди, балки асл бошқарув ҳалиҳануз чағонхудотлар ихтиёрида эди ва уларнинг ҳукумати юз йилга яқин турган. ғалати томони шундаки, Марказий Осиёнинг бошқа минтақаларига юриш қилган араб қўшинларига биринчи галда Чағониён худотлари (Мовароуннаҳр вилоятларини араб истилосигача бўлган даврда турли номларда аталувчи маҳаллий ҳукмронлар бошқарганлар, яъни Термизни шоҳ, Бухоро ва Чағониённи худот, Сўғдни ишхид, Фарғонани афшин, Хўжандни деҳқон, Хоразмни подшоҳ) ҳарбий кўмак берар эди. Чунончи, 706 йилги қутайба бинни Муслимнинг Бухоро ва Пайкандга ҳамда 737 йилги Асад бинни Абдуллоҳнинг Хуттал (Хаптал, Эфтал) ҳамда турк ҳоқонлигига қарши юришларида Чағонхудот шахсан ҳамроҳ бўлган.
қолаверса, VII асрнинг 70йилларида бошланган Муқанна раҳнамолигидаги оқ кийимлилар ҳаракатига чағонхудотлар рўйхушлик билдиришмади, балки уларга қарши сиёсат юритишди.
Чағониён мулки Тохаристон таркибидаги энг йирик ва энг кучли ўлка эди, боиси бу ўлканинг ўзига хос анъаналари ҳамда ажойиб сулолавий тарихи мавжуддир. Бу ҳудудда каттакатта қишлоклар ва улкан шаҳарлар қад кўтара бошлади, бу юрт ўзида зарб қилинган хусусий тангаларига эга эди. Чағониён ҳукмронлари бошқа узоқ ва яқин ҳукуматлар билан диний, иқтисодий ҳамда сулолавий алоқаларни яхши йўлга қўйди, оқибатда, савдосотиқ ишлари анча ривож топди. Айниқса, Афросиёб саройи харобалари топилиб очилгандан кейин Самарқанд шоҳи Вархуман саройи деворларида битилган битиклар ўқилгач, шу нарса аниқландики, VII асрнинг иккинчи ярмида Самарқандга (650670) Чағониён давлати элчиларига девонхона бошлиғи, яъни дапират (дабир ёзувчи, котиб) раҳбарлик қилган экан ва Самарқанд шоҳи Вархуманга совғасаломлар билан биргаликда келин ҳам олиб келган экан. Яна ҳам қизиғи шундаки, чағонхудотларнинг ҳукмронлиги кезларида 719 йилда чағонхудот Тиш (Тиштрия Сириус, авесточа, энг равшан юлдуз) тарафидан Чин (Хитой)га Монийлик дини пешвоси МоЖо бошчилигидаги элчилар жўнатилганини қам биламиз. қаранг, Сурхон воҳаси Зардуштийлик ва Буддавийлик динларининг маскани бўлиши баробарида бу ерда, демак, Монийлик дини ҳам ривож топган ва расм бўлган экан.
Чағониён амирлиги сарҳадлари кенг бўлиб, унинг ҳудудларига Бойсуну Дарбанд, шимолдан Ҳисору Душанбе, жанубдан Жарқўрғондан юқори туманлар, шарқдан Боботоғ этакларигача чўзилган заминлар кирган. Умумвоҳа Чағониён номи билан юритилган, қадимда Сурхон дарёси эса Чағонруд дейилган, Чағониён ва Чағонруд кўҳна сак элати номи ила ҳамоҳангликлар касб этади, яъни дарё атамаси Саконруд Шаконруднинг талаффуздаги ўзгаришлари натижасидир. Бу эса Чағониён (Сакониён Шакониён ёхуд Чағон, Сакон, Шакон, Чакон)га ҳам тўкис тааллуқлидир. Зеро, бу ном айримлар айтганидек, Чағона сўзи (қизил ёки мусиқа асбоби)га мутлақо алоқадор эмас. Сакларнинг Бақгрия билан алоқаси қадимдан мавжуд эканлиги маълум, чунончи, аҳамонийлар давридаёқ, балким ундан ҳам илгари сак ва бохтарларнинг қўшинлари ягона лашкарга бириктирилиб ЭронЮнон урушларида қатнашганини яхши биламиз. Чағониённинг қадимги маркази ҳозирги қизилсув (Сангардак)нинг Сурхонга қуйиладиган чап соҳилида харобага айланган Будрачтепа ўрнида бўлган, кейинроқ бу марказ ҳозирги Деновга кўчган. Воҳа ҳам, унинг маркази ҳам Чағониён дейилган. Араб манбаларида Чағониён Сағониён тарзида битилган. Бу эса араб тилида «ч» товушининг йўклиги туфайли рўй берган ҳодисадир.
Чағониён кўҳна замин, у турли замонларда турфа номларда аталади, чунончи, Бақтрия, ЮнонБақтрия, Кушон, Тохаристон, Чағониён ва ниҳоят ҳозирги атамаси Сурхондарё номини олган. Бақтрия деган юртда Бубакен, Габоз, Парейтакен номли вилоятлар борлиги тарихда қайд этилган ва Рустам ҳамда Алпомиш туркум достонларининг яратилиши, тарқалиши ҳолатлари ҳам Сурхон замини билан боғлиқ эканлиги жуда муҳимдир.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling