5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Абул қосим Али ибн Муҳаммад алИскофий


Download 219.43 Kb.
bet8/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Абул қосим Али ибн Муҳаммад алИскофий. Етук хатгот, йирик хуишавис ва тенги йўқ сўз устаси алИскофий аслида Нишопур шаҳридан. У ижодий фаолиятини Абу Али Чағоний хизматида бошлайди. АлИскофий шоир ва ўз даврининг фозил кишиси эди, унинг ҳақида тарих китоблари саҳифасида кўплаб латифанамо воқеалар ҳикоя қилинади. АлИскофий чиройли ёзиш санъатини мукаммал эгаллагани сабабли Абу Али Чағонийнинг мактублар девонида раҳбарлик қилади. Ўзаро муносабатлардаги маълум беқарорликлар туфайли Абу Али Чағоний ва Бухоро амири Нуҳ ибн Наср Сомоний қўшинлари 947 йили Журжон (асли Гургон)да тўқнашадилар. Жангда Абу Али Чағоний енгилади, бунга сабаб Абу Али томонида турган айрим лашкарбошиларнинг сотқинлиги ва беқарорлиги оқибатида бу машъум воқеа рўй беради. Абу Алининг кўп одамлари асирга олинади, шулар орасида алИскофий ҳам бор эди. Шундан эътиборан буюк хаттот Искофий фаолияти Нуҳ ибн Наср (943954) ва Абдумалик (954 961) билан боғланади ва у Бухорода яшай бошлайди. Истеъдодли шоир ва бемонанд сўз санъаткори алИскофий 955956 йилларда вафот этади.
Тохарий. Шоир X аср бошларида яшаган, у Чағониён шоирларининг сардафтари ҳисобланадй, унинг тахаллуси қадимги Тохаристон (ҳозирги Сурхон ва Ҳисор воҳалари) номидан олинган. Аммо айрим манбаларда шоир тахаллуси Таховий шаклида ҳам учрайди. Аксар олимлар шоир тахаллусининг Тохарий шаклини тўғри дейишиб, айни шу шаклни мақбул билишади, «Фарҳанғи Сурурй»да ҳам шу хилдадир.
Фотимийлар ижтимоий тенглик ғояларини илгари сурган бир оқим ва уларнинг тарафдорлари кўп бўлган. Аммо улар қаттиқ жазоларга мустаҳиқ этилган, шу ҳаракатнинг вакили сифатида Рудакийнинг кўзларига мил тортилган. Шундан Маъруфийнинг Бухорога ташрифини 935940 йиллар оралиғидан излаш лозим, зеро, Рудакий ва Маъруфий учрашуви айни Рудакийнинг аламли йилларига тўғри келиши ҳақиқатга яқин туради. Маъруфий амир Нуҳ ибн Наср (943954) даврида ва ҳатто Абдумалик (954961) замонида ҳам Бухорода бўлган кўринади. Маъруфий маълум фурсат Сейистонда ҳам бўлган, унинг Чағониёндалик кезлари, албатта, Бухорога ташрифидан олдин рўй берган. Унинг Чағониёнда бўлиши 925935 йилларга тўғри келишини тахмин этиш мумкин. Ана шу 925935 йиллар Чағониён тахтида Абу Саид Музаффар ибн Муҳтож Чағоний (фаразан 920930) ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Саид Музаффар (930939)лар ҳукмрон эдилар. Маъруфийнинг таваллуд ва вафоти саналари ноаниқ, ундан 92 мисра шеър сақланиб қолган. Шоир шеърларидан айрим парчалар Умар арРодуёний (XI аср)нинг «Таржимонул балоға», Шамси қайснинг «АлМўъжам» (1233) асарларидан ва бошқа тазкира ҳамда баёзлардан жой олган. Хулоса шуки, Маъруфий кейинги умри ва ижодини батамом Бухоро билан боғлаганлиги аён бўлади. У X аср бошларида туғилиб, шу асрнинг 70йиллари оламдан ўтған бўлиши эҳтимол.
Маъруфийнинг айрим шеърлари ўз вақгида араб тилига ҳам таржима қилинган. Бу биринчи гадда Маъруфийнинг шоир сифатидаги эътирофини исботласа, бошқа бир томондан унинг Бухоро адабий муҳитидаги нуфузини тайин этишда қўл келади. Маъруфийдан арабчага таржима қилинган шеърлар Саолибийнинг «Ятимат аддахр» асарига киритилишининг ўзи катта гапдир, чунки ҳар қандай шоирнинг шеъри ҳам таржима қилинавермаганидек, «Ятимат аддаҳр» сингари тўпламларга ҳам киритилавермаган. Шундай таржималардан бири Ибн алМуаммал деган шоир томонидан амалга оширилган. Унинг мазмуни қуйидагича:
Бўлмаса менга сендан саховат, :
Туҳфанг умиди қалбда қабоҳаш. (
Сен ҳам менга ўхшаш одамсан,
Бил: Одам зогпига бош эгмасман.
Шоир ва ижодкорлар зикрида гап кетар экан, шуни таассуф ила айтиш жоизки, биз шу кунгача Муҳтож Чағоний (фаразан 900920), Абу Саид Музаффар (тахминан 920930), Абу Бакр Муҳаммад (930939) ҳукмронлиги кезлари Чағониёнда яшаб ижод этган шоирлардан кимлар борлигини билмаймиз, бунинг учун эса кўплаб қадимий манба ва сарчашмаларни эринмай ўрганиб чиқиш зарур. Аммо Абу Али Чағоний даврида Чағониёнда яшаб ижод этган шоирлардан айримларини биламиз. қуйида шундай шоирлардан бир нечтасининг ҳаёт йўли ҳақида фикр юритилади.
Абул Ҳусайн Муҳаммад бинни Муҳаммад ал Муродий Бухорий. «Ятимат аддаҳр» муаллифи асСаолибийнинг ёзишича, Муродийнинг Абу Алига бағишлаб ёзган қасидалари бор экан. Абу Али Чағоний 947 йили Бухорони забт этганда кўплаб шоирлар унга бағишлаб қасидалар битган, шулар қаторида Муродий қасидалари ҳам мавжуд. Бироқ Муродийнинг вафоти тахминан 940 йилларда рўй берган ва у Рудакийнинг энг севимли шогирдларидан бири эди.
Муродий араб ва форстожик тилида ижод этган, шоирнинг шеърлар девони эларо машҳуру манзур бўлган. Муродий ижод бисотига тааллукли форстожик тилидаги шеърлардан бизнинг давримизгача айрим намуналаргина етиб келган. Шоир ўз шеърларида ахлоқийтаълимий, маърифиймаънавий ғояларни тажао , сум этади.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling