5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Download 219.43 Kb.
bet9/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Дақиқий (930977). Абу Мансур Муҳаммад ибни Аҳмад Дақиқий нуфузи жиҳатидан форстожик адабиётида буюк Рудакийдан кейин иккинчи ўринда туради ва бу фанда аллақачон ўз исботини топган. Дақиқий ҳақида Беруний (9731048) «Алосор албоқия» (1000), Муҳаммад Авфий (11701233) «Лубоб улалбоб» (1221), Абдураҳмон Жомий (14141492) «Баҳористон», Лутф Алибек Озар «Оташкада» (XVIII аср) асарларида ва бошқаларнинг китобларида маълумотлар битиб қолдирилган. Беруний шоирни балхлик, Авфий туслик, Лутф Алибек самарқандлик дейди ва бу баҳслар кейинги асрларда ҳам давом этади ҳамда шоир гоҳ Бухородан, гоҳ Марвдан, гоҳ Ҳиротдан дейилади. Беруний бошқаларга нисбатан Дақиқий замонига яқин яшаган, шунинг учун шоирнинг асли балхлик эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Авфийнинг «Лубоб улалбоб» тазкираси Дақиқий давридан 250 йил кейин яратилганига эътиборни жалб этмоқ лозим.
Беруний шоирни Абу Али Муҳаммад ибн Ахмад Балхий тарзида, Авфий эса Абу Мансур Муҳаммад ибн Аҳмад Дақиқий шаклида тилга олиб ўтади. Ҳар икки ҳолатда ҳам Муҳаммад ибн Аҳмад, яъни исмишариф бир хил, фақат куня (Абу Али ва Абу Мансур)лар ва тахаллус (Балхий ва Дақиқий)лар турлича. Беруний тилга олган шоир Дақиқий экани В. В. Бартольд, Н. О. Осмонов, И. В. Брагинский, Б. Ф. Лившиц, Э. В. Ртвеладзелар тарафидан тасдиқланган. Зеро, «Шоҳнома»ни илк бор назм инжусига айлантирган шоир Дақиқийлиги ҳаммага маълум, демак, Беруний эслатган шоир Дақиқийдан бўлак ҳеч ким эмас.
Энди Дақиқийнинг Абу Али ва Абу Мансур куняларига келсак. Шоир тахминан 950 йилларда Чағониёнга келади ва Абу Али вафотидан сўнг ҳам шу ерда бўлиб хизматни давом эттиради. Агар Дақиқийнинг 970 йилгача Чағониёнда бўлгани тахмин этилса, у ҳолда шоир қарийб 20 йил чағонийлар хизматида бўлган. Ана шу узоқ йиллик қадрдонлик эвазига Дақиқий ўз ҳомийлари Абу Али Аҳмад Чағоний ва Абу Мансур Наср Чағоний (отабола)ларнинг кунясини ўзига куня тариқасида қабул қилади.
Дақиқий узоқ йиллар Чағониёндек гўзал воҳа бағрида яшади, шу заминда ижоди камол топди, довруғи элга ёйилди, мухлислари кўпайди. Шоир Тус, Ҳирот, Самарқанд каби шаҳарларда бўлади, аждодлар тарихини ўрганди, тасаввурини бойитади, катта таассуротлар олади. Ниҳоят, Бухорога боради, бу тахминан 970 йилга мос тушади, ўлкада бу пайтлар сомоний Мансур ибн Нуҳ (962976) ҳукмрон эди.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling