5-мавзу. Стресснинг инсон ҳаётига таъсири


Download 22,73 Kb.
Sana18.01.2023
Hajmi22,73 Kb.
#1099253
Bog'liq
Стресснинг инсон ҳаётига таъсири (1)


5-МАВЗУ. СТРЕССНИНГ ИНСОН ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ.
1.Стресснинг инсонга ижобий таъсири.
2.Стресснинг салбий таъсири.
3.Стресснинг инсон организмига таъсири.
4.Стрессга нисбатан ўткир (шиддатли) реакциялар пайтида ўз-ўзига
ёрдам кўрсатиш.
Мавзу бўйича таянч сўз ва иборалар:
Стресс, салбий, ижобий, реакция, қаҳр-ғазаб, асабйлик, титраш,
тажовузкорлик, экстремал ва инқирозли вазиятлар, субъект, инсон,
психология, фақвулодда, психика, хавф-хатар.

СТРЕСС – РУХИЙ ЗАРБА, инглизча stress — зўриқиш,
кучланиш сўзидан олинган бўлиб, организмнинг турли ёқимсиз
омилларга жавобан мослашув реакцияси хисобланади.
Таъсир этувчи омил характерига кўра: нерв-психик, иссиқ
ёки совуқ таъсиридаги (харорат стресси), очлик стресс ива бошқа
турлари (нурланиш) фарқланади.
Тиббиётда, психологияда ва физиологияда стреснинг қуйидаги
турлари фарқланади:
Эустресс – мусбат хиссиётлар таъсирида ривожланиб, у
организмни рухлантиради.
Дистресс – стресснинг негатив тури бўлиб, у организм соғлигини
емиради, иммун тизимни туширади, оғир касалликларга олиб
келади.
Стрессни кўпинча “яширин қотил” деб аташади.
1.Доимо стрессни бошдан кечирадиган одамлар, ўзларида юрак касаллиги
ривожланаётганлигини, қон босими кўтарилаётганлигини, юрак уриш
ритмиининг бузилаётганини, кўкрак қафасидаги оғриқни ўзлари
сезмайдилар.
2. Стресс туфайли сочнинг оқариши тўғрисида кўп гапирилади. Аслида бу
афсона, лекин стрессни бошдан кечирган аёллар сочининг 3 ой давомида
сочининг тўкилиши ҳақиқатдир.
3. Кучли стресс жараёнида кўз қорачиғи кенгаяди. Шундай қилиб, инсон
визуал (кўриш) ахборотларни максимум даражада олишга ҳаракат қилади.
4. Аёллар ҳомиладорлик вақтида стрессга солинмаслиги лозим, чунки у
туфайли хомила тушиши мумкин.
5. Эркакларда эса у сперматозоидларнинг сани ва ҳаракатчанлиги
камайишига олиб келади, оқибатида эса жинсий дисфункция келиб чиқади
6. Стресс гармонларининг даражасини кулги тушириши мумкин.
7. Кортизол (стресс гормони) – ўпканинг ёғ босиши, алоҳида ёғ
хўжайралариниг кенгайиши оқибатида “касаллик даражасида”семиришга
олиб келувчи сабабдир.
8. Агар киши стрессга берилиб қолган бўлса, унинг юрак касаллиги, рак, ўпка
касаллиги, жигар церрозидан ўлиши эҳтимоли ниҳоятда юқори бўлади.
Бундай одамларда бахтсиз ходисалар кўп бўлади, улар кўпигча ўз жоига қасд
қиладилар.
9. Хроник стресслар болаларнинг ўсишини секинлаштиради, чунки бўй
ўстирувчигипофиз гармонлари етарли даражада ишлаб чиқармайди.
10. Шифокор, менеджер, журналист касби вакиллари кўпроқ стресс холатига
тортиладилар.
11. Олимларнинг эътироф этишларига кўра стресс эволюцион
жараённинг бўлагидир. У яшаш учун меҳнат қобилиятини оширади ва мия
фаолияти активлигини оширади.
12. Стресслар қонни анча суюлтиради, порганизмни жароҳатга тайёрлайди.
Айни вақтда стрессли вазиятларда тромблар хосил бўлиши эҳтимоли катта
бўлади.
13. Тадқиқотлар натижаларига кўра, стресс гормони қора шоколад истемол
қилинганда камаяди. Таркибида антиоксидантлар- флавоноидлар бўлган
какао янада фойдалироқ хисобланади.
14. Сурункали стрессларда шамоллашнит чақирувчи цитокинлар миқдори
ўсади.
15. Организмнинг стрессга нисбатан энг кўп тарқалган реакцияси
гиперқўзғалувчанлик бўлиб, сурункали уйқусизликка олиб келади.
уйқусизлик билан қандай курашиш керак? Билан танишишни таклиф этамиз.
16. Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ стрессга тушадилар. Эркакларда
стрессли вазиятларга нисбатан реакцияларининг энг кўп тпрқалганлари:
гипертония, тажоввузкор хулқ, алкоголга берилиб кетиш, наркотиклар қабул
қилиш.
17. Стресс – жинсий майлнинг сусайишига олиб келувчи организмлаги
гармонал ўзгаришлар сабабчисидир.
18. Стресс (инглизча. stress — зўриқиш) - кучли (турли давомийликка ва
интенсивликка эга бўлган) рухий зўриқиш, кучли холсизланиш, ёки чарчаш,
ёки аксинча, кучли қўзғалиш ва кучланиш демакдир.
19. Стресс, турли даражадаги ва типдаги қўзғатувчи, руҳий жароҳатловчи,
таъсирлантирувчи ҳаётий вазият сифатида...
а)зиддиятлар кўчаки ёки яна қанақадир ёқимсиз таёқлагич-раҳбарнинг
ноўрин танбеҳи, - яқин киши ёки қариндошлар билан муносабатларни
ойдинлаштириш ва х.к.Буларнинг барчаси онгни негатив ҳиссиёт ва
деструктив фикрлар билан тўлдирувчи, шунингдек, психик жараёнларни
эркин кечишини секинлаштирадиган зиддият (таъсирланиш)ни юзага
келтиради. Ва узоқ вақт, айнан , онг тинчимагунича ёки муаммо ечим
топмагунича ушлаб тура олиши мумкин...б) ҳаётдаги ўзгаришлар: - янги иш
(ишдан бўшатилиш) - турмушнинг янги даражаси ёки тарзи. (жуда юқори
бўлиши шарт эмас)- янги оила- йўқотишлар, ажралишлар, яқин кишисини
йўқотиш...
в) хаётнинг ҳавфи ва таҳдиди: адреналиннинг ортиши, эндичи- «курашишми
ёки қочиш»? – мана гап нимада...
г) қўрқувлар (қўрқувлар турлича бўлади...)

д) ташқи шароитларнинг ноқулайлиги
таъсирлантиради...

(ҳавонинг оғирлиги, тиғиз вазият







е) муаммолар, мақсадсизлик, ажабланиш... – одамлардан, ўзидан, ҳаётдан, бу
эса нафақат таъсирлантиради, кўпинча психологик моҳиятни ўзгартиради










4.Вазифа:

Ўзингизнинг

фикрларингиз,

ҳиссиётларингиз,

истакларингизни

позитив, сокин ёки аксинча, негатив ҳаётий тўлқинга







айлантиринг.
Қайси йўналишда ҳаракат қилиш лозим:
- тинчланинг, эмоционал қўзғалишни олиб ташланг.
- каллангизни оғир ва ахмоқона фикрлардан холос қилинг.
- қувонч, позитив, конструктив ғоялар,мақсадга йўналтирилган ҳаётни
топинг.
Буларнинг барчаси рухингизни кўтаради ва позитив ҳаётий тўлқинни
ҳис этишга йўналтиради.
Ҳар бир инсон ўзининг стрессини ўз вақтида ўзи енгиши керак.
Шуни эсда тутиш лозимки, стресс чақирувчи воқеа (стрессор)
фақатгина сабабдир, уни ёқимсиз психоэмоционал зўриқишга айланишига
биз ўзимиз сабабчимиз. Масалан бир инсон учун ичидаги қаҳва ёки чой
билан ағдарилиб тушган пиёла арзимас воқеадир, бошқасига эса –фожеа
бўлиб туюлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда стрессор битта бўлади,
унга бўлган муносабат эса турлича бўлади
Стрессорларни уч ҳил категорияга бўлиш мумкин.
Биринчиси- бизга боғлиқ бўлмаган стрессорлардир. Булар- нарх-навонинг
кўтарилиши, солиқлар, об-ҳаво, бошқа инсонларнинг одатлари, электр
энергиясининг ўчиб қолиши... албатта биз асабийлашишимиз, бақиришимиз
мумкин. Бу ҳолатда фақат қон босимининг ошиши, қонда адреналиннинг
ортишига эришамиз. Ундан кўра ўзимизни қўлга олишни ўрганишимиз
керак.
Иккинчиси- биз ўзимиз ўзгартиришимиз лозим бўлган стрессорлар. Булар -
ўзимизнинг нотўғри харакатларимиз, ҳаётда асосий ва муҳим мақсадларни
белгилай олмаслигимиз, вақтимизни бошқаришни билмаслигимиз, инсонлар
билан нотўғри муносабатда бўлишимиз...
Учинчиси- ҳаётда учраётган воқеаларни катта муаммога айлантиришимиз.
Масалан келажак ҳақида ўйлаётганда ортиқча безовталаниш, ўтиб кетган
воқеаларни ўйлаб, сиқилиш (уларни барибир ўзгартириб бўлмайди).
Мавзу юзасидан назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Стресснинг инсонга ижобий таъсири?
2.Стресснинг салбий таъсири?
3.Стресснинг инсон организмига таъсири?
4.Стрессга нисбатан ўткир (шиддатли) реакциялар пайтида ўз-ўзига
ёрдам кўрсатиш?
Download 22,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling