5 Мавзу: Таълим назарияси
Download 283.34 Kb.
|
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi
Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш тамойили
Маълумки, эски мусулмон давлатларида ўқитиш жараёни, ёд олиш муҳим ўрин эгаллаган. Лекин тушунишга ва англаб олишга эътибор бир оз камроқ ажратилган. Айни вақтда моҳияти англаб олинган билимгина амалда самарали қўллаш мумкин. Шунинг учун ўқув жараёнида хотираси кучли бўлган талабаларнинг мавзуни шунчаки юзаки ёдлаб олишларига йўл қўймаслик лозим. Онглилик талабаларни янги материалини идрок қилишда таърифлар, теоремалар, адабиятдан шеър ёдлаш ва ҳоказоларнинг ифодаланишинигина эмас, балки уларнинг ҳаётий ходисалар, жараёнлар билан боғлиқ бўлган мавзуни ҳам тушунишларини талаб этади. Акс ҳолда билимларда юзакичилик авж олади, бунда материал қуруқ ёдлаб олинган бўлади. Бундай билимлар тез унитилади. Бундан ташқари билимларни онгли равишда ўзлаштириш талабаларда бу билимларга нисбатан маълум муносабат хосил қилишни, эмоционал кечинмалар уйғотишни ҳам ўз ичига олади. Биз яхши биламизки, таълим икки томонлилик хусусиятига эга. Таълим жараёни педагог йўналтирувчи бўлиб майдонга чиқади ва талабалар ўрганиш жараёнини ўз бошларидан кечирадилар. Ўрганиш жараёни мураккаб психик жараён бўлиб талабадан маълум фаолликни талаб этади. Педагог қанчалик таълим жараёнини сермазмун, қизиқарли ва маҳорат билан ташкил этмасин талаба томонидан маълум фаоллик билдирилмаса, ўқув жараёнида самарага эришиш мумкин бўлмайди. Демак ўқув жараёнида аввал талабаларда фаолликни уйғотиш зарур. Бу фаоллик билиш жараёнига таъсир этади, идрок қилиш, таҳлил қилиш, анализ ва синтез каби психик жараёнларни ишга туширади. Талабаларда фаоллик ҳолатини вужудга келишда мотивациялар аҳамиятлидир. Мустақил тафаккур турли усуллар билан ҳосил қилинади. Тафаккурни шакллантириш усулларидан бири мустақил ҳал қилиш, муаммоли вазифалар қўйишдир. Айтиб ўтиш жоизки онглилик ва фаолликкина мустақил тафаккурни вужудга келишига сабаб бўлади. Бугунги кунда таълим олдига қўйилаётган энг катта талаблардан бири ҳам мустақил фикрлаш, муаммолар ечимини мустақил топиш каби хусусиятларни талабаларда ривожлантиришдир. Умуман онглилик, фаолллик ва мустақиллик ўзаро бир-бирини тўлдириб турувчи психик ҳолатлар дейиш мумкин. Билимларни онгли ўзлаштириш, бир томондан, талабаларнинг мустақил, фаол фикр қилишларини назарда тутса, иккинчи томондан айнан шу жараён давомида талабаларнинг мустақиллик ва фаолликларини ҳамда мантиқий фикр қилиш фаолиятларини тарбиялаб, такомиллаштириб боришни назарда тутади. Талабалар фаоллигини ривожлантириш, уларнинг мустақиллигини ошириш, талабалар онглилигини ўстириш ўқитишда юксак самарадорликка эришишга ёрдам беради. Таълим жараёнининг кўрсатмали ва кўргазмали бўлиши тамойили Таълим жараёнида мумкин қадар сезги органлàрини кўпроқ жалб этиш ўрганишни осонлаштиради. Эшитиш жараёнида абстракт тафаккур маълум иш бажарса, кўриш орқали образли тафаккур ҳам ишга тушади. Кўрсатмалилик мавзуни ўрганишда енгиллик туғдириши билан бирга талабада қизиқиш ҳам уйғотади. Ўрганилган мавзуни узоқ муддат эсда сақланишига ва қайта эсга туширишга ёрдам беради. Талабаларнинг схема, жадвал, диаграмма каби материаллар устида иш олиб боришлари ва материал хусусиятларини таққослаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, хулоса чиқаришлари мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Албатта кўрсатмалилик самарали натижалар бериши учун унинг бошқа томонларини ҳам эътиборга олиш керак. Биринчидан, ишлатиладиган кўрсатмали қуроллар у ёки талабаларининг ёши ва ўзига хос характер хусусиятлари, умумий тайёргарликка-савиясига мос келадиган бўлиши лозим. Иккинчидан, фойдаланиладиган кўрсатмали қуроллар ўтилаётган дарс мавзусининг мазмунини очиб беришига ёрдам берадиган материаллар бўлишини ҳисобга олмоқ, демак, унинг тўғри танланишига эътибор бермоқ лозим. Учинчидан, дарс жараёнида фойдаланиш учун белгиланган кўрсатмали материаллардан унумли фойдаланмоқ учун зарур бўлган таълим усуллари тўғри танланган бўлиши лозим. Умуман олганда, таълимни кўрсатмали бўлишини таъминлаш устида ҳозирда кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда ва кўрсатмалиликни самарадорлигини оширишда фан-техниканинг кейинги йиллар ичида эришган ютуқларидан фойдаланиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Download 283.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling