5 Мавзу: Таълим назарияси
Download 283.34 Kb.
|
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi
5 - Мавзу: Таълим назарияси Режа: Таълим жараёнининг мохияти ва вазифалари. ўқитиш жараёнининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантириш функциялари. Таълим жараёнининг тузилиши (босқичлари). Таълим жараёнида ўқитувчи фаолиятининг хусусиятлари. Қўлланиладиган педагогик технологиялар: ақлий ҳужум, гуруҳларда ишлаш, блиц-сўров. Таянч иборалар: Дидактика, таълим, ўқиш, ўқитиш, мустақил, кузатиш, тушунтириш, метод, индуктив, продуктив, эвристик, тамойил, кўргазмали, фанлалараро боғлиқлик, ҳаёт билан боғлиқлик, ўз устида ишлаш, узлуксиз таълим Таълим жараёнининг илмий, назарий услубий ва амалий асосларини, яъни таълим, билим бериш, ўқитиш назарияси билан педагогиканинг мустақил бўлими дидактика шуғулланади. Дидактика – грекча сўз бўлиб, ”didasko”, яъни ўқитиш, ўргатиш маъноларини беради. Таълим қонуниятларини ўрганиш, тахлил қилиш жараёнида таълим тушунчаси унинг мохияти мазмун ва вазифалари, ўқитиш принциплари, шакллари хақидаги билимларни бақн этилади. Таълим – инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. ўқитувчи таълим жараёнида фақат билим бериш билан чегараланмайди, балки бу жараёнда ўқувчи, талабага таъсир кўрсатади, бу эса уларнинг билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада ўқувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади. Таълимдаги ютуқлар, аввало ўқитувчига боғлиқ. Мутахассис сифатида ўз фанини чуқур билиши, педагогик мулоқот устаси бўлиши, психологик-педагогик ва услубий билим ва малакаларни эгаллаган бўлиши, хар хил педагогик вазиятларни зудлик билан ўрганиш ва бахолаш, педагогик таъсир кўрсатишнинг мақбул усул ва воситаларини танлаб олиш қобилиятига эга бўлиши керак. Таълимнинг асосий вазифаси шахсни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат. Таълим инсон билиш фаолиятининг бир тури сифатида бир неча маънони билдиради. Яъни: таълим олувчиларда билим, кўникма ва малакалар хосил қилиш, уларда дунёқараш, фикр ва эътиқодларни шакллантириш хамда уларнинг қобилиятларини ўстиришдир. Таълим орқали ёш авлодга инсоният тажрибаси орқали тўпланган билимлар берилади, зарурий кўникма ва малакалар хамда эътиқодлар шаллантирилади. Таълим ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, у икки томонлама характерга эга, яъни унда икки томон ўқитувчи ва ўқувчи фаол иштирок этади. ўқитувчи аниқ мақсадни кўзлаб, режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни сингдиради, ўқувчи эса уни фаол ўзлаштириб олади. Билдириш, билиш мураккаб, қийин, зиддиятли жараёндир. Бу жараёнда инсон психикасига тегишли сезги, идрок, тасаввур ва тафаккур каби жараёнлар фаол иштирок этади ва мухим ролғ ўйнайди. Таълим бериш, ёшларга билим бериш, уларда кўникма ва малакаларни хосил қилиш, янги хақиқатларни оча олишга қодир бўлган ижодий мантиқий тафаккурни тарбиялашдир. Таълим ўқувчи-талабаларнинг ўзлаштириш, ўзида билиш қобилиятларини хамда фикрлаш операциялари ва харакатларини хосил қилиш жараёнидир. Бу пассив жараён эмас, балки ўқувчига номаълум фаол, ижодий фаолият, мехнат жараёнидир. Таълим жараёнида таълим олувчи билмасликдан билишгача, нотўғри ва ноаниқ билишдан тобора тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ билишгача бўлган йўлни босиб ўтади. Билимларни ўзлаштириш жараёнида сезги, идрок, тасаввур, тафаккур каби психик жараёнлар фаол иштирок этади ва амалиётда синаб кўрилади. 1) Таълимий мақсад – ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ қила олишдир. 2) Тарбиявий мақсад – фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида қтган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини, имон-эътиқодларини шакллантиришдир. 3) Ривожлантирувчи мақсад – таълим жараёни таъсирида шахснинг ақлий камолотини билиш қобилиятини, ўқишга, мехнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат. Бу мақсадларни амалга ошириш натижасида ўқувчи- талабада мустақил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади. Уни ўйлашга ўргатади, таълим жараёнида тафаккур хукмронлик қилади. Таълим турли босқичларда амалга ошади. Биринчи босқич – ўқув материалларини идрок қилишдан иборат. Бунда ўқувчи-талаба таълимнинг мазмуни билан танишиб, ўзининг билиш вазифалари нималардан иборат эканини тушуниб олади. Бунда сезги, идрок, тасаввур каби жараёнлар фаол иштирок этади. Иккинчи босқич – улар ўқув материалларини тушуниб оладилар, унинг мохиятини англайдилар ва умумлаштирадилар.Натижада уларда янги билимлар пайдо бўлади. Бунинг учун улар анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқаришдан фойдаланадилар. Учинчи босқич – янги билимлар, машқлар, мустақил ишлар, ўқитувчининг қўшимча изохлари орқали мустахкамланади. Тўртинчи босқичда – улар ўзлаштириб олган билимларини имкониятга қараб амалиқтга тадбиқ қиладилар. Буларни билиш орқали ўқитуви таълим-тарбия жараёнини самарали бошқариши мумкин. Шунинг учун ўқув жараёнининг хамма босқичларида ўқитувчи етакчилик ва бошқарувчилик ролини ўйнайди. Юқоридаги фикрлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, ўқитиш жараёни билиш фаолиятининг мухим тармоғи сифатида қатор вазифаларни бажаради. Жумладан: 1) ўқувчи ва талабаларда билим, кўникма ва малакаларни хосил қилади; 2) уларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстиради; 3) ёшларни муайян даражада ўқимишли, маданиятли, тарбияли кишилар бўлиб етишишларига, қобилият ва истеъдодларини ўстиришга эришилади. Бу вазифаларни муваффақиятли хал этиш учун ўқитувчида ўз касбига лаққат бўлиши лозим. Лаққатлилик педагогик мехнатни муваффақиятли бажаришга қодир бўлишдир. Бу аввало, педагогик касбнинг ижтимоий роли ва заруриятини яққол тасаввур қила олишида кўринади. Бундан ташқари ўқитувчи, ўқувчига ўз фаолиятининг объекти сифатида қизиқиб қараши, унинг эхтиқж ва хусусиятларини тушуна билиши лозим. Бундан ташқари ўқитувчи таълим жараёнида хар бир ўқувчи-талабанинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай олиши ва хисобга олиши, ўқув материалларини тўғри танлай билиши, тахлил қила олиши ва умумлаштира билиши педагогик махорат учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал билиш, ўқувчига нисбатан талабчан бўлиш педагогик вазиятга қараб улардан ўринли фойдалана олиш, таълим натижаларини дастлабки ва кейинги кўрсаткичлар билан таққослаш, тахлил қилиш ва хулосалаш кабилар. Хуллас, ўқитувчи кенг кўламдаги дидактик билимларга, педагогик махоратга эга бўлиши лозим. Таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб, “Уқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш объекти ўқув жараёни, ўқув жараёнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараёнининг асосий моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ёш авлодга етказиш, авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. 1 Албатта, авлоддан-авлодга ўтиб борган сари ижтимоий тажриба ҳажми ҳам ортиб боради. Фан ва техниканинг ривожи ҳам илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунёқарашини шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Ўсиб келаётган ёш авлод таълим жараёнида: - Зарур билимлар билан қуроллантирилади; - Керакли малакаларга эга бўлади; - Кўникмалар ҳосил қилади; Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган ҳақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир. Таълимнинг асосий вазифаларидан - бири инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Download 283.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling