5 Мавзу: Таълим назарияси
Download 283.34 Kb.
|
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi
Билиш сезишдан бошланади. Сезиш теварак – атрофдаги воқелик, нарса ва ҳодисаларни сезги органларимизга таъсир этувчи айрим сифатларнинг онгимизда акс этишидир. Сезгилар – одам ҳақидаги барча билимларимизнинг манбаидир. Аммо илмий асосда билишда, масалан олимнинг билиши билан ўқувчининг билиш фаолияти ўртасида умумийлик бўлса ҳам лекин, улар бир-биридан фарқ қилади.
Таълимнинг мазмуни унинг мақсадидан келиб чиқади. Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларнинг ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси тушунилади. Таълимнинг мазмуни бир қатор эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан белгиланади: 1.Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг энг зарур эхтиёжлар, ижтимоий тўзимнинг хусусиятлари. 2.Давлатнинг халқ таълими ва муайян турдаги ўқув юрти олдига қўядиган мақсад ва вазифалар. 3.Ўқитиш қоидаларидан келиб чиқадиган ва ўқувчиларнинг имкониятларини (ёш имкониятлари ва бошқалар) эътиборга олувчи дидактик талаблар. Таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликларда ифодаланган. Ўқув режаси - деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилини тузилишини белгилаб берувчи давлат хужжатига айтилади. Ўқув режаси – барча умумтаълим мактабларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат хужжатидир. Унда синфлар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилган бўлади. Мактабнинг ягона ўқув режаси халқ таълими вазирлиги тамонидан тасдиқланади. Ўқув дастури – ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим хажми, тизими ва ғоявий – сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат хужжатидир. Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алохида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. Дарслик – ўқув жараёнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у ўқитишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланар эди. Ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ёритилади. Дарслик тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига мувофиқ равишда баён қилувчи китобдир. Дарсликлар билан бир қаторда айрим фанлардан ўқув қўлланмалар ҳам тузилади. Масалалар ва машқлар тўплами, хрестоматиялар, атласлар, луғат китоблари ваш у кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўқувчилар дарслик ва ўқув қўлланмалари билан ҳам дарсда, ҳам уй шароитида мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали катта тарбиявий аҳамиятга эга. У билан ишлаш тарбияланувчиларнинг аҳлий тарбиясига, уларда илмий дунёқарашнинг, ахлоқ, одоб, тафаккурнинг, нутқнинг, ишдаги мустақиллигини ривожланишига ёрдам беради. Таълим тамойиллари ва уларга тавсиф Инсон вужудга келибдики, ўз фарзандига билганларини ўргатиш, ўзи эга бўлган билим, малака ва кўникмаларини кейинги авлодга ўтказиш даставвал англанмаган ҳолда бўлсада мавжуд эди. Бу яшаш учун кураш êîíóíèäàí келиб чиқиб, яшашнинг зарурий шарти ҳисобланган. Жамият ривожланар экан авлоддан-авлодга ўтказиш лозим бўлган билимлар ҳажми ортиб борди. Билимлар, эгаллаш лозим бўлган малака ва кўникмалар мураккаблашиб борди. Бу жараён олимлар томонидан таҳлил қилиниб аста-секин маълум қоидалар ишлаб чиқилди. Қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таълим жараёнини чуқур ўрганган олимлардан бири. У илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақида шундай фикрларни билдиради. Ўқув жараёнида педагог қуйидаги қонуниятларга: -талабани зериктирмаслиги; -билим беришда турлиликка асосланиши; -узвийликка, изчилликка риоя қилиш керак. Беруний янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баён этиш самарали натижалар беришини ҳам таъкидлайди. Абу Али Ибн Сино (980-1037) билим олишда шахсларни ўқув муассасасида ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: -талаба билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик; -ўқитишда жамоа бўлиб, ўқув муассасасида ўқитишга эътибор бериш; -билим беришда талабаларнинг майлини, қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиш; -ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш. Ушбу ишлаб чиқилган қоидалар таълимда мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. Кейинчалик чех олими Ян Амос Коменский ҳам бу борада илмий изланишлар олиб боради ва ўзининг “Буюк дидактика” асарини ёзишга киришади. Ва у бу асарида таълим-тарбиянинг самарали тамойиллари, услублари, дарс жараёнларини тизимларини аниқ маълумотлар асосида кўрсатиб ўтади “Дидактиканинг отаси, асосчиси” номига сазовор бўлади. Шундай қилиб дидактика тамойиллари асрлар оша сайқал топиб борди. Албатта дидактика тамойиллари ҳар бир даврнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб боради. Чунки таълим тамойиллари жамият ва давлат олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Таълим (ўқитиш) жараёни мураккаб ҳамда кўп қирралидир. Унда педагог ва талабалар фаол иштирок этадилар. Бу жараённинг муваффақиятли ва самарали натижаси таълим жараёнининг қонун қоидалари яъни таълимга қуйилган дидактик талабларга қай даражада амал қилишларига боғлиқ. Таълим тамойиллари педагогнинг фаолиятини ва талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши тегишли кўникма ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва йўл йўриқларини ўз ичига олади. Шу билан бир вақтда таълим тамойиллари ҳар иккала фаолиятнинг яъни педагог ва талаба томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш имкониятини берадиган бир қанча талабларни ҳам умумлаштириб беради. Шунга кўра таълим қоидалари ўқитишнинг энг муҳим масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан тўғри ҳал қилишнинг асосий негизи ҳисобланади. Таълим тамойиллари деб умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ўқиш ва ўқитиш жараёнларининг йўналиши талабалар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малака хосил қилишнинг асосий қонун ва қоидаларининг йиғиндисига айтилади. Кейинги йилларда таълим қоидаларини ўрганиш уларни таҳлил қилиш ва мукаммаллаштириш устида иш олиб борилмокда. Таълим қоидаларини системалаштириш масаласи ҳам доимо фаол масала бўлиб келган. Бугунги кунда педагогика фани қуйидаги таълим тамойилларини ажратиб кўрсатмоқда: Таълимнинг илмий бўлиши; Таълим ва тарбиянинг бирлиги; Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши; Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш; Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш; Таълим жараёнининг кўрсатмали ва кўргазмали бўлиши; Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш; Таълим жараёнида шахсий хусусиятларни ҳисобга олиш; Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. Download 283.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling