5 Мавзу: Таълим назарияси


Download 283.34 Kb.
bet4/6
Sana17.06.2023
Hajmi283.34 Kb.
#1521708
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi

Таълимнинг илмий бўлиши тамойили
Илмий билимлар ҳаққоний воқеликни инсон онгида акс этишидир. Теварак-атрофни ўраб олган дунёнинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг хоссаларини ва уларнинг ўзаро алоқаларини акс эттирувчи билим илмий билимлар ҳисобланади. Илмий билимлар тажрибалар, текширишлар, таҳлил қилиш, исботлаш кабиларни талаб этади. Инсоният илмий билимларини кенгайтириб борган сари ҳақиқий воқеликка маълум даражада яқинлашиб боради. Илмий жиҳатдан исботланмаган билимлар ҳам мавжуд ва бу билимларни ҳали инсон таҳлил қилиши ва чуқурроқ ўрганиши керак бўлади. Таълим жараёнида биз талабаларга исботлаб бўлинган, аниқланган ва амалиётда текшириб кўрилган билимларни етказишимиз лозим.Таълимнинг илмийлиги талабанинг ўқув материалларидаги қонуниятларини акс эттириш, тушуниш ва ўзлаштириши учун тўғри шароит яратиш мақсадида зарурдир.
Таълим-тарбиянинг бирлиги тамойили
Таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир. Ҳар қандай билим маълум тарбиявий таъсирга эга ва ҳар қандай тарбиявий тадбир ўзида билим асосини акс эттиради. Бу ҳаётий қонуният бўлиб биз таълим жараёнида уни ҳисобга олишимиз лозим.
Таълим–тарбиянинг бирлиги таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш ва ўқитишнинг хилма-хил метод ва услубларидан фойдалана олишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминламоқ учун:
а) баён қилинаётган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам ғоявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши;
б) ўқитилаётган мавзунининг илмий ва тарбиявий моҳиятини очиб борилиши, таълим жараёнида ҳадислардан фойдаланиш имкониятини яратилиш;
в) баён қилинаётган илмий билимларнинг пухта ва мустаҳкам ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши;
г) таълимда муаммоли жараёнини вужудга келтириш, талабаларнинг қизиқишлари, активлик ва ташаббускорликларини таъминлашга эътиборининг кучайтирилиши;
д) таълим жараёнида талабаларнинг уюшқоқлигини, интизомлилик ва жавобгарликни сезиш, ўзаро ёрдам ҳисларини тарбиялашни таъминлаш зарур.
Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши.
Ижтимоий тараққиётнинг бой тажрибаси таълимда системалилик ва изчиллик бўлиши шарт эканини тасдиқлади. Билимларнинг маълум системага солиниши ва изчил бўлиши таълим самарадорлиги белгиловчи энг етакчи омиллардан биридир. Ҳозирги замон дидактикасидан бу тамойилга катта эътибор берилмоқда. Чунки таълимда изчилликка риоя қилиб ўқитиш бугун ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга ва эртага ўрганиладиган билимларга замин тайёрлашга ёрдам беради. Яъни ўтилаётган фан ёки баён қилинаётган янги материалнинг талабаларнинг олдинги ўзлаштирилган илмий билимлари, кўникма ва малакалари билан изчил ва узвий боғланиши, шу билан бир вақтда ўқитилаётган ўқув материалларини ўзлаштириш орқали келажакда янги билимларни ўзлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин яратилиши назарда тутилади.
Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқ бўлишини таъминлаш тамойили
Таълимнинг асосий мақсади ёшларни мустақиллик ҳаётга тайёрлаш яъни турли хил ҳаётий шароитларда ўз билим, малака ва кўникмаларини амалда қўллай олиш даражасига етказишдир. Шунинг учун биз таълим жараёнида талабаларни фақат илмий билимлар билан қуроллантирибгина қолмасдан, балки ана шу билимларни амалиётда қуллай олишларини таъминлашимиз лозим. Демак, бу тамойил таълимнинг илмийлиги ҳақида тамойил билан ҳамоханг бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келадилар. Таълимнинг илмийлиги билимларни назарий жиҳатдан ўрганишга, мантиқий боғлиқликларни тушунишга, фикрлаш қобилиятини ўстиришга хизмат қилса, амалий ҳаракатлар ана шу билимларни амалда қўллаб кўриш янада тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш, малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.
Таълим тизимида назария билан амалиётнинг бирлиги тамойили
Мазкур тамойилда даставвал ўқув фанининг мазмунини ва ўзига хос хусусиятга боғлиқ ҳолда ўқиш жараёнида амалга оширилади. Бу бирлик илмий билимларни пухта ўзлаштириш ва уни амалда қўллай олиш, ўқув материалларини идрок қилиш, англаш, шунингдек, уни мустаҳкам эсда сақлаб қолиш каби руҳий операциялар билан боғлиқ ҳолда бир бутун жараённи ташкил қилади.
Таълим жараёнида талабалар томонидан математика, физика, биология, химия, астрономия ва бошқа табиий фанлардан ўзлаштирилган назарий билим, кўникма ва малакалар тажриба хоналари ва лабораториялари, замонавий техника воситалари, тажриба ер участкалари ва ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида қўлланилади.

Download 283.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling