5 Мавзу: Таълим назарияси
Download 283.34 Kb.
|
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi
Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш тамойили
Таълим жараёнида биз талабаларни билимларни мустаҳкам эсда сақланиб қолишини таъминлаш зарурий талаблардан биридир. Ўқув материалларини мустаҳкам эсда сақлаб қолиш, айни дарс жараёнида баён қилинаётган ўқув материалларини тизимли ва онгли ўзлаштиришга боғлиқ. Аввалги машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ материални ўзлаштириб олиш учун пиллапоя, база бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам билимлар базасининг пухта бўлмаслиги кейинги ўрганиладиган янги билимларни ҳам заиф бўлишига олиб келади. Яхши ўзлаштирилган, мустаҳкамланган билимларда эса кейинги янги билимларни ўрганишда ва мустаҳкамлашда асос бўлиб хизмат қилади. Таълим жараёнида шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили Ҳар бир талаба ўзига яраша қизиқишлари ва шу билан бир қаторда миқдори мавжуд. Ҳар бир талабанинг ўзига хос бўлган ютуқлари ва шу билан бир қаторда камчиликлари ҳам бор. Агар педагоглар ўқув жараёнида ана шу индивидуал хусусиятларни ҳисобга олмасалар ҳар қанча унумли методлардан фойдаланмасинлар ўқув жараёнида яхши натижаларга эриша олмайдилар. Чунки таълимнинг асосий вазифаларидан бири талабани умумий ривожини таъминлаш. Лекин талабанинг ҳақиқий ривожи фақат унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин. Талабаларнинг реал ўқув имкониятларини, уларнинг ривожланиш жиҳатларини ўрганиш ҳозирги вақтда шунчаки хоҳиш эмас, балки мажбурий талабдир. Бусиз ўқув жараёнини муқобиллаштириш, уни бойитиш ақлга сиғмайди. Албатта шахсий хусусиятлар жуда хилма-хил ва уларни ўрганиш маълум вақт талаб этади. Кузатиш жараёнида талабанинг кучли ва ожиз томонларини, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, хаёлига мос бўлган хусусиятларини билиб олиш мумкин. Талаба шахсининг муаммолари ва қийинчиликларини таҳлил қилиш ҳамда шу муаммоларнинг сабабларини аниқлаш кейинги педагогик чора-тадбирларни режалаштиришда жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса ўзлаштириши бир оз пастроқ бўлган талабалар билан якка ҳолда ишлаш жараёнида педагог ўзи учун талабанинг янги қирраларини кашф этиши эътиборли. Таълимда талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили Маълум гуруҳ учун белгиланган ўқув материалларининг характери, мазмуни ва ҳажми шу синф талабаларининг ёш хусусиятларига мос бўлиши лозим. Ўрганилаётган билимлар, хосил қилинаётган малака ва кўникмалар талабаларни хаддан зиёд толиқтириб қўймаслиги лозим. Бошқача қилиб айтганда, ўқув жараёни талабаларнинг соғлиги, психик ҳолатига салбий таъсир этишини олдини олиш лозим. Бунинг учун ҳар бир ёш хусусиятларини чуқурроқ ўрганиб имкониятлар даражасини белгилаб олиш керак. Таълимнинг мазмуни шахсларнинг куч-қувватига мос бўлишига эришиш лозим. Таълимни ҳаддан зиёд “енгиллаштириш”, “осонлаштириш” ҳам мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай таълим ривожлантирувчи бўла олмайди. Таълим методлари ва уларнинг мазмуни Таълим беришда ўқитиш методлари асосий ўринни эгаллайди. Метод-юнонча атама бўлиб, усул, йўл деган маънони англатади, яъни мақсадга эришиш йўлини билдиради. Методлар (усуллар) ҳар қандай ахборотни (мақсадни) ўзатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги синфларга ажратилади: Сўз орқали ифодаланадиган метод. Кўргазмали метод. Амалий метод. Таълим жараёнида талабаларни ўзлаштириш, фикрлаш жараёнини ташкил этиш бўйича эса қуйидаги методларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Ўқитишнинг маруза (суҳбат) методи. Ўқитишнинг амалий ишлар методи. Лаборатория ишлари методи. Мустақил ишлар методи. Репродукцив-эвристик метод. Илмий-тадқиқот методи. Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи. Ўқитишнинг индуктив ва дидуктив методи. Ахборотни сўз орқали етказиш ва қабул қилишга қаратилган биринчи гуруҳ методларига: Ҳикоя, суҳбат, маруза кабиларни киритиш мумкин. Нутқ маданиятини ўстиришда ҳикоянинг ўқитиш ва фикрларни баён қилиш методи сифатидаги имкониятлари бошқа методларга нисбатан юқоридир. Ҳикоя қилиш - педагог томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид факт, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён этилади. Бу метод материалларни баён қилишди, образларга характеристика беришди, табиат ҳдисалари ва ижтимоий ҳаётдаги воқеаларни тасвирлашда қўл келади. Ҳикоя қилиш давомида талабалар пассив тингловчи бўлиб қолишларига йўл қўймаслик керак. Талабаларнинг диққатини тасвирланаётган объектга қаратибгина қолмай балки худди шу объект ҳақида улар онгли ва актив фикр юритишларини ҳам таъминламоқ лозим. Ўқув материалини тушунтириш методи Педагог томонидан ўрганилаётган мавзунинг нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни уқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, химия, она тили, рус тили ва шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир фаннинг у ёки бу мавзуга оид қонун, қоидаларни қанчалик асосли эканлигини фактлар, мисол ва далиллар келтириш, шунингдек масалалар, мисоллар ишлаш йўли билан исботлаб беради. Бу жараёнга талабаларнинг актив иштирок этишларини таъминламай туриб, кўтилган мақсадга эришиб бўлмайди. Айниқса баён қилинаётган материалларини умумлаштириш ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз мулоҳазалари билан иштирок этишларини таъминлаш муҳим. Маъруза методи Бу метод ўқув материалини ҳажмини катталигини, мантиқий тузилиши, образлари исбот ва умумлаштиришнинг анчагина мураккаблиги билан фарқланади. Агар ҳикоя дарснинг бир қисминигина эгалласа, маъруза одатда уларни тўла қамраб олади. Маруза давомида муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, мавзуга оид кўргазмали материалларни намойиш этиш, маруза охирида умумий хулосалар чиқариш кабилар самарадорликни оширади. Маъруза методи кенг қамровли ахборотни талабаларга етказишда жуда ҳам қўл келади. Суҳбат методи Ўқитишнинг кўргазмали методлари Экскурсия методи Ўқитишнинг амалий ишлар методи Лаборатория ишлари методи. Мустақил ишлар методи Илмий тадқиқот методи Ўқитишнинг муаммоли-изланиш методи Назорат саволлари 1. Таълимнинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? 2. Таълимнинг қандай хусусиятларини биласиз? 3. Дидактиканинг асосий тушунчаларини санаб беринг? 4. Мустақил Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилишнинг қандай асосий йўналишларини биласиз? 5. Таълим тамойилларини изоҳланг. 6. Таълим ва тарбиянинг бирлиги деганда нимани тушунасиз? 7. Таълим методларини изоҳлаб беринг? 8. Ўқитиш методларига изоҳ беринг. 9. Дарснинг самарадорлиги қандай омилларга боғлиқ? 10. Дастурлаштирилган таълимга изоҳ беринг. 11. Билим олиш даражаларини изоҳланг. АДАБИЁТЛАР: 1. Каримов И.А. Баркамол авлод – ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т. 1997. 2. Каримов И.А. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Т. 1997. 3. “Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисида”ги қонуни.1997. 4. Ғайбуллаев Н.Р., Ёдгоров Р., Ждаркин Л.П., Тошмуродова Қ., Маматқулова Р. ва бошқалар. Педагогика. “Университет”, 1999. 5. Ғайбуллаев Н.Р. Ёдгоров Р., Ждаркин Л.П., Тошмуродова Қ.А., Маматқулова Р. ва бошқалар. Педагогика (Барча бакалавр йўналишлари учун). 2000. 6. Иноғомов Р., Тошмуродова Қ. Педагогика фани XXI асрда. Т. 2000. “Янги аср авлоди” нашриёти. 7. Турсунметов К., Аҳмедов Ш. Ўқувчилар билимини синашнинг баъзи бир муаммолари. 8. Ғайбуллаев Н.Р. Ташаббус - давр талаби. 2000. 9. Хафизова З. О Всемирной конференции ЮНЕСКО. Высшее образования в XXI веке: подходы и практические меры. 10. Ждаркин Л.П. Педагогические обучаюшие технологии. 92-стр. 1 “Педагогика профессионального образования.” Под. ред. В.А.Сластенина. Москва «Академиа». 2005. 37-стр Download 283.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling