5 Мавзу: Таълим назарияси


Download 283.34 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi283.34 Kb.
#1521708
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mavzu-5. Ta]lim nazariyasi

Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирни мужассамлаштиради. Билимларнинг талабанинг фақат фикрлаш қобилиятига эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Таълим жараёни таъсирида талабанинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилади.
Зарурий ривожланиш. Бу талаба тайёргарлигидаги мавжуд даража, бошқача қилиб айтганда, талабадаги бор даража, яъни талабанинг бугунги ўқув жараёнигача бўлган тайёргарлик даражасидир. Бу даража талабанинг ишни мустақил бажара олиши билан характерланади.
Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу талаба ҳозирча қила олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Талаба ана шу ўзи учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа талабанинг тараққиёт зонасида жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб қолган тараққиёт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараёнида зарур ривожланиш даражасига ўтади.
Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1. Талабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.
2. Талабаларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш.
3. Талабаларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш.
4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини очиш ҳамда ўстириш.
Ушбу вазифаларни бажаришда дифференциялашган ёндошувнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, дифференциация (яъни якка ҳолдаги ёндошув) талаба шахсини чуқурроқ ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Талаба шахси чуқурроқ ўрганилгандан кейингина унга мос бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча талабалар учун умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш билан баробар ва бу ҳолда таълимнинг самарасини жуда паст даражага эга бўлади. Таълимни дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларда маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу ечимлар ижобий ютуқларни қўлга киритишга ёрдам бермоқда.
Билиш жараёни каби таълим жараёнида ҳам ўқувчи билмасликдан билишга, нотўғри ва ноаниқ билишдан тоборо тўлиқроқ ва аниқроқ, чуқурроқ билишгача бўлган йўлни босиб ўтади.Бу жараёнда ҳиссий идрок этиш ҳам абстракт тафаккур ҳам, амалда синаб кўриш ҳам бўлади.
Муайян фан ва ҳодисалар объектив дунёни билиш жараёнидан ўрганилади ва уларнинг ташқи, ички моҳиятини ўзлаштириш жараёнида омиллар аниқланади. Мушоҳада, тасаввур ва абстракт тафаккурга асосланиб фактлар умумлаштирилади ва илмий хулосалар чиқариш натижасида назариялар, қонунлар ва категориялар яратилади.
Билиш икки паллага- назария ва амалиётга бўлинади. Назария янги билимни, янгича билишни ифодаловчи тизимли фикрдир. Назария ҳар ҳил шаклларда ифодаланади: аксиома, теорема, қонун, формула, график, рақам ва бошқалар. Назарияда ғоя шаклланади.
Амалиёт билимларнинг ҳақиқийлигини кўрсатувчи мезондир. Кузатиш, тажриба ўзгартириш, яратиш – бўлар амалиёт шаклларига киради.
Амалиёт ижтимоий ҳаёт ва табиатнинг мураккаб жараёнларини билиб олишда инсон учун асосий қурол бўлиб хизмат қилади.
Илмий билишнинг вазифаси ходисаларнинг моҳиятини, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очишдан иборат эмас, балки бирор бир қонуннинг қай тариқа намоён бўлиш сабабларини кўрсатиб беришдан иборат.
Илмий омил илмий билишнинг элементи бўлиб кузатиш, тажриба асосида қўлга киритилади, омилга асосланмаган билимнинг илмий қиймати, амалий фаолият учун аҳамияти ҳам бўлмайди. Шунинг учун илмий билимнинг, фаннинг асосий мақсадида омллар асосида ётган умумий боғланишларни, қонуниятларни топиш, уларнинг моҳиятини билишдадир.

Download 283.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling