5-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация Режа: Ҳужжатлаштириш ҳақида тушунча
Бухгалтерия ҳужжатларининг турлари, уларни туркумлаш
Download 25.18 Kb.
|
6- мавзу орггг
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳужжатларнинг реквизитлари.
3. Бухгалтерия ҳужжатларининг турлари, уларни туркумлаш.
Ҳужжатлар тузилиш тартибига, вазифасига, хўжалик жараёнини акс эттиришига, қаерда тузилиши каби хусусиятларга кўра туркумларга ажратилади. Ҳужжатлар тузилиш тартибига кўра, дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинади. Хўжалик жараёни рўй берганда албатта ўша вақтни ўзидаёқ ҳужжатлаштирилиши шарт. Масалан, товар келтириш учун асос бўлган юк хати (товар транспорт накладнойи), касса кирими ва чиқим ордерлари ва ҳоказо. Булар бир хўжалик жараёнини ўзида акс эттиради ва дастлабки ҳужжатларга мисол бўлади. Шу дастлабки ҳужжатлар текширилиб, улар асосида йиғма ҳужжатлар тузилади ва бу ҳужжатлар маълум бир давр ичида рўй берган жараёнлар ҳақида маълумотлар беради. Йиғма ҳужжатларга товар ҳисоботи ва кассир ҳисоботини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ҳужжатлар вазифасига кўра 5 турга ажратилади: 1. Фармойиш берувчи ҳужжатлар. 2. Тасдиқловчи ҳужжатлар. 3. Фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар. 4. Бухгалтерия ҳисоботига илова ҳужжатлари. 5. Ахборот ҳужжатлари. 4. Ҳужжатларнинг реквизитлари. Ҳужжатлар махсус бланкаларга хўжалик жараёнларини акс эттириш орқали олинар экан, хўжалик жараёнлари турлилиги улар акс эттирилган ҳужжатларда реквизитлар турлича бўлишига олиб келади. Ҳужжатлардаги реквизитлар ҳақида сўз юритишдан олдин, бланкалардаги реквизитларни билиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки маълумотлар ҳар томонлама талабга жавоб берувчи бланкаларда акс эттирилиши лозим: — бланкаларда Статистика Қўмитаси томонидан белгиланган шакл коди бўлиши; — хўжалик жараёнини акс эттириш учун махсус қаторлар бўлиши; — маъсул ходимлар имзоси ва муҳр учун ўрин ажратилиши ва ҳоказо. Дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши зарур: — ҳужжат (шакл) номи, шакл коди; — тузилган муддати; — хўжалик жараёнинг мазмуни; — хўжалик жараёни суммаси (сўзда ва сонда); — хўжалик жараёни учун масъул шахслар номи; — ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишига жавобгар шахс номи ва имзоси. Download 25.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling