5-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация Режа: Ҳужжатлаштириш ҳақида тушунча


Бухгалтерия ҳужжатларининг таркибий тузилиши ва уларни расмийлаштириш тартиби


Download 25.18 Kb.
bet3/6
Sana08.05.2023
Hajmi25.18 Kb.
#1443891
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6- мавзу орггг

5. Бухгалтерия ҳужжатларининг таркибий тузилиши ва уларни расмийлаштириш тартиби.
Ҳужжатларда албатта, улардаги ёзувлар ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар бўлиб, уларнинг сони, рўйхати кор­хона раҳбари томонидан тасдиқланади. Қимматбаҳо ва жуда камёб ҳисобланган моддий бойликлар берилиши расмийлаштириладиган ҳуж­жатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга шахслар чегараланган бўлиши керак.
Ҳужжатларда ўчириб ёзишлар бўлиши мумкин эмас, зарурат туғилиб қолганда эса тузатиш имзо ва сўз билан тасдиқлаб қўйилиши шарт. Ҳужжатларда бўяб ёзилиши, ноаниқ ёзувлар бўлишига йўл қўйилмаслиги керак. Айниқса, касса жараёнлари акс эттирилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш мумкин эмас.
6. Ҳужжатларнинг айланиши ва тақдим этиш тартиби.
Хўжалик жараёни содир этилганини исботловчи ёки жараён содир этилишига асос бўлувчи ҳужжатлар бир неча масъул шахсларда, бўлимларда, корхоналарда ҳаракатда бўлади ва ўз мўлжали бўйича хизмат қилиб бўлганидан сўнг, белгиланган тартибда архивга топширилади, яъни ҳужжат айланиши содир бўлади. Демак, ҳужжатларнинг айланиши бирламчи ҳужжатлар тузилиб, уларни қайта ишлаб ва умумлаштириб, гуруҳлашдан сўнг, архивга топширилгунгача бўлган ҳаракатидир.
Бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир объекти ҳужжатлари алоҳида айланиш тизимига эга.
7. Ҳужжатларнинг айланиш жадвали.
Ҳужжат айланиши рўйхатининг тузиш ишларини бош бухгалтер ташкил этади ва ҳужжат айланиши рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Рўйхатни тузишдан мақсад ҳисоб ишларини осонлаштириш ва ҳужжат айланишини оқилона ташкил этишдан иборат. Ҳужжат айланишининг рўйхати схема кўринишида расмийлаштирилиши мумкин. Ёки жадвал кўринишида бўлиб, қуйидаги реквизитларга эга бўлади:

  • ҳужжатнинг номи;

  • ҳужжатни тузиш (нусха сони, расмийлаштирувчи масъул, бажарилишга масъул, бажарилиш муддати);

  • ҳужжатни текшириш (текширишга масъул, келтирувчи шахс, келтириш тартиби, келтириш муддати);

  • ҳужжатни қайта ишлаш (бажарувчи шахс, қайта ишлаш муд­дати);

  • архивга бериш (архивга берувчи шахс, бериш муддати);

  • рўйхатни тасдиқлаш буйруғининг тартиб рақами ва муддати;

  • корхона муҳри, корхона бош бухгалтери ва раҳбари имзоси.




Download 25.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling