5-мавзу. Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация Режа: Ҳужжатлаштириш ҳақида тушунча


Инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти


Download 25.18 Kb.
bet5/6
Sana08.05.2023
Hajmi25.18 Kb.
#1443891
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6- мавзу орггг

11. Инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти.
Корхоналарда йиллик ҳисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, ҳақиқий маълумотлар асосида акс эттирилган бўлмоғи лозим. Бу шарт бажарилиши учун ҳам корхона инвентаризацияси ўтказилмоғи шартдир.
Инвентаризация корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан таққослаш демакдир. Ёки инвентаризация хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнларини бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига асосан қайта рўйхатдан ўтказишдир.


12. Инвентаризация турлари.
Корхона маблағлари асосан ҳисбот йилининг 1 октябридан кейин инвентаризация қилинади, бунга сабаб йиллик ҳисобот маълумотлари ҳақиқийлигини таъминлашдир. Аммо қуйидаги ҳолатларга ҳам эътиборни қаратмоқ зарур: кутубхона фондлари 5 йилда бир марта, йирик силжимайдиган асосий воситаларни 3 йилда бир марта, озиқ-овқат товарларини бир йилда 2 марта, кассадаги нақд пуллар эса ҳар ойда инвентаризация қилинади.
Инвентаризация ўтказилиш даврига кўра режали ва режасиз (тўсатдан) амалга оширилади.


13. Инвентаризацияни ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш тартиби.
Корхоналарда инвентаризация ўтказиш ҳақидаги буйруқлар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида «Инвентаризация ўтказиш ҳақида буйруқлар бажарилишини назорат китоби» номли китоб юритилади. Ундаги реквизитлар қуйидагилардан иборат: корхона номи, инвентаризациянинг бошланиш муддати, тугатиш муддати, инвентаризация ўтказиладиган корхона, омбор, цех, бўлим номи ва ҳоказо, моддий жавобгар шахс фамилияси, буйруқнинг тартиб рақами ва муддати, инвентаризация комиссияси аъзоларининг исми-шарифи, буйруқнинг олинганлигини тасдиқловчи имзо, инвентаризация этиладиган бойлик номи, инвентаризация ўтказиш муддати (буйруққа кўра, ҳақиқатда), тугатилиш муддати (буйруққа кўра, ҳақиқатда), инвентаризация қатнашчилари ҳақида белги ва маълумотлар, дастлабки натижа (муддат, етишмовчилик, ортиқча суммалар), сўнгги натижалар (муддат, етишмовчилик ортиқча суммалар), натижалар тасдиқланган муддат етишмовчилик бўйича қабул қилинган тадбир муддати, етишмовчиликни қоплаш, ишни тергов органларига бериш, белги қўйиш қатори.


14. “Инвентаризацияни ташкил этиш ва уни ўтказиш” номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС 19-сон)га мувофиқ хўжалик субъектларида инвентаризация ўтказишни ташкил қилиш тартиби.
Инвентаризация ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бух­галтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 19-сонли «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» номли стандартида кетирилган.
Моддий бойликлар ва ҳисобланган молиявий мажбуриятларнинг ҳақиқий ҳолати ҳақидаги маълумотлар инвентаризация ёзуви ёки инвентаризация далолатномаларига икки нусхадан кам бўлмаган миқдорда расмийлаштирилади.
Инвентаризация ўтказиш бўйича комиссия аъзолари инвентаризация объектларининг охирги қолдиқларини тўлиқ ва аниқ акс эттиришлари, инвентаризация маълумотларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштиришлари лозим.



Download 25.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling