8. Ҳужжатларга ёзувлар қилиш ва уларни расмийлаштиришда қўйиладиган талаблар.
Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар мажбурий текширувдан ўтиши керак. Ҳужжатни текширишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак бўлади:
- шакл нуқтайи назаридан (ҳужжат тўғри тўлдирилганлиги, ҳамма реквизитлар мавжудлиги, тўлиқлиги);
- мазмун нуқтайи назаридан (ҳужжатлаштирилаётган жараён қонунийлиги, иқтисодий мазмунга эга эканлиги, алоҳида кўрсаткичлар мантиқий боғлиқлиги, арифметик хатолар йўқлиги).
Иқтисодий мантиқсиз, қонунга хилоф жараёнлар акс эттирилган ҳужжатлар расмийлаштиришга ва жараённинг бажарилишига қабул қилинмайди. Бундай ҳужжатлар тегишли қарор қабул қилиш учун корхона бошқарма бухгалтерияларига топширилиши шарт.
9. Хўжалик муомалаларини даслабки ва йиғма хужжатлаштириш тартиби.
Дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун қуйидаги мажбурий реквизитларга эга бўлиши зарур:
— ҳужжат (шакл) номи, шакл коди;
— тузилган муддати;
— хўжалик жараёнинг мазмуни;
— хўжалик жараёни суммаси (сўзда ва сонда);
— хўжалик жараёни учун масъул шахслар номи;
— ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишига жавобгар шахс номи ва имзоси.
Зарурий ҳолларда ҳужжатларда қўшимча реквизитлар ҳам акс эттирилиши мумкин. Масалан, ҳужжат тартиб рақами, корхона номи ва манзили, жараённинг содир этилиши учун асос, ҳужжатлаштирилаётган жараённи аниқлашга мўлжалланган бошқа реквизитлар.
Бухгалтерия ҳисоби автоматлаштирилган шароитларда ҳужжатлар реквизитлари код кўринишида акс эттирилиши мумкин.
10. Ҳужжатларни автоматлаштириш ва ташкил этиш шаклига боғлиқлиги.
Бухгалтерия ҳисобида содир бўлаётган жараёнлар ўша вақтнинг ўзидаёқ махсус ҳужжатларда расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари деб айтилади. Бухгалтерия ҳисобининг яна бир хусусияти, унда хўжалик жараёнларининг ўз вақтида ҳужжатлаштирилишидир. Бухгалтерия ҳисоби тизимида қайд қилинадиган ҳар бир операция дастлаб ҳужжатлаштирилиши керак. Ҳужжат бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг ягона манбайи ҳисобланади. Шу сабабли бухгалтерия ҳисобида ҳужжатсиз маълумотлар ахборот сифатида тан олинмайди. Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги ёзма гувоҳдир, яъни ҳужжатлар ўтган давр тўғрисида маълумот беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |