5-mavzu. Xiva xonligining qizil armiya tomonidan tugatilishi va xxsrning tashkil topishi. (2soat) Reja


Download 178.2 Kb.
bet1/9
Sana08.03.2023
Hajmi178.2 Kb.
#1252757
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-mavzu


5-mavzu. Xiva xonligining qizil armiya tomonidan tugatilishi va XXSRning tashkil topishi. (2soat)
Reja:
1.1917-1920 yillarda Xiva xonligidagi ijtimoiy - iqtisodiy ahvol. Siyosiy o‘zgarishlar (Yosh xivaliklar partiyasi faoliyati). Xonlikda vaziyatning keskinlashib borishi. Asfandiyorxonning olib borgan ichki va tashqi siyosati.
2.Junaidxonning (1857-1938 yillar) faoliyati. Asfandiyorxonning o‘ldirilishi va Said Abdullonning xon deb eʼlon qilinishi va uning taxtdan voz kechishi. Hokimiyatni muvaqqat inqilobiy hukumat qo‘liga o‘tishi.
3.1920-1924 yillarda Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar, Butunxorazm birinchi qurultoyi va Xorazm Xalq Sovet respublikasi tuzilganligini eʼlon qilinishi (1920 yil 26 aprel).
4.Hukumat raisi Polvonniyoz Xoji Yusupov, muovinlari - Jumaniyoz Sultonmurodov, Qo‘shmamedxon Sapiyevlar faoliyati. G‘oyaviy-siyosiy kurash. Xorazmda vatanparvarlar harakati.


6-mavzu: Buxoro amirligining qizil armiya tomonidan tugatilishi va BXSRning tashkil topishi.
Reja

1.Xalq xo‘jaligining ahvoli, aholining turmush darajasi. 1917-1920 yillarda Buxoro amirligidagi ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy vaziyat.


2.Amir Said Olimxon yuritgan ichki va tashqi siyosat. “Yosh buxoroliklar” tashkiloti faoliyati. 1918 yil mart oyi voqealari, vaziyatning keskinlashib borishi F.Kolesov voqeasi,
3.Qizil tepa bitimi (1918 yil 25 mart). F.Xo‘jayev, A.Fitrat va boshqalarning milliy harakatlardagi faolliklari. Buxoro Xalq Sovet respublikasining tashkil etilishi va faoliyati.
4.Buxoro va Xorazm Xalq Sovet respublikasida amalga oshirilgan ijtimoiy-iqtisodiy tadbirlar, ularning oqibatlari.
Шарқнинг йирик давлатларидан бири ҳисобланган Бухоро амирлиги 1868 йилга келиб, Россия империясига қарам бўлгандан сўнг халқнинг тирикчилиги илгаридан ҳам оғирлашган эди. Амирликдаги турли норозиликлар Россия империяси қўшинлари ёрдамида бостирилди. Рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Россия империясининг сиёсий агентлиги (1885 йилда ташкил этилган) аслида амир ва қўшбеги номидан Бухоро давлатини бошқаришга интилган. Шунинг учун амир Абдулаҳадхон (1857 – 1910; ҳукмронлик даври: 1885 – 1910) пойтахт Бухорода турмасдан ўз қароргоҳини Кармана яқинига кўчирди ва ўша ердан туриб қўшбеги фаолиятини назорат қилди. Россиядаги демократик жараёнлар, 1908 йил Туркияда бўлган Ёш турклар инқилоби, Болқон урушлари ва Биринчи жаҳон урушининг акс-садоси Бухоро амирлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хусусан, 1917 йил февралда Петроградда бўлган инқилобдан кейин амирлик ҳудудида жадидчилик ва ундан ўсиб чиққан Ёш бухороликлар ҳаракати кучайди.
Россия империяси томонидан 1873 йилда Хива хонлиги босиб олингач, Гандимиён шартномасига кўра у қарам давлатга айланиб қолди. ХХ аср бошларига келиб Хива хонлигидаги аҳвол Бухоро амирлигига нисбатан ҳам оғир эди. Россия империясидаги ўзгаришлар сабаб Хива хонлигида зулм кучайтирилган эди. Шу билан бирга 1914 – 1916 йилларда солиқларнинг кўпайиши, иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши сабабли халқнинг норозилик ҳаракати янада кучайди.
ХХ аср бошларида Бухородаги сиёсий жараёнлар ривожида 1910 йил январда бўлган воқеалар муҳим аҳамият касб этди. Амирлик пойтахти муқаддас Бухоройи шарифда 1910 йил январда бўлиб ўтган шиа ва суннийлар ўртасидаги можаролар ўша давр Россия ва Туркистон матбуотида анча батафсил кўрсатилган.1 Ўша давр манбаларида бу можаро “ашуро фитнаси” номи билан тилга олинган.
Бухоро амирлигининг туб жой аҳолиси ўзбеклар, тожиклар ва туркманлар ислом динининг сунний мазҳабида бўлиб, турли даврларда Эрондан кўчириб келтирилган озчилик эронийлар шиа мазҳабида бўлганлар. Уларнинг аксарияти қуллар эди. Бироқ манғитлар даврида эронийларнинг нуфузи Бухорода кўтарилиб борган.
“Вақт ” газетасида ёзилишича, “Бухоро амирлигида шиалар 36 йилдан бери қўшбеги мансабини эгаллаб келганлар. Бухороликларнинг ўзларига қардош бўлмаган киши улардан мол йиғиш учун энг маъқул қурол ҳисоблангани каби амирга доимий садоқатли қул бўлиши ҳам маълумдир. Шу сабабли Бухоро амири ҳам қадимги ислом подшоҳлари каби вазирларни бошқа миллат вакилларидан тайинлаган. Ҳуқуқсиз халқ ажнабийларнинг ўзларига бош бўлишларига қаршилик билдира олмаган”2.
Бухоронинг эски одати бўйича ҳоким ва беклар амир ва қозикалонга тобе бўлганлар, қўшбеги хазинабонлик лавозимини адо этанлиги сабабли, бухороликларнинг ўз эътиқодларига кўра, бошқа мазҳаб ҳисобланган шиаларнинг шариат ҳукмларига амал қилиши жоиз эмас, деб эътироз билдиришларига ҳам ўрин қолмаган. Эскидан қўшбеги доимо қозикалоннинг ҳукми остида бўлиб, амирнинг биринчи ёрдамчиси сунний уламолардан бўлган. Шунга кўра уламо ва халқ, шиа бўлса-да, қўшбегига қарши чиқмаган. Аммо ҳозирда лавозимидан бўшатилган қўшбеги Остонақул шахсий қобилияти ҳамда аҳолининг ёрдами билан ўзининг қувватини олдинги қўшбегиларникига қараганда анча орттирган. Бадриддинхон қозикалон вафот этгандан сўнг Остонақул бу мансабга ўзининг айтганидан чиқмайдиган бир кишини қўйиб, Бухорода чиндан ҳам қўшбегининг даражаси қозикалонникидан юқори бўлган. “Мамлакатнинг молиявий ишлари қўшбеги қўлида бўлгач, унинг амирга яқинлашуви ҳам, сўзини ўтказа олишига ҳам ажабланмаса бўлади. Шундай тарзда бу қўшбеги бутун мамлакатга ҳокими мутлақдек бўлиб қолган”3.
Бу пайтда Эронда юз берган инқилоб натижасида унга қарши турганлар мағлубиятга учраб, мамлакатдан қочишга мажбур бўлишади. Уларнинг кўпчилиги Бухорога келиб ўрнашади ва қўшбеги Остонақулнинг ҳимояси остида амирликда муҳим лавозимларни эгаллашади. Ўша давр матбуотида айтилишича, “Пуллик, зўр жойларда закотчи, мироб, тўқсабо, кабир (аскар бошлиғи) ҳаммаси эронликлар бўлиб, улар ҳам ўз навбатида яқин-атрофига эронликларни ишга қўйган. Ҳатто суннийларнинг бир улуши улуғ мансабга интилиб, шиаларга тарафдорлик кўрсатганлар, уларга тақлид қилганлар: ашуро мотамчиларига ён босувчиларнинг анча кўп бўлгани расмий сўроқларда ҳам қайд этилган. Савдогарларга ҳам ҳар турли ҳимоя кўрсатилиб, моянаи сарват эронликлар қўлига ўтиб боргани ҳар ишда ўзини аён этади”4.
1910 йил 9 январь якшанба куни Бухоро шаҳрида шиаларнинг ашуро байрами кунида диний маросимларни ўтказиш жараёнида ўзларини қийнаб азоб бераётган шиалар айрим суннийлар томонидан мазах қилинади. Шиалар эса бундан ғазабланиб, ҳамманинг кўз ўнгида бир муллавачча суннийни пичоқлаб ўлдиришади. Бу ҳодиса Бухорога шиалар ва суннийлар ўртасидаги фожиали воқеаларнинг бошланишига баҳона бўлди. Энг даҳшатли тўқнашув Хиёбон мадрасаси атрофида содир бўлиб, манбаларнинг гувоҳлик беришича, бу ерда 100 нафардан 240 нафаргача киши тўқнашув қурбони бўлади.5 Шаҳарда вазият мураккаблашади. Бу воқеаларга Россия империясининг Туркистон ўлкасидаги ҳарбий қисмлари аралашиб, Самарқанд ва Каттақўрғондан 2 рота аскар пойтахт Бухорога юборилади. Кейинчалик рус қўшинларининг миқдори кўпайтирилди. Бухоро шаҳрига киритилган рус қўшинларига I Туркистон армияси корпуси штабининг бошлиғи генерал-майор Лилиенталь қўмондонлик қилди.
10 январь куни Эрондан келган мужоҳид Ҳожи Мир Алининг ўлдирилганлиги тўғрисида эроний шиалар ўртасида миш-миш тарқалиши оқибатида 11 январга ўтар кечаси туни билан шаҳар атрофларидаги қишлоқлар ҳамда Янги Бухоро (ҳозирги Когон)дан қуролланган эронийлар оқими Бухоро шаҳрига кела бошлайди.6 Манбаларнинг гувоҳлик беришича, тўпланганлар сони 10 000 кишига етган. Улар Бухоро қўшбегиси Остонақулнинг бевосита мададига таянган ва унга суянган. 1910 йил 13 январда Бухоро амири Абдулаҳадхон ўз вориси Кармана ҳокими Мир Олимхон Тўра [Саййид Олимхон Тўра] (1881 – 1944)ни пойтахтга жўнатади. Бу пайтда Бухородаги воқеалар шиддатли тус олган эди.


17-сурат. 59-бетга. Амир Абдулаҳадхон ва амир Саййид Олимхон

Ўша давр манбаларида ёритилишича, бир гуруҳ муллаваччалар ўлдирилган муллаваччанинг қонли кўйлагини олиб, аввал муфти билан қозининг ёнига, сўнг саройга – Бухоро қўшбегиси Остонақулнинг олдига борганлар. Бироқ қўшбеги уларни шаҳарда фитна чиқарувчилар деб ҳисоблаб, 18 – 20 нафар муллаваччани зиндонга ташлатган. Бундан қони қайнаб кетган бошқа муллаваччалар қўлларига қилич, милтиқ, таёқ, темир-терсак олиб, “жиҳод”га чиққанлар. Улар шиаларнинг ёнига бориб, ўлдирилган муллаваччаларнинг жасадини сўраганлар ва шунда икки томондан ҳам уруш бошланиб кетган. Қўшбеги амир вакили сифатида бетараф бўлиш ўрнига шиаларнинг ёнини олгани сабабли ўн мингларча муллаваччанинг душманига айланган. Жунбушга келган муллаваччаларга Бухоронинг туб аҳолиси қўшилган. Қўшбеги ёнидаги хизматкорлар шиаларга қурол улашганлар. Шиалар эса қўзғолончиларга қарши ўт очар қуроллар билан чиқишган7.
1910 йил 9 – 11 январда (баъзи манбаларда 9 – 18 январда) Бухорода бўлган ашуро фитнаси натижасида шиалар томонидан ёвузлик қилиниб, суннийлардан 240 киши ўлдирилган. Шундан сўнг суннийлар ҳам шаҳарга тарқалиб, дуч келган шиаларни қира бошлаганлар. Бухоронинг маҳаллий сунний аҳолиси пойтахтга зудлик билан амир Абдулаҳадхон томонидан юборилган валиаҳд Олимхон Тўрадан келгинди шиаларнинг вакили ва ҳомийси қўшбеги Остонақул, шунингдек, Саид Олим ва Мироб Олим тўқсаболарни ҳамда халққа жабр-зулм ўтказган бошқа бир қатор шиа амалдорларини вазифасидан четлаштириш, бундан сўнг уларни давлат ишларига аралаштирмасликни талаб қилади. Бу талаблар қондирилади. Шунингдек, суннийларнинг ашаддий тарафдори Бухоро шаҳри раиси Мир Бурҳониддин Бадриддин қозикалон ўғли ҳам ўз вазифасидан четлатилиб, пойтахтдан бадарға қилинади.8
15 январда сунний ва шиа мазҳаблари вакилларининг ярашиш учрашуви ташкил этилади, шундан сўнг рус қўшинлари шаҳардан олиб чиқилади. Бухоро шаҳрида аввалги осойишталик қайтиб келади. Бироқ хунрезлик ҳақидаги хабар амирлик туманларидаги аҳолини ҳам жунбишга солган эди. Баъзи маълумотларга қараганда, Бухорода 1910 йил январь фожиаларида умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бу хунрезлик амирлик ва мустамлакачи Россия империяси маъмурларини ваҳимага солди9.
Олимхон Тўра қисқа муддат ичида пойтахт Бухорода тартиб ўрнатиб, Остонақул қўшбеги ва унинг қариндош-уруғлари ҳамда яқинларини ўз лавозимидан олиб ташлайди. Бу воқеалар Россия империяси ҳукмрон доираларида катта акс-садо беради. 1910 йил апрель ойида “Туркестанские ведомости” газетасида Бухоро ҳаётига оид мақола берилиб, унда Остонақул қўшбегининг айрим ишлари, хусусан, унинг Эрондаги Ёш форслар ҳаракати билан яқинлиги, Макка шаҳрида Бухоро амирлигининг мустақил элчихонасини ташкил қилганлиги тўғрисида сўз юритилади. Газета мақоласида қуйидаги фикрлар бўлган: “Бухоро – бизнинг губерниямиз, амир ташқи алоқалар олиб бориш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ Бухородан ташқарида нимадир тайёрланмоқда. Туркия билан яқинлашувга ҳаракат қилинмоқда Бухорода кейинчалик нима бўлишини биз билмаймиз”.10 Албатта, бу ўринда мақолада келтирилган барча фикрларни ҳам тўғри деб бўлмайди.

18-сурат. 60-бетга. Остонақул қўшбеги

Бухородаги ашуро фитнасидан Россия империяси Бухоро амирлигининг ички ишларига аралашиш учун бир дастак сифатида унумли фойдаланди. Ҳатто шу баҳона билан амирлик ҳудудини бевосита Россия империяси таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бу воқеалар империядаги ҳарбий доираларни зудлик билан Бухорони рус губерниясига айлантириш талабини жазава кўринишига келтирди. Бухоро амирлигида бир неча марта бўлган полковник Д.Н. Логофет бу соҳада айниқса ташаббус кўрсатиб, Бухорони зудлик билан империя таркибига қўшиб олиш тарафдори бўлди. Туркистон ўлкаси генерал-губернатори А.В. Самсонов эса ” Бухоро халқи амирга ҳомийлик қилаётган рус ҳукумати даврида ниҳоятда қашшоқлашгани ва ёввойи бўлиб кетгани” ҳақида ёзиб, “Бухоро халқида русларга қарши кайфият кучайди” деб, Бухорони губернияга айлантириш таклифларини асослашга уринди11.
Ҳатто 1910 йил 28 январда Россия империяси Министрлар Советида ушбу масала кенг муҳокама қилинди. Министрлар Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини рус губерниялари сифатида Россия империяси таркибига қўшиб олиш ғоясини маъқулладилар. Бироқ Россия Ташқи ишлар министрлиги вакиллари ва айрим йирик сарой амалдорлари бу иш амалга оширилса халқаро миқёсда катта жанжал келиб чиқишини назарда тутиб, император Николай II ни бу фикрдан қайтардилар.
Бухоро амири ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ҳукмдор саналса ҳам, ҳақиқатда Россия империясига қарам эди. Амир ва унинг амалдорларига қарши кўтарилган турли халқ ғалаёнлари Россия империяси қўшинлари ёрдамида бостирилар эди. Ҳатто Россия империяси босқинига қарши Шаҳрисабз ва Китобда бошланиб, Самарқанд ва Қаршида 1868 – 1870 йилларда давом этган Катта Тўра қўзғолонининг тақдири ҳам шундай бўлган эди. Бу қўзғолонга Амир Музаффарнинг ўғли Абдулмалик Тўра (1848 – 1909) раҳбарлик қилган бўлиб, қўзғолон мағлубиятга учрагач, валиаҳд шаҳзода аввал Афғонистонга, сўнгра Кошғарга жўнаб кетишга мажбур бўлди. Абдулмалик Тўра 1909 йил Ҳиндистоннинг Пешовар шаҳрида вафот этди.
Амир Абдулаҳадхон Россия империясининг генерал-адъютанти ҳисобланган. Унинг даврида рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Амирлик ҳудудидан ўтган темир йўл атрофига европалик аҳоли, асосон, рус аҳолиси келтириб жойлаштирилди ҳамда рус манзилгоҳлари ташкил қилинди. Пойтахт Бухородан атиги 12 км жануби-шарқда жойлашган Янги Бухоро (ҳозирги Когон) шаҳрига шу тариқа 1888 йилда асос солинди. Амирлик ҳудудидаги қадимий шаҳарлар бўлган Термиз ёнида Янги Термиз, Чоржўй ёнида Янги Чоржўй, шунингдек, Янги Фороб, Янги Карки шаҳарлари ҳам шу тариқа барпо этилди. Бу шаҳар (город)ларда асосан рус аҳолиси яшаган.
Бухоро – Афғонистон чегарасининг муҳофазаси билан ҳам асосан рус қўшинлари шуғулланган. Шу тариқа амирлик худди Хива хонлиги сингари ташқи дунёдан узиб қўйилган. Бухоро амири мустақил ташқи сиёсат юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Бухоро амирлигининг Россия императорига тобелиги амир Саид Олимхон (1881 – 1944; ҳукмронлик даври: 1910 – 1920) замонида янада ортди. Биринчи жаҳон урушининг бошланиши билан амирлик аҳолисининг аҳволи янада оғирлашди. Худди шу даврга келиб жадидчилик ҳаракати асосида ташкил топган Ёш бухороликлар партияси фаолияти ҳам кучайди.
ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида 7 та рус хусусий банкларининг шуъбалари фаолият кўрсатди. Бухоро иқтисодиётига рус капиталининг кириб бориши билан бир вақтда миллий буржуазия ва маҳаллий сармоядорлар қатлами шакллана бошлади. Бу даврда Бухоро сармоядорлари орасидан йиллик операциялари миллион рус рублидан (олтин ҳисобида) ўтиб кетган йирик савдогар ака-ука Хўжаевлар,12 хомашёни қайта ишлаш бўйича 11 та хусусий ва 20 та ижарага олинган заводларга эга бўлган бухоро яҳудийлари ака-ука Вадъяевлар, йирик банкир Мирсолиҳов ҳамда катта савдогар Мансуровлар,13 йирик қоракўлчи бойлар Чориқулбой ва Абдуллабойвачча, машҳур карвонбоши Абдурауфхўжа Азизов, ниҳоят, Россия Давлат банкида 27 млн рубль (олтин ҳисобида), хусусий банкларда 7 млн рус рубли бўлган (бу ҳозирги ҳолатда тахминан 34 млрд АҚШ долларини ташкил қилади), қоракўл тери билан савдо қилишда жаҳон бозорида учинчи ўринни эгаллаган Бухоро ҳукмдорининг ўзи Амир Саид Олимхон сингари йирик сармоядорлар етишиб чиқди. Йирик савдогар Мирзо Муҳитдин Мансуров ва унинг 4 нафар ўғли: Мирзо Исом, Мирзо Абдулқодир, Мирзо Амин, Мирзо Хайрулло Муҳитдиновлар ХХ аср биринчи чорагида Бухородаги сиёсий жараёнларга фаол таъсир қилганлар.

19-сурат. 62-бетга. Мирзо Муҳитдин Мансуров (Бухоро, ХХ аср бошлари)

Амирликда пахтани қайта ишлаш етакчи тармоққа айланди. Умуман, янгиликларнинг кириб келиши бошқа шаҳарларга нисбатан пойтахт Бухорода сезиларли бўлди. Шаҳарнинг ўзида ва унга туташган туманларда 5 та пахта тозалаш заводи бўлиб, шулардан фақат бири Бухоро ҳукуматига қарашли эди.14 Бухоро амирлигидаги қарийб 80 фоизи пахта тозалаш заводлари рус буржуазиясига тегишли бўлган.15
Россия империяси Хива хонлигини ўзининг мустамлакасига айлантиргандан кейин хонликка рус савдогарлари ва ишбилармонларининг қизиқиши янада ортиб, улар бу ерга келиб, дарҳол иш юрита бошладилар. Руслар асосан йирик шаҳарларда, савдо-сотиқ қулай ва Амударёга яқин жойларда ўрнашиб олдилар. Бу даврда Хива хонлиги ҳудудига Россия саноат ва савдо-молия капиталининг кириб келиши, Ўрта Осиёга Закаспий темир йўлининг ўтказилиши, Орол ва Амударё флотилиясининг юзага келиши, Хива бозорининг Бутунроссия бозорига тортилиши билан Хоразм пахтасига бўлган талаб кучая борди.
Хива хони Асфандиёрхон [Исфандиёрхон] (1871 – 1918; ҳукмронлик даври: 1910 – 1918) даврида сарой амалдорлари орасида ўзаро курашлар, порахўрлик, иғвогарлик, фитначилик авжига чиқди, шариат оёқ ости қилинди. Саройда Бош вазир Исломхўжа (1872 – 1913) билан Матмурод девонбеги (1830 – 1901)нинг ўғиллари Шихназар ясовулбоши (1869 – 1918) ва Ҳусайнбек Матмуродов (1871 – 1918) тарафдорлари ўртасида ҳокимият ва янги хонга яқин бўлиш, унинг эътиборини қозониш учун кураш кучайиб кетди16.

20-сурат. 62-бетга. Асфандиёрхон (Санкт-Петербург, 1911) ва Исломхўжа

Сарой амалдорлари ўртасидаги иғвогарлик ва фитналар Исломхўжани ўз куёви бўлган хоннинг буйруғи билан 1913 йилда қатл этилганидан кейин ҳам тугамади. Исломхўжа қатлидан кейин Бош вазир лавозимини эгаллаган Карвонбоши Матвафо Баққолов, шунингдек, Шихназар ясовулбоши ва Ашур маҳрам хон билан туркман уруғлари ўртасига иғво солиб, гоҳ хонни туркманларга, гоҳ туркманларни хонга қарши қўзғадилар. Архив манбаларида ҳам 1915 йилда туркманлар ўртасидаги турли тартибсизликлар ва ғалаёнлар Матвафо Баққолов иғвоси туфайли юз берганлиги қайд қилинади.17

20-в-сурат. 62-бетга. Карвонбоши Матвафо Баққолов

Россия империяси мустамлакачилари Хива хонлигида ўзлари бузган тинчликни ўрнатиш баҳонасида хонликка ҳарбий отрядлар билан кириб келиб, мамлакатни бошқаришда ўз сиёсатини ўтказишди. Жумладан, Сирдарё области ҳарбий губернатори ёрдамчиси генерал Геппенер 1915 йил июнь-август ойларида 2 рота аскари (4 тадан пулемёт ва тўп билан қуролланган) ва казак юзлиги билан пойтахт Хива шаҳрида бўлиб, хон ҳокимияти фаолияти устидан назорат қилиб турди ва хондан Россия давлати манфаатини кўзлаб иш олиб боришни, унга тўсқинлик қилмоқчи бўлган ҳар қандай амалдорни ҳукуматдан четлаштиришни талаб қилди.18 Генерал талаби билан юқори лавозимдаги амалдорлардан Шихназар ва Ашур маҳрам Хива хонлиги ҳудудидан Черняев ва Авлиёота шаҳарларига сургун қилинади.19 1916 йил февралдан июннинг бошларига қадар генерал Галкин ҳарбий жазо отряди билан Хива хонлигида бўлиб, тинч аҳоли орасида кўплаб қирғин ва талон-торожни амалга оширади.
Хива хонлигида 1914 – 1916 йилларда солиқларнинг кўпайиши, иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши сабабли халқнинг норозилик ҳаракати кучайди. Хусусан, 1916 йилда Хива хони Асфандиёрхон ва унинг амалдорлари зулми ҳамда Россия империяси мустамлакачилигига қарши кўтарилган халқ қўзғолони муҳим ўрин тутади. Бу қўзғолон Хива қўзғолони сифатида тарихга кирган.
Хива қўзғолони уч босқичдан иборат бўлган. Қўзғолоннинг биринчи босқичи (1916 йил 14 – 30 январь)да Хўжайли ҳокими (беги) Авазбий Хўжа (Асфандиёрхоннинг жияни) бошчилигидаги исёнчилар (600 киши) Хивага йўл олишади. Уларга йўл-йўлакай хонликнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларида бош кўтарган қўзғолончилар ҳам қўшилгач, қўзғолончилар сони 3000 кишига етган. Қўзғолончилар шахсан хонга мурожаат қилиб, у ва унинг амалдорларини раъиятга зулм қилишдан тийилишга ва шариатга риоя этишга чақирмоқчи бўлишган. Қўзғолончиларнинг миллий таркиби ўзбек, туркман ва қисман қорақалпоқлардан иборат эди20. Қўзғолончилардан тахминан 300 киши 1916 йил 18 январда Хивага келиб, хоннинг амакиваччаси Раҳмонқул тўра (Иноқ тўра деб ҳам айтилган)нинг шаҳар ташқарисидаги қўрғончасига келиб тушганлар. Бу ҳолдан даҳшатга тушган Асфандиёрхон Амударё бўлими бошлиғи полковник В.П. Колосовскийга чопар юбориб, ундан қўзғолонни бостиришни сўрайди. Колосовскийнинг буйруғи билан полковник Голошевский бошчилигидаги рус отряди Раҳмонқул тўра қўрғончасига келиб, қўзғолон раҳбари Авазбий Хўжа Муртазобий Хўжаев, унинг иниси Маҳмуд Хўжа; Қиёт ҳокими Абдуллабек иноқ Бобобеков; Гурлан ҳокимлигидан Қутлимурод иноқ Ибодуллаев ва Худойберганбек Муҳаммадниёзов, Манғит ҳокимлигидан Муҳаммад Амин дарға ва бошқаларни қамоққа олишган.
Бу пайтда туркман ёвмутларининг сардори Жунаидхон (1857 – 1938) бошчилигидаги 3000 отлиқ қўзғолончиларни қувватлаб, Хива шаҳрини қуршовга олган. Колосовский Хивага қўшимча равишда ҳарбий отрядлар юборишни сўраб, Туркистон ўлкаси генерал-губернаторига мурожаат қилган.
Хива қўзғолонининг иккинчи босқичи (1916 йил 1 – 14 февраль)да асосий ролни Жунаидхон бошчилигидаги туркманлар ўйнайди. Бу босқичда қўзғолон Хива хони зулмига қарши курашдан Россия империяси мустамлакачилигига қарши миллий озодлик қўзғолони даражасигача кўтарилди. 1916 йил 3 – 4 февралда туркманлар Тошҳовуз, Шоҳаббос, Қиёт, Гурлан, Манғит, Қиличбой шаҳарлари ҳокимларини гаровга олиб, Янги Урганч томон йўл олдилар. 7 февралда 1500 кишилик оломон Ғозиобод (Ғазовот)ни эгаллайди. Жунаидхон ва Хон Эшон Қўшкўпирга келишиб, қамоққа олинганларни озод қилишни сўраб, яна Хива шаҳрига талабнома юборишган. Бироқ Колосовский томонидан қамоқда ётган қўзғолончиларнинг раҳбари (8 киши) Хўжаэлида ўлдирилган эди. 8 февралда қўзғолончилар Янги Урганч шаҳрини эгаллаб, шаҳарликлардан 50 000 рус рубли миқдорида товон пули ундиришган. Жунаидхон эгаллаган ва у ҳали бормаган ҳокимликлар аҳолиси унинг ҳимоясига ўтиб, унга тобелик қабул қилишган. Туркистон ўлкаси генерал-губернатори Ф.В. Мартсоннинг Петроградга – Россия Ҳарбий ишлар министри номига йўллаган телеграммасида айтилишича, 8 февралда Хонқа ҳокимлиги аҳолиси эшонлар бошчилигида Жунаидхон ҳимоясига ўтган. 10 февралда қўзғолончилар пойтахт Хива шаҳрини қамал қилишган.21 13 февралга ўтар кечаси Жунаидхон қўшини Хивага кириб, хон саройини эгаллайди. Бироқ Хива хони Асфандиёрхон ўз ўрнида қолдирилиб, ундан 18 000 рубль (олтин ҳисобида) товон пули олинган.22
Туркистон ўлкаси генерал-губернатори Хивадаги қўзғолон Закаспий области ва бутун Туркистон ўлкасига тарқалиб кетишидан хавфсираб, Сирдарё области ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Галкин бошчилигидаги ҳарбий отрядни Хивага юборди. Галкин жазо отряди 15 февралда Хивага етиб келиб, Колосовский отряди билан қўшилган. Қўзғолоннинг учинчи босқичи (1916 йил 15 февраль 4 май)ни жазо отряди томонидан бостириш жараёни ана шундай бошланди. Бу пайтда Жунаидхон қўшини Хива билан Янги Урганч ва Петро-Александровск (ҳозирги Тўрткўл) ўртасидаги телеграф алоқасини узиб ташлади. Бироқ Жунаидхон қўшини хонликдаги кўплаб шаҳарларда тарқалиб кетганлиги сабабли у Галкин жазо отряди сиқувига бардош бера олмай, 16 февралда Хива шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди. 15 та рота, 5 та казак юзлиги ва 16 та тўпдан иборат Галкиннинг жазо отряди 15 март эрталаб Хивадан Ғозиободга йўл олди. Ғозиободда улар қаттиқ қаршиликка учрайди. 16 мартда Ғозиобод босиб олиниб, шаҳарга ўт қўйилди. 19 – 20 мартда Тахта қалъаси эгалланиб, Жунаидхон, Хон Эшон ва уларнинг сафдошларига қарашли ҳовлилар вайрон қилинди. Жунаидхон эса 1 апрелга ўтар кечаси Сундукли дарадан Эронга ўтиб кетди23.
Галкин жазо отряди 24 апрель – 4 майда Кўҳна Урганч, Хўжаэли, Порсу, Илонли (Илалли), Тошҳовуз, Гурлан, Янги Урганчда бўлиб, қўзғолончиларни жазолагач, Хивага қайтди. Мустамлакачилар хонлик аҳолисидан катта миқдорда товон пули (масалан, биргина Хўжаэли фуқароларидан 100 000 рубль) олишган. Жазо отряди фақат қўзғолончиларни эмас, балки уларнинг оила аъзолари ва қариндош-уруғларини ҳам шафқатсиз жазолади, тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди.
Хива хонлигини бошқариш Россия империяси мустамлакачилари қўлига ўтганлиги Асфандиёрхоннинг таржимони В.Н. Корнилов томонидан шундай тасвирланади: “Аввало хонликни Матвафо билан Колосовский бошқара бошладилар. Бу ерга генерал Геппнер келгандан кейин у ҳам Матвафо ва Колосовскийлар билан биргаликда мамлакатнинг бошқарувчиси ҳисобланади. Кейин бу ерга генерал Галкин келди ва хонликни бошқариш унинг қўлига ўтди”.24
1917 йил февралда Петроградда бўлган воқеалар, Россия императори Николай IIнинг ўз ихтиёри билан тахтдан воз кечиши, хуллас, Россияда Февраль инқилобининг ғалаба қозониши Бухоро ва Хива жамиятининг барча қатламларини ларзага келтирди, ҳар икки давлатда ижтимоий ҳаётни фаоллаштириб, уларда сиёсий кескинлик ўз асоратини қолдирди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида 1917 йилдан бошлаб катта саҳнага Ёш бухороликлар ва Ёш хиваликлар партиялари вакиллари кўтарилишди. Улар дастлаб ўз монархлари – Бухоро амири ва Хива хони билан ҳамкорлик қилишган бўлишса ҳам сўнгра монархик тузумга қарши курашга отландилар.



Download 178.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling