5. Ўртача миқдорлар моҳияти ва аҳамияти


Динамика нисбий кўрсаткичлари - бу турли вақт даврларига тегишли кўрсаткичлар нисбати ҳосиласидир


Download 0.67 Mb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1516128
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 мавзу статистик курсатгичлар. Уртача курсатгичлар

4. Динамика нисбий кўрсаткичлари - бу турли вақт даврларига тегишли кўрсаткичлар нисбати ҳосиласидир.

  • Динамика нисбий миқдорлар келгуси давр даражасини ўзидан олдинги ёки бошланғич давр даражаси билан таққослаш натижасини ифодалайди:
  • Нисбий кўрсаткичларнинг алоҳида гуруҳини буюртма ва бошқа шартномаларни, режаларни, нормаларни бажариш даражасини таърифловчи кўрсаткичлар ташкил этади. Улар ҳақиқатда ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини шартномада, режада, нормада кўзланган миқдори билан таққослаб аниқланади.

1 - Мисол. 2008-2016 йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг аҳолисининг жинси бўйича таркиби

  • Йиллар
  • Аҳоли сони
  • Шу жумладан:
  • эркаклар
  • аёллар
  • 2008
  • 24487,7
  • 12193,3
  • 12294,4
  • 2009
  • 24813,1
  • 12363,9
  • 12449,2
  • 2010
  • 25115,8
  • 12521,1
  • 12594,7
  • 2011
  • 25427,9
  • 12684,5
  • 12743,4
  • 2012
  • 25707,4
  • 12831,4
  • 12876,1
  • 2013
  • 26021,4
  • 12993,6
  • 13027,7
  • 2014
  • 26312,7
  • 13145,1
  • 13167,6
  • 2015
  • 26663,8
  • 13325,6
  • 13338,2
  • 2016
  • 27072,2
  • 13535,3
  • 13536,9

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси ҳудуди 448,9 минг км2

  • Мисол ечими. 2008 йил учун:
  • Демак, 2008 йили жами аҳолининг 50,2 %ини аёллар ташкил этибди. Эркаклар эса 49,8 %ни (100-50,20).
  • Демак, 2009 йили аҳоли сони 2008 йилга қараганда 101,33 % га ошибди.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  • Қайси ҳолда машинасозлик маҳсулотлари жисмоний бирликларда ва қайси пайтда оғирлик бирлигида ўлчанади?
  • Қандай мақсад кўзланганда барча буюмлар оғирлик бирликларида ўлчанади ва нима учун турли ўлчов бирликларида ҳисобланади?
  • Сиз ўтган ойда 1-кун 4 соат, 2-кун 10 соат, 3-кун 6 соат ўқигансиз, бошқа кунлари касал бўлиб ўқишга келмагансиз. қанча одам-соат, одам-кун ва одам-ой ўқишда бўлгансиз?
  • Группангизга икки талаба қўшилиши натижасида аъзолар сони 10% ошган. Аълочилар сони 20% кўпайиб, уларнинг группадаги салмоғи 40%га етган. Ўтган йили аълочилар сони қанча бўлган ва группада неча фоизни ташқил этган?
  • Университет талабалари сони 5% ошган ҳолда президент стипендиатлари 20% кўпайган. Уларнинг салмоғи неча фоизга ошган ?
  • Нима учун бозор иқтисодиёти шароитида статистик кўрсаткичларни пулда (қийматда) ифодалаш керак ?
  • Аёллар, эркаклар ва болалар пойафзалларини, кўйлакларини, костюмлари ва бошқа буюмларини доналаб ҳисоблаб бўладими? Агарда бўлса, бундай ўлчаш қандай камчиликларга эга?
  • Билим даражангизни қандай кўрсаткичлар ёрдамида ўлчаш мумкин?
  • 5. Ўртача миқдорларнинг моҳияти ва аҳамияти
  • Ўртача миқдор статистикада энг кенг тарқалган умумлаштирувчи кўрсаткичлардан ҳисобланади. Факат ўртача миқдор ёрдамида миқдорий ўзгарувчан тўпламни характерлаш мумкин.
  • Статистикада ўртача миқдор деганда - бир турдаги оммавий ижтимоий - иқтисодий ходисаларни ўзгарувчан белгилари асосида умумлаштириб ифодаловчи миқдор, кўрсаткич тушунилади.
  • Ўртача миқдорнинг хусусияти шундаки, у тўпламнинг умумий даражасини ёки ундаги айрим бирликларнинг даражасини ифодаламасдан, балки ўрганилаётган белги умумий даражасининг тўплам бирликларига бўлган нисбатини ифодалайди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling