5. Ўртача миқдорлар моҳияти ва аҳамияти


Download 0.67 Mb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1516128
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 мавзу статистик курсатгичлар. Уртача курсатгичлар

РЕЖА:

  • 1. Статистик кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамияти.
  • 2. Мутлақ миқдорлар ва уларнинг турлари.
  • 3. Нисбий миқдорлар ва уларни ифодалаш шакллари.
  • 4. Нисбий миқдорлар турлари.
  • 5. Ўртача миқдорлар моҳияти ва аҳамияти.
  • 6. Ўртача арифметик миқдорлар ва уларни қўллаш шарт-шароитлари.
  • 7. Ўртача гармоник миқдорлар ва уларнинг
  • қўллаш шарт-шароитлари.
  • 8. Мода ва медиана

1. Статистик кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамияти.

  • Кўрсаткич сўзи қуйидаги луғавий маъноларга эга:
  • 1) кўрсатиш учун хизмат қилувчи ёзув, ишора;
  • 2) бирор нарсанинг ривожи, даражаси, ишнинг бориши, бажарилиши ва шу кабиларни билдирувчи белги ёки нарса.
  • Статистик кўрсаткичлар деб маълум макон ва замон шароитида оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳолатини, ривожланишини, тузилишини, ўзаро боғланишларини ифодаловчи меъёрлар юритилади.
  • Статистик кўрсаткич ўрганилаётган бирликлар (объектлар) тўплами ёки гуруҳининг хоссаларини умумлаштириб тавсифлайди. Шу жиҳатдан у яккама-якка, белгилардан фарқ қилади.

Статистик кўрсаткич қатор ўз табиатига хос, улардан ажралмас муҳим белгилар, таркибий унсурларга эга

  • Статистик кўрсаткич белгилари (таркибий унсурлари)
  • Таърифлана-ётган объект ва унинг унсурлари
  • Фазовий чегаралар (ҳудуд, тармоқ ва ҳ.к.)
  • Вақт оралиғи ёки пайт
  • Сон ва ўлчов бирлиги

2. Мутлақ миқдорлар ва уларнинг турлари.

  • Ижтимоий иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажми, сони, миқдори ва даражасини таърифловчи кўрсаткичлар мутлоқ (абсолют) миқдорлар деб аталади.
  • Масалан. ўтган йили юзага келган мураккаб иқлим шароитига қарамай, мамлакатимизда илк бор 7,3 миллион тоннадан ортиқ дон, шу жумладан, 6 миллион 600 минг тонна буғдой етиштирилди, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси тайёрланди.
  • Ифодаланишига қараб мутлоқ миқдорлар якка ва умумий миқдорларга бўлинади.
  • Якка мутлоқ миқдорлар кузатилаётган тўпламнинг алоҳида бирликларини ифодалайди, умумий мутлоқ миқдорлар эса кузатилаётган тўпламни таърифлайди. Мутлоқ миқдорлар натурада, шартли натурада, пул ва комплекс ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling