5А120304 -тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадкикот усуллари


Download 109.88 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.12.2022
Hajmi109.88 Kb.
#1030997
TuriДиссертация
Bog'liq
tashqi taqriz



Тошкент давлат шаркшуиослик институти 
“5А120304 -Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий 
тадкикот усуллари” мутахассислиги II боскич магистранти Салимов 
Самаидар Сайдулла углииииг магистр академик даражасини олиш 
учуй ёзган “Киргиз халки тарихшуиослиги (XX аср охири XXI аср 
бошларида)” мавзуидаги магистрлик диссертациясига
ТАЦРИЗ
Сунгги 
йилларда 
Узбекистан 
Руспубликаси 
Президента 
Ш .М .М ирзиёев дунёнинг купчилик давлатлари билан кенг куламли 
дипломатик муносабатларни янада жонлантириш тарафдори сифатида 
сиёсий майдонга чивди. Авваламбор, кушни республикалар билан 
якинлашиш масаласи биринчи галдаги максадга айланди. 2016 йилдан 
буён Ш .М .М ирзиёев аксарият ташрифларини кушни давлатларга амалга 
оширди. 
Уз 
навбатида 
кушни 
давлатлар 
рахбарлари 
хам 
давлат 
ташрифлари 
билан 
Узбекситонда 
булишди. 
М азкур 
учрашувларда 
Козогистон Республикаси Президенти Н.Назарбоев ёки Тожикистон 
Республикаси Президенти Эмомали Рахмон айтганидек, кушни давлатлар 
уртасида хал килинмаган муаммолар умуман колмади. Худди шу вазият 
биз тарихини урганиш ни максад килган Киргизистон Республикаси билан 
хам кузатилмокда. Бу каби илик кушничилик муносабатлари тарихчиларга 
хам янги имконият ва вазифаларни юклайди. М аълумки, совет давлати 
парчалангандан сунг унинг таркибидаги давлатлар бирин-кетин уз 
мустакиллигига эриш ди ва уларда янги давлат тарихини ёзиш долзарб 
масалага айланди. Баъзи уринларда уз давлати тарихини сунъий тарзда 
кадимийлаштириш, афсона ва эртакларга асосланган тарихни яратиш 
холлари хам кузатилди. Купчилик холларда 1990 йилдан кейин нашр 
килинган тарихий адабиётлар кушни давлат тарихчилари кулигача етиб 
бормаган. Кдрдош халклар уртасида илмий конференциялар ташкил 
килиш, бирлашган холда илмий экспедицияларни амалга ошириш каби 
холатлар бироз сустлашганини куриш мумкин.


Тадкик этилаётган С.С.Салимовнинг “XX аср охирлари XXI аср 
бошларида 
киргиз 
халки 
тарихи 
тарихш унослиги” 
мавзусидаги 
диссертация 1990 йиллардан кейин вужудга келган тарихий бушликни 
тулдиришга каратилган дастлабки уринишлардан бири деб хисоблаш 
мумкин. Такриз берилаётган диссертация тадкикотнинг долзарблиги, 
максад ва вазифалари, объекта, методологик асослари, илмий, амалий 
ахамияти, кириш, 3 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар руйхати 
кабилардан иборатдир. Кириш кисмида диссертациянинг долзарблиги, 
илмий ахамияти, мавзунинг урганилиш даражаси илмий адабиётлар 
асосида етарли даражада тахлил етилгаи.
Диссертациянинг 
биринчи 
боби 
“ Киргиз 
халки 
тарихи 
урганилишининг назарий-методологик асослари” деб номланиб, 1980 
йилдан шу кунгача тарихни урганишдаги киргиз олимлари ёндашувлари ва 
усуллари тизимли баён килинган. С.С.Салимов мавжуд адабиётлар асосида 
уз хулосалар ва тавсияларини хам бера олган.
“ 1980 йилларда киргиз халки тарихш унослигининг узига хос 
жих,атлари” номли ишнинг иккинчи боби “XX асрнинг 80 йилларида 
Киргизистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва уларнинг адабиётларда 
ёритилиши” ва “XX асрнинг 70-80 йилларда киргиз маънавий хаётига оид 
адабиётлар” шаклида икки параграфларга ажратилган ва диссертациянинг 
ушбу 
кисмида 
Киргизистон 
Республикаси 
мустакиллигигача 
нашр 
килинган адабиётлар урганилган ва тарихий жараёнлар тарихшунослик 
тамоиллари асосида очиб берилган.
Ишнинг учинчи боби “М устакиллик йилларида киргиз халки 
тарихини урганиш га оид янгича усуллар” деб номланиб, унинг икки 
параграфида киргиз тарихш унослиги мустакиллик йилларида ва хорижлик 
тадкикотчилар томонидан киргиз халки тарихига оид нашрлар сингари 
масалалар мухокама килинган. Яъни, мустакиллик махаллий ва хорижлик 
олимларга киргиз тарихини ёзишда янги имкониятлар ва карашларга 
сабабчи булганлиги янги нашр килинган адабиётлар асосида куриб


чикилиган.
Ишнинг хулоса 
кисмида тадкиког давомида тахлил 
этилган 
масалаларнинг киёсий натижалари баён этилган. Диссертант С.С.Салимов 
мазкур мавзуни ёритишда бир катор тарихий манбалардаги маълумотларни 
киёсий тахлил этган холда узининг хулосаларини хам бера олган. Мазкур 
диссертация доирасида уз олдига куйган максадга илмий асосланган 
тарзда ёндашган ва режа асосида мавзуни ёритиб бера олган. Шунга 
карамай, диссертацияда матндаги айрим жумлаларда услубий ва грамматик 
хатоликларга йул куйилган. Колаверса, мавзунинг кулами жуда катта 
берилган. Кейинги тадкикотларда киргиз халки тарихи тарихшунослигини 
алохида мавзуларга таксимлаган холда очиб бериш максадга мувофикдир.
Умуман 
олганда 
С.С.Салимов 
томонидан 
бажарилган 
мазкур 
диссертация адабиётлардан унумли фойдаланган холда ёзилган. Такриз 
берилаёгган иш якунлаган деб хисоблайман ва химояга тавсия этаман.

Download 109.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling