Магистратурага киришда ўтказиладиган чет тили фани бўйича
кирувчилар билимини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, юқори малакали етук мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида магистратурага қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли Қарори билан тасдиқланган 2-илова “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.
Чет тили фани бўйича билим даражасини белгилашда синов ўтказилиб, баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил қилади. Синов ёзма ва оғзаки жавоб бериш орқали баҳоланади. улар ўқув режасида кўрсатилган барча мутахассислик фанларини ўз ичига қамраб олган.
Синов вариантлари 3 та топшириқдан иборат бўлиб, ҳар бир топшириқ қуйидагича баҳоланади:
1-топшириқ: Берилган матнни тўғри талаффуз асосида, хатосиз ўқиш, аниқ таржима қилиб, саволларга тўлиқ жавоб бериш – 15 балл.
а) Ўзбекистон Республикасида: ёшлар, хотин – қизлар, фан ва техника тараққиёти, кашфиётлар, машҳур кишилaр, ахборот воситалари, спорт, экологик муаммолар ва б.;
б) Буюк Британия ва АҚШ да: таълим тизими, ёшлар, спорт, машҳур кишилар, фан ва техника тараққиёти, оммавий ахборот воситалари;
2-топшириқ: Берилган мавзу асосида эссе тузиш (500 сўздан иборат) – 20 балл.
3-топшириқ: Берилган мавзу бўйича гапириб бериш – 15 балл.
Мазкур турдаги саволлар нутқ фаолиятининг турлари – гапириш, ўқиш, ёзув ва матнларни таржима қилиш малакаларига асосланган. Маданиятлараро мулоқот қилиш компетенцияси таркибан ва мазмунан мураккаб бўлиб, у лингвистик, лингвомаданий, коммуникатив, ижтимоий-маданий, дискурсив каби компонентларни ўз ичига олиб абитурентларнинг билимини аниқлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |