6 – Маъруза. Инфокоммуникация тизимлари электр станциялари ва подстанциялари Режа


Download 349 Kb.
bet1/3
Sana11.02.2023
Hajmi349 Kb.
#1189178
  1   2   3
Bog'liq
6-маъруза


6 – Маъруза. Инфокоммуникация тизимлари электр станциялари ва подстанциялари


Режа:

1. Электр тармоқлари ва тизимлари


2. Электр станциялар ва подстанциялар


Электр тармоқлари ва тизимлари
Ишлаш режимининг умумийлиги ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг узлуксизлиги билан бир бутун бўлиб боғланган электр станциялар, подстанциялар, ҳаво электр узатиш йўллар ва иссиқлик тармоқлари тўплами электр энергетика тизимини ташкил этади.
Энергетика тизимининг электр қисми – электр тизими деб аталиб, унга: электр станциялар, яъни уларнинг синхрон генераторлари, тақсимловчи электр ускуналари, кучланиш оширувчи куч трансформаторлари; ҳаво электр узатиш йўллар; электр подстанциялар; электр тармоқлари ва истеъмолчилари киради.





Электр тармоғи электр тизимининг бир қисми бўлиб, электр энергияни узатиш ва тақсимлаш вазифасини бажарувчи подстанциялар ва ҳаво электр узатиш йўлларидан ташкил топади. Электр тармоқ маълум бир худудда подстанциялар, электр узатгичлар ва электр тақсимлагичларни ҳамда уларни бошқариш ва ҳимоялаш жихозларини ўзида мужассамлаштирган электр қурилмалар тўпламидир. У тақсимлагич подстанциялар ва бирлаштирувчи ҳаво ва кабел электр узатиш йўлларидан ташкил топади.
Электр қурилма – бу шундай қурилмаки, унда электр энергия ишлаб чиқарилади, электр энергияни бир турдан, масалан, ўзгарувчан токдан, иккинчи турга, яъни ўзгармас токка ёки тескарига, айлантирилади; кучланиши ёки частотасини ўзгартирилади, электр энергия тақсимланади ва истеъмол қилинади. Электр қурилманинг ишлаш тартиби ва вазифаларини унинг электр схемаси ва тузилиши белгилайди.

Электр подстанциялар электр қурилмалар тўплами бўлиб, унда электр энергиянинг кучланиши, токининг тури - ўзгармас ёки ўзгарувчан, частотаси бўйича ўзгартирилиб, истеъмолчи фидерларларига бўлиб тақсимланади. Подстанция таркиби: электр энергиянинг кўрсатгичлари-параметрларини ўзгартириш учун хизмат қиладиган куч трансформаторлари, электр энергияни бир ҳилдан иккинчи ҳилга айлантирувчи ўзгартгич қурилмалар (преобразователъние устройства), тақсимлаш қурилмалари (распределителъние устройства) РУ, бошқариш қурилмалари, ҳимоя қурилмалари - жихозлари (зашитние устройства) ва ўлчаш асбоблари (измерителъние устройства) ҳамда ёрдамчи иншоотлардан ташкил топади. Подстанцияларнинг ташқи электр таъминоти кучланиши 500 кВ, 220 кВ, 110 кВ, 35 кВ ҳаво электр узатиш йўллар орқали амалга оширилади. Электр подстанциялар, хизмат бурчига қараб, пасайтириш ёки бирлашган тортиш-пасайтириш гуруҳларига ажратилади. Улар ер ости ёки ер устида жойланиши мумкин.







Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling