6 – Маъруза. Инфокоммуникация тизимлари электр станциялари ва подстанциялари Режа


Комплектли трансформатор подстанция


Download 349 Kb.
bet3/3
Sana11.02.2023
Hajmi349 Kb.
#1189178
1   2   3
Bog'liq
6-маъруза

Комплектли трансформатор подстанция (КТП) ички ёки ташқи қурилмалар турида бажарилиб, уч фазали саноат частотали ўзгарувчан токни қабул қилиш ва тақсимлаш учун хизмат қилади. КТП шаклан ичига коммутация жихозлари, ҳимоя, автоматика ва телемеханика ҳамда ўлчов асбоблари ва қўшимча қурилмалар жойлаштирилган заминланган (ерланган) металл шкафдан ташкил топади.
Иккиламчи кучланиши 400 В гача бўлган саноат ва шаҳар тармоқларидаги трансформаторли кичик тақсимлаш подстанциялари трансформатор пунктлари дейилади.
Номинал кучланиш–бу стандарт бў`йича андозаланган кучланишлар қийматининг 1-жадвалда келтирилган қаторидан олинади ва асосий, яъни базавий, кучланишни ташкил қилади.
1-жадвал.

Кучланиш
синфи,
кВ

Энг катта ишчи
кучланиш,
кВ

Электр тармоғи
номинал кучланиши,
кВ

Энг узоқ вақт ишлашга рухсат этилган кучланиш
кВ

Турғун қурилмалар

3

3,6

3,00

3,5







3,15

3,5







3,30

3,6

6

7,2

6,0

6,9







6,6

7,2

10

12

10,0

11,5







11,0

12,0







13,8

15,2

15

17,5

15,0

17,5







15,75

17,5







18

19,8

20

24

20,0

23,0







22,0

24,0

24

26,5

24,0

26,5

27

30,0

27,0

30,0

35

40,5

30,0

40,5

110

126,0

110,0

126,0

220

252,0

220,0

252,0

330

363,0

330,0

363,0

500

525,0

500,0

525,0

Ўзгармас токли тортувчи тармоқда

0,600

0,700

0,550

0,700 (0,72)

0,825

0,975

0,750

0,975 (1,95)

1,5

1,95

1,5

1,95

3,0

3,85 (4,0)

3,0

3,85 (4,0)

Ўзгарувчан токли тортувчи тармоқда

25,0

29,0

25,0

29,0

2х25

29,0

25,0

29,0



Бош тақсимловчи подстанциялари ГРП билан подстанция ТП лар орасида 6 кВ, 10 кВ, 35 кВ, 110 кВ, 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш йўллардан фойдаланилади.
Электр ускуналарининг нейтраллари деб генератор ёки трансформаторларнинг юлдуз шаклида уланган чулғамларининг умумий нуқтасига айтилади.
Нейтралларининг иш ҳолатларига қараб электр тармоқлари уч гуруҳга бўлинади:

  1. нейтраллари заминланган (глухо) тармоқлар;

  2. нейтраллари заминланмаган (изоляцияланган) тармоқлар;

3) нейтраллари компенсацияланган тармоқлар.


Электр станциялар ва подстанциялар
Электр энергия ишлаб чиқаришга қилишга мўлжалланган корхона ёки қурилма электр станция деб аталади. Электр энергияни ўзгартириш ҳамда тақсимлашга мўлжалланган электр подстанциялар электр энергия истеъмолини таъминлашда муҳим вазифани ўтайди.
электр станция - бу бирламчи энергоресурсларни ёқиш ёки сувнинг энергиясидан фойдаланган ҳолда электр, баъзи ҳолларда эса қўшимча иссиқлик энергияси ишлаб чиқариладиган саноат корхонасидир.
Табиий манбанинг турига қараб электр станциялари қуйидагиларга бўлинади:
1. Иссиқлик электр станциялари – ИЭС:
а) Конденсасияли электр станциялар – КЕС;
б) Иссиқлик электр марказлари – (ИЭС);
в) Газ-турбинали ва буғ-газ қурилмали электр станциялар.
Катта туман истеъмолчиларига хизмат кўрсатадиган КЭСлар давлат иссиқлик электр стансиялари ГРЭС деб аталади.
2. Гидроэлектрстанциялар ва гидроаккумуляцион электр станциялар ГЭС ва ГАЭС.
3. Атом электр станциялари АЭС.
4. Қуёш электр станциялари СЭС (солнечние).
5. Шамол электр станциялари ВЭС (ветровие).
6. Дизел электр стансиялари ДГ-.
7. Денгиз оқим ва тўлқин электр станциялари.
8. Геотермал электр станциялари ГТЭС–ернинг ички иссиқлик мабаларидан фойдаланувчи электр станциялар.
Дунёда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг кўп қисми ТЭС, АЭС ва ГЭСларга тўғри келади. Ўзбекистон ҳудудида 85% дан кўпроқ электр энергия иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади.

Конденсацияли электр станция КЭС схемаси: 1-ёқилғи омбори ва ёқилғи узатиш тизими; 2-ёқилғи тайёрлаш тизими; 3-буғ генератори; 4-турбина; 5-буғни сувга айлантирувчи конденсатор; 6-циркуляцион насос; 7-конденсат насоси; 8-таъминловчи насос; 9-буғ генераторининг ўтхонаси; 10-паррак; 11-утун тортгич; 12-ҳаво иситгич; 13-сув экономайзери; 14-паст босимли сув иситгич; 15-генератор; 16-юқори босимли иситгич.

Иссиқлик электр марказлари ТЭС ларини эса истеъмолчиларга яқин жойларга қурилади ва ТЭС лар ташиб келтириладиган ёқилғидан ёки қувурда келувчи табиий газдан фойдаланади. ТЭСларда электр ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Улар нисбатан тежамли ишлайди ва фойдали иш коэффициенти 60 70% га этади


.

Иссиқлик электр маркази ИЭМ схемаси: 1-конденсат насоси; 2-иситкич.

Газ турбинали электр станцияларнинг асосини қуввати 25 100 МВтли газ турбиналар ташкил этади.


Ёниш камерасига ёқилғи: газ ёки дизел ёқилғиси ташланади, шунингдек, у ерга компрессор орқали сиқилган ҳаво ҳайдалади.



Газ турбинали электр станция схемаси: ЁК-ёниш камераси; ГТ-газ турбина; КП-компрессор; СГ-синхрон генератор; Т-трансформатор; М-ишга
туширувчи мотор; ЮК-юқори кучланишли тармоқ; ЎЭ-ўз эхтиёж тармоғи
Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling